Среда
24.04.2024
23:28
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 6 » АНТУАНЕТТАНИНГ СЎНГИ СЎЗЛАРИ ёхуд МАЛИКА ВА ИНҚИЛОБ
    12:01
    АНТУАНЕТТАНИНГ СЎНГИ СЎЗЛАРИ ёхуд МАЛИКА ВА ИНҚИЛОБ
     Саиджаҳон Равоний 
    (тарихий достон, давоми)

    *** 

    Маликанинг чиқиб кўкка саноси,
    Хонимларга барча у бўлди ўрнак.
    Бўларди удум ҳар кийган либоси,
    Қилишарди сочни у каби турмак.

    У жуда дилрабо, жуда меҳрибон,
    Жаҳонда малика бўлди ягона.
    Энг олий бахт эди, дилин топибон,
    Бўлмоқ унга яқин дўсту дугона.

    Айтиш жоиз унинг хатосини ҳам,
    Бақо деб бахтини, кўнгли тўқ эди.
    Уюштириб ҳар ҳил ўзига байрам, 
    Халқи қандай яшар, иши йўқ эди.

    Бир куни, недандир чиқибми жони,
    Эркалабми бир оз, ёхуд адашиб; 
    - Камбағаллар агар бўлмаса нони, 
    Ширинлик есинлар, - деганди шошиб. 

    Илло у, бари-бир, эди раҳмдил, 
    Медичига мисол, мутаносибмас.
    Унга тайёрлаган тақдир тағофил, 
    Даҳшатли якунга ҳеч муносибмас!

    *** 

    Бир бериб, бир олиб ўтарди ҳаёт,
    "Кетиб қолди” катта ўғил дафъатан.
    Аввалроқ онаси этганди вафот,
    Мусибат эмас лек булар, нисбатан.

    Қимматбаҳо ўта маржонга боғлиқ,
    Қаллобликка йирик бўлдиям нисор.
    Шубҳаларга турли бу иш ўроғлиқ,
    Анча қилди уни элда шармисор. 

    Булар аммо жиддий синовлар эмас,
    Ҳақиқий синовлар олдинда ҳали.
    Уларни айтишдан қайтса-да нафас,
    Мажбурмиз айтишга келганда гали.

    ***

    Ниҳоят, кун келиб Бастилияга,
    Қўзғалон кўтариб, халқ этди хужум.
    Чекловлар қўйилиб қирол Луига,
    Қурила бошланди янгича тузум.

    Қўзғолон бу эди Буюк Инқилоб,
    Бешафқат бир гуруҳ кашф этди қудрат, 
    Ярмиси зиёли, ярмиси қаллоб - 
    Робеспьер, Димюлен, Мирабо, Марат...

    Тумонат одамнинг бошин чопдилар,
    Баралла айтишиб жанговар суруд. 
    Қиролни ҳам улар хоин топдилар,
    Ва қатл қилишди, тез қилишиб суд. 

    Маликани эса Тампелда ушлаб,
    Бошлашди мулаввас сиёсий ўйин.
    Кейин Консержери қасрига ташлаб, 
    Эгдирмоқ исташди Венани бўйин.

    ***

    Иосиф лек вафот этиб йил аввал,
    Вена эди бу дам Францнинг қўлида.
    Пинак ҳам бузмади жиян, лоақал,
    Ўз холасин озод қилиш йўлида.

    Негаки холаси бўлганди абас,
    Энди у бир аёл қаланғи, яъни, 
    Суюкли жиянга у ҳеч ким эмас,
    Камайсаям пича сулола шаъни.

    Неча бор эгилиб, қўлини ўпган,
    Бошқа қироллар ҳам туришарди жим.
    Е’катерина ҳам, ўлганни тепган, 
    Деди: - Худо нажот берсин, азизим!

    Бастилия "тушган” кундаёқ, илдам, 
    Эрнинг уруғлари қочди чет элга.
    Бўлишса-да қодир беришга ёрдам, 
    Тураверди улар, қисишиб елка. 

    ***

    Дўстлари ҳам аммо бор эди содиқ, 
    Тампелда Де Ламбяль таянчи бўлди; 
    Албиондан қайтиб, дугона собиқ, 
    Маликаси учун мардона ўлди. 

    Дантончилар унинг кесди бошини,
    Танасин Парижда юришди судраб.
    Тураверди, ҳатто, кўриб ҳам шуни,
    Катта сиёсатнинг виждони мудраб.

    ***

    Маликага бўлган ғойибдан ошиқ,
    Фрезен ҳам тинимсиз қилди ҳаракат. 
    Чиқаверди бироқ хилма-хил тўсиқ,
    Бўлаверди содир турли халокат.

    Илож ҳам топишди Жорже ва Тулан,
    Маликани озод қилмоққа ёлғиз. 
    Кўнмади лек Она, қатъийлик билан,
    Деди: - Йўқ, кетмайман болаларимсиз!

    *** 

    Лек Буюк Инқилоб этарди давом,
    Билмасди мурувват, уқмасди итоб.
    Гоҳ тинчиб қоларди бўлгандек тамом,
    Гоҳ яна авж олар унданда шитоб. 

    Илло Тампелда, сўнг Консержерида –
    Антуанеттани сурункасига,
    Қийнашса-ю бир йил нари-берида,
    Парво ҳам этмасди Шёнбрунн нега?

    Баъзи бир дохийлар ғазабга минди;
    - Токай бизга ғусса ушбу тасқара?
    Шунча биз чидадик, бас, етар энди,
    Олсин унинг сочин миллий устара!

    Бошлашни маҳкама қилдилар талаб,
    Коммуна номидан, ватан номидан.
    Бажарилди талаб жуда тез, сабаб - 
    Инқилобнинг барча қўрқар комидан.

    ***

    Хўш, "миллий устара” нима дегани,
    Шу жойда мен изоҳ беришим керак:
    Атардилар шундай гелйотинани,
    Сочни олиш унда, бош чопиш демак.


    Давоми бор.

    Манба: facebook.com
    Просмотров: 486 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: