Вторник
23.04.2024
10:04
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 4 » Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (6)
    05:54
    Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (6)
    Ўғлим Улуғбекнинг  суд ҳукми ўқилганидан сўнг жуда бошим қотган эди. Менга бир Занигиоталик аёл Сиз Озод Шарафудинов билан бир учрашиб кўринг,  деб  унинг  манзилини берди . Мен қидириб топиб борсам қўшниси бир аёл опа у одам касалхонадан даволаниб чиқиб бошқа жойга кўчиб кетди,  бу уйини неварасига ўтқазиб берди деди .

    Бир куни телеэкранда улуғ  езувчи Саид Аҳмад кўриниб қолди ва у киши қатағон қилингани хақида гапириб берди . Мен бу одам жуда қийинчилик кўрган экан,  менга зора тўғри йўл кўрсатса ва Каримовга ўғлимни ноҳақ  қурбон қилинаётганини тушунтирса,  деган мақсадда мен ёз чилласида Дўрмон ёзувчилар уйини топиб бордим,  ёнимда бир дугонам ҳам бор эди.

    У мен касалман,  қон босимим бор , юра олмайман дейишига қарамасдан ялиниб туриб олдим ва иккаламиз бирга кетдик .1- чи автобусда сал адашиб бир бекат ўтиб кетиб қолган эканмиз,  ортга қайтиб келиб қоровулдан сўрадик . Саид Аҳмад домлани қаердан топсак бўлади, деб сўрадим мен . Қоровул бир оз сабр қилинглар,  у одам кечаси билан ижод қилиб,  кундузи ухлайди,  сизлар соат 11 ларда эшикни тақиллатинглар,  деди менга . Кун жуда иссиқ  эди,  айни пишиқчилик.  Шафтолиси шунақанги кўп солган экан,  кўтара олмасдан шохи синай деб турипти . Ўрик,олма , олхўрилари ер билан битта бўлиб ётган экан . Мен эшикни секин аста тақиллатдим.   Бир маҳал сочи қордек оппоқ,  бир кичкина одам пижамада кўринди . Бўйнида қалин тилло занжир, эшикни очиши билан мен қўрқиб кетиб,  "вой",  деб орқага тисарилдим.

    Бизлар билан совуқ саломлашди .Мен сизни жуда ҳурмат қиламан,  сиз "Уфқ"  романини ва "Келинлар қўзғолони"ни ёзгансиз . Мен китобларингизни севиб ўқиганман,  деб кейин ўғлим Улуғбек ҳақида гап очдим.  У киши менга:  сиз йиғламанг,  кечаси мени итлар талайди,  деб жеркиб берди.

    Мен сизга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман,  сиз республика прокурорига мурожат қилинг,  деди.  Мен у ерга борганлигимни айтдим . Бўлмаса сиз Олий судга боринг,  деди. У ерга ҳам борганимни айтдим . Мени қўлимдан ҳеч нарса келмайди,  деди бизларга Саид Аҳмад .

    Бизлар,  амаки крандаги сувингиздан ичсак майлими,  деб сўрадик . У киши бизларни жуда ёмон кўриб турганлигини билиб тез чиқиб кетдик .

    Дарахтни соясида ўтирган эдик. Дугонамни юраги ёмон бўлиб,  кўнгли беҳузур бўла бошлади.  Мен амакидан сув сўрадим,  у киши иккита бутилкада сув олиб келиб бизлардан:  "сизлар бу ерда нима қилиб юрибсизлар", деб сўради.

    Шунда мен бор гапни гапириб бердим . У киши эса: "Сизлар бу ерга бекорга келибсизлар,  у одам ҳеч қачон,  ҳеч кимга ёрдам бермаган",  деди ва юқорини кўрсатиб,  "анави вишкани кўряпсизми?  Ўша вишка Саид Аҳмадга бириктирилган,  ҳозир кнопкани босиб,  Зокир Алматовга : "боласини чиқариб юбор",  деса шест секундда болангиз озод бўлади,  деди.

     Буларнинг ғами йўқ , ҳалқ билан иши йўқ , буларни қорни тўқ , оч одам билан иши йўқ,  деди бизларга .

    Бу одамни ўз врачи , сартароши, фарроши, ошпази  бор,  деди .

    Бир куни Абдулла Ориповни шу кўчадан ўтиб кетаётганда салом аликдан сўнг, шу ер бўш турипти,  бу ерга бедами пахтами экса нима бўларкин,  деса сиз давлат сиёсатига аралашманг, деб койиб берипти.

    Пахтани қаерга, қанча экишни ҳам ўзбекнинг "атоқлилари" сиёсат ҳисоблашади. Шундай бўлгач бошқа  "пиёдалар"ни  қўяверингда энди.

    Башорат Эшова
    Манба : zamondosh.com
    Просмотров: 647 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: