Пятница
29.03.2024
17:51
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 2 » Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (2)
    06:31
    Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (2)
    Бир куни менга маҳалла оқсоқоли телефон қилиб,  сиз ҳокимиятга бораркансиз,  сизни ҳокимнинг ёрдамчиси Дилором Умаровна чақиряпти,  деди.

    Мен ҳокимиятга бориб у билан учрашдим .Дилором Умаровна қанча қарзларингиз бор,  маҳалла сизга ёрдам беради,  ҳужжат топширинг, деди . Мен ҳамма ҳужатларни тўплаб маҳаллага тоширдим .Лекин ҳеч қандай ёрдам бўлмади.

    Яна бир куни оқсоқол менга телефон қилиб,  сиз  ҳоким ёрдамчиси Носир Зокировга учрашинг, деди . Мен Носир Зокировнинг қабулига кирсам,  котиба қиз Доно билан бирга ўтиришган экан. Носир Зокиров,  мен сизни қанча қарзингиз бўлса,  ярмини тўлашга ёрдам бераман.


    Сиз квартира олиш учун навбатга бешинчи ўринда экансиз,  навбатингиз келса сизга квартира берамиз,  деб Донога қоғоз олиб ёзинг, банкга ариза ёзинг,  беш миллион сўм қарз сўранг, деб ёздираетган эди .Мени жаҳлим чиқди.

    Мени бошқа бу ерга чақиртирманглар мен сизларни найрангларингизни сезиб турибман,  ҳозир ҳеч қанақа навбатга туриб уй олиш  йўқ,  ҳаммаси хусусий . Менга навбатнинг кераги йўқ,  менга ўз уйимни қайтариб олиб беринглар,  дедим ва сизлар ҳеч қандай мени қарзимни тўламайсизлар,  мени бошқа безовта қилманглар,  мен бошқа келмайман,  деб ва бу тузум яқинда чирийди, ўшанда мен сизни икки кўзингизни ўйиб қўлингизга бераман , деб чиқиб кетдим.

    Кейин мен билсам,  КРУ ( Назорат тафтиш қўмитаси )дан текширишган экан .Дилором Умаровнани юраги оғриб,  касалхонага тушиб қолган экан . Жамғарма раиси таътилга кетибди, ҳоким ёрдамчиси САТТАРОВ  Ваҳоб дегани инфарк бўлиб қолган экан . Шунинг учун улар мени биронтасига гапириб қўймасин,  деб чақиртириб,   аладаб юбормоқчи бўлишган экан.

    *                 *              *

     Менга  сайловга таклифнома бермади, сайловга  ўзим текстилний институтга борсам,  ҳали одамлар келишмаган экан . Мени видеокамерага олишмоқчи бўлишган эди,   шошманглар,  мени рўйхатда фамилиям борми,  сизлар кўрингларчи,  дедим.  Ҳақиқатда мен рўйхатда йўқ эканман . Оқсоқол менга таклифнома берганлигини айтиб,  зарда  билан чиқиб кетдим, Сайлов қоидалари бузилганлиги учун  нодавлат ташкилотининг  ҳимоячилари  норозилик сифатида  Америка элчихонасининг тўғрисида пикет ўтқазмоқчи бўлиб,  эртасига соат ўнда йиғиладиган бўлдик.

    Мен уйимдан чиқиб кетаётганимда қўлимда ҳеч қандай плакат ва сумка ҳам йўқ эди . Мени уйимга албатта МХХ чилар келишини кўнглим сезар эди,  шунинг учун қуп-қуруқ боришга қарор қилдим . Ўша куни бизларнинг дарвозамиз ёнида бир одам елкасида автомат билан турган эди , мени танимагани  фойда бўлди, чунки унинг ёнгинасидан  ўтиб кетдим.

    *      *           *

    Шу вақт оралиғида Елена Урлаева икки марта жиннихонага мажбурий даъволанишга ётқизилди. Мени қизим Шаҳлонинг мактаби жуда узоқлик қилганидан сўнг,  уни ҳам Отабек билан бирга мактабга қатнасин,  деб 118 мактабга ўтқазган эдим.

    Бир куни эски мактабининг математика ўқитувчиси Гулбаҳор опасига ҳам битта Нигоранинг брошюрасидан қўлига бериб ўқиб кўринг дедим . Эртасига ўша ўқитувчиси:  ҳозир ҳар -хил оқимлар кўп,  бундан эҳтиёт бўлинглар,  масалан Шаҳлони ойиси,  деб маъруза ўқибди. Шаҳлони синфдоши келиб унга  айтибти. Ўша 118 мактабнинг синф раҳбари болаларга мактабга гулга, краскага ва бошқа нарсага пул деяверганидан  мени сира мактабга боргим келмяпти,  лекин мен ўқимасам уйда ўтириб нима қиламан,  шуни  ўйлаб ноилож мактабга қатнаяпман, деб қолди. 

    Биркуни дарсга сал кечикиб борган экан, бир ҳафта гул чоптириб,  мактабнинг коридорининг полини ювдирибди .Пул тўлаганлар мазза қилиб юрди,  битта мен гул чопиб пол ювдим,  деди қизим Шаҳло .         

    ШАҲЛО МЕНИ СИРА МАКТАБГА БОРГИМ КЕЛМАЯПТИ ОЙИЖОН,  ХАР ГАЛ МЕНИ ЎРНИМДАН ТУРҒАЗИБ ҚЎЙИБ,   РОСА ИЗЗА ҚИЛАДИ, сиз ҳар замонда бир-бирор нарса олиб егин деб, икки-уч сўм берган пулингизни  мен нарса емасдан ўша пулни Муҳайё опага берсам ҳам қутулмайман, деди. Ер тўяди, осмон тўяди, бизнинг одамлар ҳеч тўймайдия, деган ўй ўтди хаёлимдан.

    Башорат Эшова

    Манба : zamondosh.com

    Просмотров: 578 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: