Пятница
19.04.2024
16:10
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 3 » Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (4)
    05:51
    Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (4)
    Паркент қишлоғига фотиҳага бордим.  Анора опам билан Тожибой поччамиз автоҳалокатга учраб,  иккаласи вафот этишибди .Ўша ерда тоғамизнинг аёли билан қизи Гулнора мени фотиҳадан ҳайдашди .

    Сизга бу ерда жой йўқ,   нега келдингиз,  кетинг,  дейишди . Ҳақиқат бор экан.  Анора опамнинг болалари мени олиб қолишди. Башорат холам бизларникига кам келар эди, лекин  келгудек бўлса ойим ҳам,  дадам ҳам жуда хурсанд бўлишар эди.

     Холам ҳеч қаёққа кетмайди, сизлар кетингизлар,  бир йилда бир марта ҳам келмайсизлар,  сизлар энди келдингизлар деган эди, мени кўнглим ёришиб кетди .

    Уйимизга МХХ дан ИИБ дан тез- тез келиб қўшнилардан мени суриштириб кетишар экан .

    Бир куни бир ёш йигит мени тўхтатиб,  сиз қайси квартирада яшайсиз деди. Мен уйимизни кўрсатдим. Сиз кимсиз десам, меҳнат биржасидан,  ишсизларга иш топишга ёрдам бераман,  деб мени гапга солди. Мен иш излаётганлигимни унга айтдим ва қаерда кўрган эканман бу йиитни,  деб роса ўйландим , лекин эслаёлмадим .

    Бир кни  прокуратурага шикоят аризасини олиб борганимда ўша йигитни кўриб қолиб "ҳа, бу йигит мени алдаган экан,  бу айғоқчи экан,  деб қуйдим ўзимга ўзим .Қизим тўққизинчи синфни тугатаётган эди.  Ойижон бизлар хайрлашув кечасини ўтқазмайдигон бўлдик .Бизлар тўртта -тўрттадан бўлиниб,  паркга кириб айланиб кафеларга кирадогон бўлдик деди .

    Бир томондан мен жуда хурсанд бўлдим,  ҳаражат камроқ бўлар экан деб ва ўғлим Отабекка:  болам ўртоқларингни битасидан Синглинг Шаҳлога беш минг сўм пул қарз олиб келиб бергин , бир ўзи қолиб кечада  кўнгли ўксийди,  дедим.  У  рози бўлиб пул топиб олиб келди .

    Эртасига Шаҳло :  Ойижон бизлар мазза қилиб ўйнаб келдик,  деб хурсанд бўлиб мактабига кетди,  мен эса "Озод деҳқонлар"нинг офисига йиғилишга келган эдим.  Жиззахлик аёл Гавҳар Бердиевани  уйимга олиб борсам Шаҳло йиғлаган,  кўзлари қизарган... Нима бўлди,  деб  сўрасам:  ойижон синф раҳбаримизнинг қизи мен билан бир синифда ўқийди,  ўша қиз ойисига бир нарса деганга ўхшайди . Мен синфга сал кечикиб кириб борсам,  сени ойинг биз камбағалмиз,  деб айтган эди,  қара сени юришингни,  сен ҳечам камбағалнинг қизи эмассан, мактабга пул сўрасам,  ойинг пул бермайди,  айланишга пул топиб беради,  сени шаллақи онанг депти . Шунда Шаҳло мени ойимга сиз тил теккизманг, ойим мени жуда яхши тарбиялаган.
    Мени отам бўлмаса ҳам отаси борлардан яхши тарбиялаган . Кетдим мен ҳозир ойимни чақириб келаман,  деб ташқарига чиққан экан:  Шаҳло мени кечир,  мен билмай қолдим,  деб ялиниб синфда дарсдан кейин олиб қолиб табелга журналдан баҳоларни кўчиртирибти..

    Мен синф раҳбарини уйига телефон қилиб,  Муҳайё нима гап десам,  ўзи шунчалик бўлиб қолди деган эди .  Бугун ухлаб тургин,  тонг отса мен ўзим биламан нима қилишни дедим... РАЙОНО ни ёнида нодавлат ташкилотидан журналистларни йиғиб сени истеъфога кетишингни талаб қиламан,  дедим .

    Эрталаб саҳарда Шаҳло,  Шаҳло,  деб биров чақиряпти.  Деразадан аста  қарасам Муҳайё турипти .У мендан кечирим сўраб,  мана қизимни баҳоларини кўриб қуйинг,  биронта уч баҳоси йўқ , деб менга журнални кўрсатяпти .

    Мен бундан буёғига ватанда қола олмаслигимни кўнглим сезиб,  Швесария элчихонасига учрашиб менга ва икки фарзандимга сиёсий бошпана билан таъминлашини сўраган эдим . Май ойида интервью бериб бўлган эдим,  лекин бу ҳақда ҳеч ким билмас эди . Бир куни  Швеcария элчихонасидан бир вакил келиб,  сизни элчи кутяпти,  эртага сиз эрталаб етиб боринг, деган эди . Мен Шаҳло билан Отабекка ҳеч ким билмасин деган эдим .
    *            *                *
    Сентябрга яқин қолган эди. Мактаб тўққиз йиллик бўлади, энди ўнинчи синф бўлмайди деганида,  мен ота оанлар билан маслаҳатлашиб ариза ёзиб тўрт одам қўл қўйишган эди . Мен заказной қилиб почта орқали ГОРО нога жўнатган эдим .Майли мен кетсам ҳам бир фойдалик иш қилиб кетай,  болалар ўрта мактабни ўқисин, деган эдим .

    Мустақиллик байрамига бир кун қолганида телфон жиринглаб қолди,  кечқурун соят 9 лар эди. Шаҳло гўшагни олди,  Муҳайё  экан:  Шаҳло сен коллежга ҳужжат топширдингми,  деб сўрапти. Шаҳло:  йўқ , мен ҳеч қаерга бормадим,  деди . Сен унда мактабни давом этдирасанми , агар мактабга ўқишга келадигон бўлсанг,  ойинг ариза ёзиб қўл қўйса,  сен мактабга завучга учрашгин депти . Шаҳло бориб завуч билан учрашибти,  завуч Шаҳлога, бизлар иккита группага ўттизтадан олтмишта бола олдик,  сени олтмиш биринчи қилиб ола олмаймиз депти .Сен ҳали ҳам бўлса коллежга боргин,  деб бизлар маҳалла билан жуда аҳилмиз,  сени ойингга маҳалла РОВД,   ҳокимият ва районо жиноят иши қўзғаб ойингни қаматамиз,  деб айтибди .Бўпти мен ҳозир мактабингга бориб,  ўша завуч билан гаплашаман,  деб чиқсам оқсоқол  бизларнинг домимизга яқин жойда ГУВД нинг бир бўлаги жойлашган эди . Кўчада бир милиcия ходими билан гаплашиб туришган экан,  гап мен ҳақимда бўлган бўлса керак,  мени кўриши билан дарҳол ўгирилиб олди .Мен Завучни олдига кирсам ота -оналар билан бир нимани гаплашишаётган экан.  Менга ўтиринг,  деди.  Мен,  йўқ ўтирмайман,   вақтим кам,  сиз Шаҳло га нима,  деб айтдингиз,  мени қаматмоқчи экансизлар,  мана мен ўзим келдим,  кимни чақирасиз,  чақиринг десам "э,  алҳазар қизим шундай яхши қиз,  ҳеч ўқитувчиларга тик қарамайди,  деди . Мен шунда:  мени текширган сизларни ҳам текширсин,  мен ҳеч кимдан пора олган хам эмасман , пора берган ҳам эмасман,  дедим. 

    Хўш қизингизни нима қилмоқчисиз, деган эди,  мен у мактабда ўқийди дедим.  Агар бизлар коллежга ҳужжат топширсак 15 кун рухсат беринг,  чунки қизимга ёққан касб менга ҳам маъқул келиши керак деб айтдим. 

    Ўзи 10 -чи синиф очилмайди деганида мен Мирзиеёвга хат езган эдим 20 та ота-она имзо чеккан эди,  энди яна шикоят ёзадигон бщлдим,  десам қуйинг ҳеч қаерга шикоят қилманг директор келса мен сизни келганингизни айтаман деди.

    Башорат Эшова

    Манба : zamondosh.com

    Просмотров: 624 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: