Қирғизистонда ўтаётган "Бир дунё-Қирғизистон” инсон ҳуқуқлари кинофестивалида Ўш қирғинида айбланиб умрбод қамалган ўзбек миллатига мансуб ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ҳақида филм намойиш этилиши айрим сиёсатчилар ва жамоат арбобларининг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Инсон ҳуқуқлари мавзусида суратга олинган ҳужжатли филмларнинг "Бир дунё-Қирғизистон” фестивали Бишкекда 18 сентябр куни бошланди. Фестивал доирасида намойиш этиладиган ҳужжатли филмлар орасида "Азимжон Асқаров” деб номланган филм ҳам бор.