Четверг
18.04.2024
19:37
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 13 » Қалдирғоч
    07:43
    Қалдирғоч
    Ёдгор Обид

    Умрим қиши. Хаёл суриб ётаман,
    Гоҳо ширин орзуларга ботаман. 
    Ўйларимни қўзғар ширин овозинг...
    Қалдирғочим, сени қайдан топаман!

    Гарчи тақдир синовлари кўп бўлди,
    Умрим бори - нотинч, талотўп бўлди,
    Боринг билдим. Кўнгил тўлди. Ҳўб бўлди...
    Қалдирғочим, сени қайдан топаман!

    Кўнгил уйин пештоқида жойинг бор,
    Келолмайсан. Боролмам. Дил интизор.
    Бу кенг дунё икки жонга шунча тор...
    Қалдирғочим, сени қайдан топаман!

    Жисму - боринг битилмаган ғазалсан,
    Сасинг гўзал, қалбинг гўзал... гўзалсан.
    Эрк орзуси рамзи каби азалсан...
    Қалдирғочим, сени қайдан топаман!

    Туркистоннинг баҳори бор, қиши бор,
    Яйраб - яшнаб яшашликка ҳуши бор.
    Умиди бор, сендай, мендай қуши бор...
    Қалдирғочим, сени қайдан топаман!


    Манба: facebook.com
    Просмотров: 1034 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: