Вторник
16.04.2024
17:22
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Декабрь » 6 » ҚАЙТАРМИДИНГ…
    10:22
    ҚАЙТАРМИДИНГ…
    Териб олсам бор дардингни, 
    Сийпаласам гул қалбингни, 
    Ой гўзалим оҳ қадрингни, 
    Билганимда қайтармидинг. 

    Айбим етмам ҳеч раддия, 
    Гуноҳкорман ман Шодия. 
    Олам-олам қувонч хадя, 
    Қилганимда қайтармидинг. 

    Ёлғизлатдим гул билакни, 
    Тилаб хатто минг тилакни. 
    Вафоси йўқ бу юракни, 
    Тилганимда қайтармидинг. 

    Сен экансан йўғу борим, 
    Кеч англадим интизорим. 
    Азобларга кўнган жоним, 
    Юлганимда қайтармидинг. 

    Қийнамагин мени тушин, 
    Кел бағримга, бўлгин яқин. 
    Гоҳи йиғлаб гоҳида чин, 
    Кулганимда қайтармидинг. 

    Майли менсиз яша мамнун, 
    Сен ўйнаб кул, ман дили хун. 
    Кўйингда ёр телба мажнун, 
    Бўлганимда қайтармидинг. 

    Ишқим билсин жумла жаҳон, 
    Бўлмасайдинг менга армон. 
    Остонангда бериб оҳ, жон, 
    Ўлганимда қайтармидинг. 

    Шодияхон Қосимова
    2013й

    Манба: shodiyaxon.uz 
    Просмотров: 593 | Добавил: hamkorlik | Теги: Шеърият, Ижод | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: