Четверг
25.04.2024
13:43
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 27 » Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (12)
    14:16
    Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (12)
    Менга таниш аёллардан бири мафиозник Ғофур Раҳимов билан ўғри текинхўр Гулнора муносабатлари ҳақида,  уларнинг нима сабабдан уришиб қолишгани ҳақида хикоя қилиб берганди.

    Ғофур  оптовий бозорнинг  яқинроқ жойига кафе қурган экан. Бир Куни Гулнора ўша кафега кирса одам  гавжум. Гулнора,  Ғофур  ака ,  шу кафе жуда ёқди,  менга сотинг депти. Шунда Раҳим,   бўпти уч юз минг бериб олавер,  депти. Гулнора олди-сотди шартномани  Ғофурга тақдим этибти,  Ғафур имзо қўйиб бўлганидан сўнг Гулнора уч юз минг сўмни столнинг устига қўйибти. Ғофурнинг жаҳли чиқиб кетипти,  мен сенга уч юз минг доллар деган эдимку,  деган экан,  Гулнора бу ерда доллар кўрсатилмаган дебти.

    Бир пайтлар  мен операcиядан чиққанман,  ишга яроқсиз бўлиб уйда ўтириб қолдим. Уйимиз жуда ҳам аянчли аҳволда эди. Бой камбағал ажралиб қолган  вақт болаларим билан қўшнимизнинг болалари қўшилмас эди. Қўшни болалар ўйнашаётган бўлса, Отабек билан Шаҳло бориб қолгудек бўлса,  улар дарров битта хонага кириб кетишар эди. Бу бечоралар бўйнини эгиб уйга кириб келишар эди. Ота-оналари Отабек билан Шаҳлони мақташар эди.  Айниқса улар мактабдан кегин кафеда ишлаётганини кўриб,  лекин сенлар Отабек билан Шаҳлони ҳам ўзларингга қўшинглар демас эди.

    Шундай кунларнинг бирида  Отабек менга бир гап топиб келди.
    Ойижон Бахтиёр ўртоғимнинг домига яқин жойда бир қаватлик эски иморатларни Гулнора Каримова сотиб олаётган экан. Уйи бузилганларга яхши товон пули тўлабти. Улар  Қўйлиқ ва Сергели томонда уйлар арзонроқ экан. Одамлар уй,  машина сотиб олишибти,  тўй қилишибти, деди менга Отабек ва мен бир хоразимлик йигитга учрашимни айтди.  Ўша одам Гулнорани ёрдамчиси экан. Бу янгиликдан мен хурсанд бўлиб ўша хоразмлик йигитгани топиб унга телефон номеримни ёзиб қолдирдим. Орадан бир кун ўтиб,  қизим Шаҳло гап топиб келди. Ойижон Гулнора Каримова жуда кўп одамларни чув туширипти , мен сенларга яхши уй бераман деб машинага ўтқазиб чиройлик қурилган квартираларни кўрсатибти,  улар рози бўлишганидан сўнг алданиб кўчада қолишибти, деди.

    Эртасига менга бир рус аёл телефон қилиб ўзини  Ира деб таништирди ва мен Гулнора Каримованинг ёрдамчиси бўламан,  сиз уйингизни алмаштирмоқчи экансиз,  манзилингиз қаерда ва нечта бир қаватлик уйлар бор,  қўшниларингиз рози бўлишса ҳаммасини оламиз деди.

    Мен,  Ира сиз мендан хафа бўлманг болаларим бошқа мактабда ўқигиси йўқ,  бизлар кетмаймиз,  сиз нега бизлар билан маслаҳатлашмадингиз,  деб мендан хафа бўлишяпти, дедим.

    Уйи бузилган одамлар Гулнорадан хурсандми, дея сўради. Мен:  ҳа,  ҳаммаси хурсанд,  раҳмат айтишяпти дедим. Шундай қилиб  мен ҳам Гулнорани кимлигини эшитган бўлсам ҳам унга алданиб қолишимга оз қолган эди.
    Мен Андижон қирғинидан кегин Отабекни номига қоровул бўлиб ишлашга ҳам рози бўлдим. Бир куни боғчада мен билан бирга ишлаган Севара деган аёлни кўриб қолдим. Сизларда иш йўқми, деб сўрадим Севарадан.  У   бизларга қоровул керак эди. Боғча мудиримизга учрашинг деди. Мен боғча мудирасига учрашган эдим иш масаласида,  у менга бизлар одам олиб қўйган эдик деди ва сиз РАЙОНО га кириб завхоз Умарга учрашинг деди  боғча мудираси.
    Мен Умар билан учрашдим. Боғчанинг ярими РайОНО, эски икки қаватлик бино экан. Шифтларидан чакка ўтиб кетган,  фанерлари чириб кетган,   иссиқлик трубалари тешилган,  ремонтталаб кичкина бино  атрофи ўралган бўлгани билан деразаларининг биронтасида темир панжара йўқ. Бир хонада тўртта бештадан одам ишлашар экан. Ҳар биттасида компутер  ойлиги тўрт минг сўм экан. Майли,  ҳеч бўлмаса ўғлимга йўл чиптасини сотиб олиб берарман,  дедим.  Кун ора экан,  кечқурун Отабек билан Шаҳло мени олдимга келишади. Боғчада Севара оиласи билан кечқурун шу ерда.

    …Бир куни бақир-чақир бўлиб кетди,  бировни пули йўқолибти,  ким эканлигини топиша олмади. Шунда мен бир аёлдан сўрадим:  Районо бошқа ерда эди,  нега бу ерга келиб қолдингизлар дедим. Шунда менга Гулнора Каримова  районо мудирига одам юборган экан,  бу ерни менга бўшатиб берсин,  деган экан.  Гулнора "Зенит”  деган заводни тортиб олганини ҳамда Бобур паркига яқин жойда кечки пайт ресторанда хар куни ўзининг казо-казо одамлари билан текинга қиммат конякларни ичиб текинга овқатларини еб,  бир тийин тўламаганларини айтиб берди.

    Шу кунларда Гулнора Каримова бошида "қора булут”лар кеза бошлади, деган хабарлар билан танишар эканман, унинг юқоридаги қилмишлари ҳақида эшитганларим ёдимга тушди. Бировларни оғринтириб дунё орттираман, деганнинг аҳволи охир бир куни Гулнораники бўлиши аниқ. Буни ҳаётда кўп кўрдик. 

    Башорат Эшова.

    Манба :  zamondosh.blogspot.com 
    Просмотров: 650 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Ижод | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: