Четверг
25.04.2024
17:18
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 13 » 15 ёшли пахтакор. Бўлиши мумкин эмас!
    11:25
    15 ёшли пахтакор. Бўлиши мумкин эмас!
    Нега бошқарма набирамни пахта теримидан олиб қолганимга қаршилик қилмади? 

    Самарқанд шаҳар коллежларидан бирида таҳсил олаётган набирам ўтган ҳафта ўзи ўқиётган гуруҳни пахта теримига юборишаётганлигини айтиб қолди. У биринчи курс ўқувчиси бўлганлиги учун бошқа курсдошлари билан ўқишни давом эттираётган эди. Мен коллеж директорига учрашиб, набирам шу йилнинг сентябрь ойида 15 ёшга кирганлиги, уни пахта йиғим-теримига жалб қилиш мумкин эмаслигини эслатдим. Аммо раҳбар ҳеч нарса қилолмаслигини,  вилоят ҳокимлигининг кўрсатмасини бажараётганлигини уқтирди. 

    Вилоят ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳузурида ташкил этилган пахта штабига бориб, масалани тушунтирдим. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг "Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги 2009 йил 26 июндаги қароридан хабардорлигини сўрадим. Ушбу қарор 2009 йилнинг 29 июлида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.

    Қарорга илова қилинган рўйхатнинг 28-бўлимида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари санаб ўтилган. Булар қуйидагилар:
    - Ипак қурти заводларида банд бўлган ишчилар;
    - Иссиқхоналар ичидаги ишларда банд бўлган ишчилар;
    - Тамакини йиғиш, ташиш ва бирламчи ишлов беришда банд бўлган ишчилар;
    - Пахтани қўлда суғориш билан банд бўлган ишчилар;
    - Пахтани қўлда теришда банд бўлган ишчилар.

    Бошқарма пахта штабидагилар масала моҳиятини тушуниб, коллеж директорини юқоридаги қарор мазмун-моҳияти билан хабардор қилишларини таъкидлашди. Айни кунларда коллежда пахтадан қолган ўқувчилар учун ўқув машғулотлари давом этмоқда.

    Тошпўлат Раҳматуллаев
    Манба : rtoshpulat.blogspot.ie
    Просмотров: 648 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: