Четверг
25.04.2024
23:17
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 4 » Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (5)
    05:36
    Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (5)
    Шундай қилиб мен уларни алдаб роса қўрқитдим . Бу энди ҳозирги ёзаетганим сал олдинроқ бўлган воқеа .

    Бизларнинг уйга яна РОВД дан милиcия ходими келиб қаерда пикет бор деб менданн сўрашди.  Мени бу гапдан хабарим йўқ,  мен билмайман десам,  сизни РОВД нинг бошлиғи чақиряпти,  деди. 

    Мен бормайман. Бориб нима қиламан,  бекорга вақтим кетади,  ҳам асабим бузилади, дедим . Улар соат 11 гача бизларнинг ҳовлида туришди .


    Кейин мен уларга хеч қаерда энди пикет бўлмайди,  сизлар кетинглар,  мен почтага бориб нафақамни олиб,  болаларимга у- бу нарса олиб келаман,  деб кетдим.  Улар мени йўлнинг нариги бетида кузатиб туришган экан,  ўтиб кетганимни билмай қолибти .

    Бир маҳал мен пулимни почтадан олиб чиқиб кетяпсам,  биров "Башорат опа",  деган бир эркак кишининг товуши эшитилди.  У ёқ,  бу ёққа қарасам илгариги участковой  Шавкат экан. Опа чиқинг машинага,  деди.  Мен ҳўп,  дедим.  Сиз қандай қилиб ўтиб кетдингиз,  йўлнинг нариги бетида бизлар сизни пойлаб турган эдик,  деди ва уйингизга қўнғироқ қилсак қизингиз ойим уйда йўқ,  чиқиб кетди,  деб айтди.  Бизлар бошлиққа телефон қилиб айтдик,  сизни уйдан чиқиб кетибти,  деб шунда бошлиқ ернинг тагидан бўлса ҳам топасизлар,  агар топмасаларинг эртага ҳаммларингизни ишдан ҳайдайман,  дебти.  Шунга булар мени қидириб юришган экан .

    Мен энди кеч бўлди, ҳеч қаерга бормайман,  деб уларга сўз бериб,  улар кетганидан сўнг  "Озод деҳқонлар"  офисига борайчи,  балки бирон ерда пикет булаётган бўлса керак,  деб йўлга чиқдим . Мен офисга етишимга яқин қолганида менинг тўғримдан Раҳматулло,  Жаҳонгир Шосалимов ва Акбар келаетган экан.  Тинчликми,  деб мен улардан сўрасам улар Елена Урлаевани уйини милиcия ўраб олишибти.  Нигорани аёллар калтаклаб кетишибти, деди .

    Унда мен ҳам сизлар билан бирга бораман,  десам,  сиз аёл киши,  шу ерда қолинг, дейишди . Мен рози бўлмадим,  бирга кетдим .   Еленани уйини ўшанда курдим,  у ТТЗ да яшар  экан. 

    Нигоранинг эса  бошлари чанг,  қўллари шилинган эди .Еленани уйи учинчи қаватда экан.  У бизларни кўриши билан:  Башорат келинглар,  деди . Унинг ҳонасида жуда кўп милиcия ходими бор эди . Бир маҳал домкоми чиқиб,  Еленани жуда жонимизга тегиб кетди,  уни олиб қаёққа бўлса ҳам олиб кетинглар,  деб жавраётган эди,  шу маҳал бир киши менга опа сиз яқинроқ келинг деди.  Мен Жаҳонгир ака сиз ҳам юрингчи нима гап экан дедим ва бизлар подъездга яқинлашишимиз билан иссиқ сувни устимиздан қуйиб юборди . Шунда Жаҳонгир ака Шосалимов ,  яхшиямки помой эмас экан деди.

    Кун иссиқ ёз бўлгани учун кийимим тез қуриди . Бир маҳал жуда милиcия кўпайиб кетди,  буларнинг охири йўқ эди . Акбар , Раҳматилло   ва Жаҳонгир акани милиcиялар олиб кетаётганини кўриб қолиб,  вой Нигора қаранг,  уларни милиcия олиб кетяпти,  десам югуринг уларни орқага қайтаринг,  деди менга Нигора . Мен югуриб боришим билан Мирзо Улуғбек районининг РОВД бошлиғи ҳаммасини машинага тиқаётган экан.  Шу вақт бир милиcия ходими анави аёл ҳам шулардан,  деди.  Усеров мени ҳам машинага ўтқазиб Мирзо Улуғбек РОВД сига олиб кетди .

     Бизларни бир хонага жойлаштирди.  У ерда тўртта кроват бор экан, ўша ерда турган эдик,  бир одам келиб ҳаммамизни манзилимизни ёзаётган эди,  мен бир қоровулдан крандан сув ичсам майлими,  деб сўрасам у йўқ,  бу ёмон сув,  деб рухсат бермади. Шунда мен бизларни манзилимизни ёзиб оляпган одамдан сув сўраган эдим,  ўша одам қоровулга,  бор сув олиб келиб бергин,  деди . Ва ҳар кимнинг турар жойидан милиcия келиб мошинада олиб кета бошлади.  Менга,  сизнинг адресингиз компютерда чиқмади,  деди . Мен,  нега мени болаларимнинг уччаласи ҳам шу уйда яшаган,  мен райсобесдан нафақа оламан,  деб пенсия книжкамни кўрсатдим уларга.  Шунда менга ҳам бир мошина келиб,  РОВД га олиб борди ва сиз 37- хонага киринг,  деди . Мен ўша айтган хонага кирсам терроризм бўлим бошлиғининг ёрдамчиси Рустам деган . Рустам,  сиз бизларнинг жонимизга тегиб кетдингиз,  сизнинг дастингиздан бизларга тинчлик йўқ,   умуман ишлаб бўлмаяпти,  сизнинг пикетларингиз , митингларингиз жонимизга тегиб кетди . Бизларни сизнинг дастингидан ҳар куни уришишади. Мен сизга айтиб қўйганим яқин кунда сизнинг бошиингиз ёрилади,  деди.

     Менга мени боламни топиб беринглар , уйимни қайтариб беринглар , менга ўша иккинчи гуруҳ ногиронлигимни қайтариб берсангизлар мен уйда ўтираман,  десам,  сизни проблемангизни ҳамма билади,  лекин сизга ҳеч ким ёрдам бермайди,  боринг кетинг, деди...

    Башорат Эшова

    Манба : zamondosh.com
    Просмотров: 662 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: