Пятница
19.04.2024
13:57
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 7 » АЁЛЛАРГА
    09:49
    АЁЛЛАРГА
    ГУЛЧЕҲРА   НУР

    Эй сиз, бокиралар, эй сиз, гулсанам,
    Дунё қай бурчида яшасангиз ҳам, 
    Тинмаган жонларим, малоҳатларим,
    Дунё устунисиз, зебо қадларим!

    Севмак, севилмаклик  -  сизга қоида,
    Сизни мўъжиза, деб таниган очун.
    Бир бош паст турасиз эрлар ёнида,
    Мағрур бошларини эгдирмак учун.

    Олам яралмишки, ўтади улар
    Нафис гўзалликнинг қарамоғига.
    Овозингиз ипак. Боиси, дерлар,
    Дўрилдоқ овозлар эримоғига.

    Тийра кўз  -  «мустабид ҳоким»ларингиз
    Мафтун нигоҳларни доғлаш учунмиш.
    Бунча узун, десам, кокилларингиз,
    Беқўним ҳисларни боғлаш учунмиш.

    Қоматингиз шамшод. Одимлар майда  -
    Зор-зор кутсин учун одими йирик.
    Қадамингиз етган, сиз бўлган жойда 
    Танти қувонч бўлар, нур бўлар тирик.

    Ҳайқиргим келади: меҳри беназир,
    Эй сурати латиф, сийрати латиф,
    Миллат нигоҳлари сизга мунтазир,
    Миллат оналигин қўйинг кўрсатиб.

    Шу Ватан камоли, қудрати, кучи
    Сизларнинг тафаккур, ҳимматингизда.
                Тоғларнинг виқори кўксимга кўчиб,
    Мен эса бўлайин хизматингизда...

       30. 08. 1987.

      ВИЖДОН

    Рўпарамда кўз кўрмас девор,
    Ошиб ўтсам, бўлурман абгор...

    Рўпарамда кўз кўрмас парда,
    Азоб бўлар, очсам агарда...

    Рўпарамда кўз кўрмас чизиқ,
    Босиб ўтсам, ҳаётим бузуқ...

    Рўпарамда кўз кўрмас довчи,
    Сўзни, ҳатто кўзни терговчи...

    Девор, парда, терговчи, чизиқ...  -
    Домларида яшашим қизиқ...

    Асирликда йўғу борлигим,
    Шу асирлик  -  бахтиёрлигим...

     20. 10. 1987.


    х  х  х
       х


    Бир дўстга    
     Дўстлик висолини билардим беҳишт,
    Кўнгил бўшатишдан топардим ҳузур.
    Ниқобсиз кулгингиз менга эди хуш,
    Ниқобсиз юрагим сизга хам манзур.
    Кўргансиз қоронғу, ёруғ кунларим,
    Кўргансиз ёшларим, табассумларим.

    Сизга кўз тушишин ўзи бир қувонч,
    Сўзлардим ҳар оним кечинмасини.
    Дилоро дардкашга мудом бўлиб оч,
    Топдим, деб билса дил, очилмасинми?!
    Мен учун таажжуб, менга нокерак
    Қулфи бор мамлакат, қулфи бор юрак...

    Ўйлардим: манфаат дўстликка ҳаром.
    Бахт  -  дўсти руҳини дўсти бойитса,
    Сир тўла ҳаётда ҳар соат, ҳар он
    Жилға ўй қўшилиб, ўзни сой этса...»
    Шунда бизнинг юрак бир бўлмай қолди,
    Энди сизга айтар  сир  бўлмай қолди...

    На қаро кийиндим, на чекдим нола,
    На тўсдим хайрона кўнгилнинг шаштин.
    Бахт-у омадларга айлаб ҳавола,
    Юрагингиз ила хайр-хўшлашдим.
    Гўллигидан кулди, ўзидан кулди,
    Вайрона кўнглимнинг иши  шу  бўлди...

    Биласиз: тоғ  тоққа дуч келмас ҳаргиз,
    Биз  -  тирик жонларга дуч келмоқ тайин.
    Ажаб, шунда менга нималар дерсиз?
    Ажаб, мен ўзим  ҳам... Айтмоғим қийин...
    Билганим: назокат юзга кўрк бўлар,
    Лекин юрак энди буткул берк бўлар...

           1986-1987.
           

    Просмотров: 622 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 5.0/1
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: