Четверг
19.10.2017
10:10
Форма входа
Корзина
Ваша корзина пуста
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 16 » Андижонлик аёллар норозилик намойишига ҳозирланмоқда.
    08:28
    Андижонлик аёллар норозилик намойишига ҳозирланмоқда.
    Андижонлик уй бекаларини куз-қиш мавсумида табиий газ ва электр тақчиллиги, тоза сув муаммосидан норозилик намойишига ҳозирланмоқда. Бу ҳақда ЎХҲнинг Андижондаги манбаси хабар беради. "Ҳозир пахта масаласи роса оғир, ўзи одамларнинг асаби чарчаган. Худди казарма ҳолати эълон қилингандек.  Кечки соат 9 дан кейин кўчага чиққан одамни тутиб олиб, эрта тонгда пахта даласига ҳайдаяпти. Бу йилги пахта масаласи ўтган йилгидан баттар оғир. Уйга келасан – газ, свет, сув йўқ. Бу қанақа ҳаёт? Нега ҳокимларнинг уйида ҳамма нарса бор? Нега ҳокимларнинг оиласи, болалари далага чиқмайди, оддий халқ чиқади? Ҳожи оналар, 60 ёшдан ошган боболар? Булар бу ёшда пахта даласида ўлиб кетадими?” дейди исми сир қолишини сўраган андижонлик аёл.

    Аёлнинг айтишича, андижонликларнинг ғазабини қўзғатган бошқа яна бир нарса – "ҳозир маҳаллақўм, мелиса ва бошқа майда мулозимлар маҳаллама-маҳалла юриб қайси оиладан ким, неча киши, нима учун чет элга кетгани ҳақидаги сўровномани тўлдириб юрибди”. – Бизникига ҳам кирибди, келининг чет-элда экан. Ким, нега, қаерга кетган, у ерда легалми, нолегалми, деб кекса қайнонамни роса сўроқ-савол қилибди. Қайнонам "нега бунақа сўраяпсан, нима мақсадда”, деб сўрасалар, "биздан хафа бўлманг, бизга ҳам тепадан "билиб қўй”, деган буйруқ бор”, деган ўша одамлар. Шундан асаблари чарчаган аёлларимиз "бор-э отса, отворсин”, деб забастовкага чиқмоқчи, – дейди андижонлик суҳбатдош.

    Халқни нима жунбушга келтиради?

    Ўзини Насибахон, деб таништирган андижонлик бошқа бир аёл ЎХҲ матбуот вакилларидан унинг айтганларини сайтда эълон қилишни сўради. "Айтаётган гапларимни ёзиб олиб "Ўзбекистон Халқ Ҳаракати”га мақола қилиб ёзишингизни илтимос қиламан. Ўқисин муҳожиратдаги ўзбеклар. Мен мана шу ердан чақириқ қилмоқчиман. Қачонгача бегона юртда аёлларимизнинг номуси топталади? Эркакларимиз бировларга қуллик қилади? Пулсиз кўчага ҳайдалади? Қачонгача учинчи сорт одам бўлиб яшаймиз? Ҳозир биз АҚШ, ООН, ОБСЕ, Европа Иттифоқи кабилардан ёрдам кутиб яшашимиз нотўғри ва фойдасиз. Халқимиз "биз тинчмиз-ку”, деб яшаяпти. Аслида қандай тинчмиз? Бир оғиз сўзимизни эркин гапира олмасак!? Оддий бир милисасига гапира олмасак!? Бир фермернинг онасини сўкса, у қуллик қилиб яшаса!? Ўзбек аёли дунёнинг деярли ҳамма давлатида фоҳишага айланди, ночорликдан. Кимга керак бунақа тинчлик?! Бизни бошқа яна нима жунбушга келтиради?”, дейди Насибахон.

    Андижонлик бу аёл бир кун келиб, албатта Ўзбекистонда халқ қўзғолони юз беришига ишонади.

    "Нега бўлмасин, нега? Одамлар кўчада қолган, уйлари бузилишга қўйилган. Кимга керак бу катта, кенг йўллар? Ўзбекистондан ҳамма чиқиб кетаётган бўлса, ўзи яшаётган одам қолмаётган бўлса, кимга керак ўша йўллар? Йўл бўйидагиларга "уйингни бузиб, икки қават уй қургин”, деб буйриқ бераяпти. Имкони йўқларга "уйингни бировига сот”, деяпти. Уйини сотиб қаерга бориб ўтиради бу бечора халқ!? Қоним қайнаб кетади мана шунақа тутуруқсиз буйруқлардан. Бугун тинчман, деб индамасак, эрта индамасак, бу давлатнинг ҳаром томоқлари халқни эзаверади. Ахир боболаримиз золим подшоҳларни қўлидаги кетмони билан ҳам тахтдан ағдарганку! – дейди хорижда яшаётган андижонлик ўзбек аёли. У уч нафар вояга етмаган боласини кўрмаганига роса беш йил тўлганини, баъзида соғинчдан ўртаниб, узоқ тунларни тишини тишига қўйиб кунга улаётганини айтди.

    Мухолифат нима қилаяпти?

    "Ҳозир одамлар Каримовнинг режимидан чарчаган. Битта-яримта атрофидагилар, манфаат кўраётганлар уни қувватламаса, бошқа оддий халқ тезроқ бу режимга барҳам берилишини истайди. Лекин халққа йўл кўрсатадиган, унинг онгини очадиган мақолалар нашр қиладиган одам қани? Қани мухолифат, у нима билан банд? Нега Тожикистон мухолифат кучлари бирикди, ўзбек мухолифати бирика олмаяпти? Муаммо нимада? Майли ўзлари ичкарига киролмаса, ташқаридан туриб халққа йўл кўрсатиб, кўзини очса бўлади-ку! Одамлар хўрланаяпти. 8 миллион ўзбек ташқарида қул. Қани ўзбеклик ғуруримиз?!”, дея қатор саволларни ташлайди андижонлик Насибахон.

    Суҳбатдошимизга кўра, ўзбек муҳожирларининг ғурурига тегаётган бошқа нарса бу – Ўзбекистон ҳукумати хориждаги фуқаролари ҳақ-ҳуқуқларига бефарқлиги. –Тожикни элчихонаси ҳимоя қилди. Россияда бўлган гаплардан кейин қирғизларни ҳам элчихоналаридан вакил келиб ҳимоя қилди. Лекин ўзбек бечора етим қўзига ўхшаб, эгасиз, ҳимоясиз четда қолиб кетаяпти. СССР вақтида ҳам шунчалик хўрланмаганмиз, – давом этади Насибахон. Андижонда ижтимоий оғир аҳвол, хусусан аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш ўта ночорлигидан ғазабга келган андижонлик аёллар норозилик намойишига ҳозирлик кўраётганларидан Насибахон ҳам хабардорлиги ва унда иштирок этиши маълум бўлди.

    ЎХҲ хабар маркази
    Манба:  uzxalqharakati.com
    Просмотров: 231 | Добавил: hamkorlik | Теги: Билдиришлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: