Суббота
20.04.2024
01:51
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 2 » Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (1)
    06:02
    Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (1)
    ..Ракат маҳалла оқсоқоли Ўлмас Шукуров ва ҳокимият жамғарма раиси  Рўзибой Турсуновлар диктатор Каримовга ўхшаб ўз ўрнини ҳеч кимга бермай, Каримовга жон куйдириб яқиндан хизмат қилиб келмоқда .

    2000 йили Ўлмас Шукуров маҳалла газетасида танқид қилинган эди, лекин шунга қарамасдан ҳали ҳам ўша ўрнида ишлаяпти . Мени кам таъминланганлар рўйхатига қўшиб қўйишган, лекин менга маълумотномадан бошқа ҳеч нарса беришмайди .

    Котиба аёл Муҳаббат опа деган нафақага чиққан, ёлғиз ўзи яшайди, унинг икки укаси CНБ да ишлашади .

    Ёрдам сўраб бориб қолсам, Маҳаллада одам кўп бу маҳалла иккига бўлиниши керак,  Ўлмасдан бошқа ҳеч ким эплай  олмайди,  деб жаврагани- жавраган. Ўлмасдан аввал  бир оқсоқолни туҳмат қилиб суда беришиб,  юрагини инфарк қилиб, ўлдиришган эди . Лекин ўша оқсоқол Ортиқ Абдусаумович парламентда ишлаган экан, анча инсофли одам эди . Мени қарзингизни тўланг деб ширкатдан , ахлатдан, электросветдан келишиб светни ва иссиқ сувни кесиб кетишганидан сўнг,  шаҳар ҳокимиятига шикоят ёзган эдим,  улар кўриб чиқиш учун маҳаллага қайтариб юборишипти .

    Учинчи гуруҳ ногирони бўлганим учун жуда кам нафақа тўлашар эди. Мени бир ширкатга диспичер қилиб олишмоқчи бўлишган эди , кейин нимагадур олишмади . Мен бу ҳақда ҳоким Раҳмонбек Усмоновга ҳам айтган эдим . Мени мажлисга чақиртиришди,  агар ўша куни мажлисга маҳаллага бормасам мени баттар эзиши мумкин эди .

    Ўша чол ёлғиз ўзи икки фарзанди билан яшар экан,  ҳеч қаерда ишламаса, қийналгани учун ёрдам сўрагани гуноҳми,  ёрдам берсаларингиз булмайдими,  деган эди.  У кишини ҳам ҳамма талаб кетди.

    Турсунбой, деган бир ичкиликка муккасидан кетган маҳалла қоровулини маслаҳатчи қилишибти,  яна бир ичкиликка берилган бир кишини юрист қилишиб сайлашган экан.

    Мен мажлисдан чиқиб кетаётганимда ўша Турсунбой мени ҳақорат қилиб, шахсимга тегиб, сен ўғлингни оқ қилгансан, деб айтди . Мен шуни билдимки, булар мен ҳақимда ўзаро гаплашган экан, мен қайси ўғлимдан воз кечиб оқ қилган эканман?

    Мен эртасига ҳокимнинг қабулига кириб жаҳл билан столини бир тепиб дедим. Мана стол қимирлаяпти,  вақти келиб сиз ҳам бу ердан қимирлаб қоласиз,  бу ерда ҳеч ким абадий эмас, маҳаллада нима гап бўлган бўлса мен ҳамма гапни айтдим,  шундан кейин Муҳаббат опани хизмат жойидан бўшатишди.

    *           *           *

    Бир кун кечки пайт мен нима овқат пиширсам экан,  деб ўйланиб турсам ширкатдан яъни жэкдан қарзингизни тўламайсизми,  деб Дилфуза деган бир ширкат бошлиғи келиб, мени асабимга тега бошлади . Мен,  Дилфуза,  мени уйимга келишингизни ҳожати йўқ,  пулим бўлса ўзим бориб тўлаб келаман,  деганимни биламан, у бидирлаб кетди:  қарзингиз кўпайиб кетган , тўлашни сира ҳам ўйламайсиз,  мен ойликсиз ўтираманми,  деб менга ўшқирган эди . Қўлимдаги челакда сув бор эди,   сувни сепиб юбордим:  "бор Каримовга айтгин,  мени нафақа пулимни кўпайтириб берсин,  кейин тўлайман",  дедим .Қизим уйда кўриб туган эди,  ойи сувни сепиб юбордингизми, деб ҳоҳолаб кулиб юборди.

    *                *            *

    Бир куни Мукаррам деган дугонам касал бўлиб касалхонадан уйига қайтган экан,  хабар олиб келай, деб уйига бориб келаётсам сартарошхонанинг ёнида тўртта миршаб туришган экан,  кун  ғира-шира бўлгани учун улар мени кўришмади.  Бири Тоҳир, иккинчиси Шерзод,  учинчиси Шавкат,  тўртинчисини танимадим. Тоҳир бундай деб гап бошлади:  биз бугун маҳалладаги учетда турган болаларни ҳаммасини РОВД га сўроққа олиб борамиз,  Ракат маҳалласига кеч соат бир билан иккининг орасида ўғри тушипти деди ва ҳайрон бўласан, у ерга қандай қилиб ўғри тушиши мумкун,  хамма ёғи панжара билан ўралган,  қоровул бўлса деди.  Лекин мени кўрмади .

    *           *                *
    Мени уйимга бир куни Елена Урлаева кутилмаганда кириб келди .Ўша куни мен жуда ҳам уялиб кетдим,  чунки дастурхонимизда чойдан бошқа ҳеч нарсамиз йўқ эди,  энди касалхонадан чиқиб келган вақтим эди . Еленанинг қўлида арча байрамига черковга таклифнома билан келган экан , қизингизга янги йилга совға,  деб берди  . Ўша куни мен жуда изза бўлдим . Лекин ЕЛЕНА эртасига Нигора Ҳидоятовага роса йиғлабти. Мен кеча Башоратнинг уйига бордим,  аҳволи жуда оғир экан,  деб бор гапни гапириб берипти. Кечки пайт Елена менга қўнғироқ қилиб, сиз эртага "Озод деҳқон"га келинг,  деб айтди .

    Мен эртасига бориб Нигора билан танишиб уйга қайтдимда,  Нигоралар билан бирга фаолият олиб боришга рози бўлдим .

    2005 йили 13 май Андижон қирғинидан сўнг бизлар қаттиқ ишга киришдик .Мен Нигора Ҳидоятованинг "Ҳалқим уйғон , янги президент нима ишлар қилиши керак",  деган программасини шаҳар автобус , метро , троллейбус , Ипподром , "Аския" бозори, Чорсу бозори , Қуйлиқ бозоридаги одамларга тарқатдим . Паркент қишлоғи , Кумушкон , Ҳисарак , Сўқоқ , Намданак ,Чанги, Заркент , Интерниаcионал деган совхозларга тарқатдим . Паркент қишлоғининг деҳқон бозорига кириб бозорчиларнинг кўпчлигига янги президент аёл киши ўз номзодини қўймоқчи,  танишасизларми деб ва президентнинг Андижонда қилган қонли кун халқ қирғинини секин -секин гапириб қўлимдаги брошюрани тарқатиб чиқдим . Қуда холамизнинг қизлари Ризқи ва Тожи деган қизларига ҳам брашюра берган эдим , лекин бизлар анча вақт бир -биримизни кўрмаган бўлганимиз учун бири -биримизни танимадик .

    Кечки пайт қуда хола Башорат,  сизнинг кетингиздан милиcия тушипти,  тез бу ердан кетинг,  деди.  Мен кеч бўлиб қолди,  ҳозир кета олмайман,  эртага кетаман,  деб раҳматлик Анора опамнинг уйида тунаб қолдим .

    Эрталаб,  қизимни у ерда қолдириб ўзим яна 20 тача брошюрани тарқатиш учун автостанcияга кетдим .Қаерга қараб юрсам экан,  деб хаел билан турсам бир қорачадан келган ўрта бўйлик ёши элликлардаги  бир киши менга яқинроқ келиб мени гапга тутди. Синглим,  мен сизни боятдан бери кузатиб турибман, сиз бир ёққа кетяпсизми ёки бировни кутяпсизми,  деб менга гап ташлади . Мен у кишига индамай турган эдим, "Тоҳир ака .Сизни телефонга чақиришяпти",  деб бир аёл чақириб қолди.  Шунда мен бўш турган автобусга чиқиб олдим,  у киши ерда мен автобусда бир- биримизга анча вақт тикилиб қараб турдик . Автобус қўзғалиши билан мен бир амакига 20 та брошюрани қўлига бериб,  "Каримовни кетқазиш керак,  янги президент мана шу аел,  бу аел тарих фанларини номзоди,  икки фарзанди бор",  деб қўлига тутқаздим. Карикатурлар  тарқатдик.

    Бизлар яна келамиз, дедим.  У киши мен чойхонага бориб,  чолларга тарқатаман деди ва мен яна қайтиб келишимни, айтиб автобусдан тушиб кетдим.

     Мен Снжар Умаров билан Нодира Ҳидоятова , Дадахон Ҳасанов  ва Мўътабар Тожибоеванинг судларига қатнашдим . Нигора мени жуда ҳурмат қилар эди ва менга анча моддий ердам бера бошлади .Ўғлим Отабек ўрта мактабни тамомлаб,  Алоқа коллежига ўқишга кирди .У ер ҳам пуллик экан,  150 минг сўм бизларда пул бўлмаганлиги учун ҳудони меҳрибончилиги бўлса керак,  ўзи билими билан кириб кетди.

     Контрактга яқин қоса юрагим увишар эди,  лекин  бир гал Нигора қарзимини тўлади. Бир гал Искандар Худайберганов ёрдам берди , Азамт исмлик қадрдонимиз,   бир тутинган укам Муносиб контрактига ёрдам бериб,  ўқишни икки ярим йилини ҳам тугатиб олди. Лекин ўша вақтлар  жуда қийин ўтган эди.

    Башорат Эшова


    Манба : zamondosh.com
    Просмотров: 725 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: