Ёдгор Обид
Уйғоқ яшаш қийин мудроқ дунёда,
Биродар, нетайлик, шу кунга қолдик.
Дардимиз муаллақ бўмбўш ҳавода,
Тўлғондик, тебрандик, аламдан толдик.
Уйғоқ яшаш қийин мудроқ дунёда,
Кўксингда - оташлар... Ёндирар ёмон.
Орзулар - сарсари мангу маъвода,
Умидлар чирқираб излайди имкон.
Уйғоқ яшаш қийин мудроқ дунёда,
Токи бошлар узра - қотил жаҳолат.
Англатмоқ истасанг - бошинг билода...
Нигоҳлар - қаҳрли. Нигоҳлар - нафрат.
Уйғоқ яшаш қийин мудроқ дунёда,
Просмотров: 408 |
Добавил: hamkorlik |
Дата: 27.09.2013
|