Четверг
25.04.2024
13:50
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 28 » АРМОН
    10:07
    АРМОН
    ГУЛЧЕҲРА НУР

    ЧАЛАЖОН  ЁТАРКАН  ҲУРЛИГИМ, 
    БЎҒЗИМНИ  БЎҒАРКАН  ХЎРЛИГИМ,
    УЙҒОНИБ,  УЙҒОТДИ  «БИРЛИГ»ИМ,
    ДЎСТЛАРИМ,  ҲАЙҚИРГИМ  КЕЛМОҚДА...
    1988

    АРМОН

    Топилса-ю армонларнинг ногоҳ имкони,
    Кошки юртим бўла қолса тоғлар макони.
    Бургутлари боши узра айласа парвоз,
    Йигитлари бургутмисол бўлишса шоввоз.
    Қизларининг ақли расо, ғурури расо,
    Чоллари ҳам эллик ёшдан тутмаса асо.
    Биз яшасак, нуқул ерга букавермай қад,
    Қуриб баланд тоғлар ила ўктам мулоқат.

    Топилса-ю армонимга ногоҳ имконлар,
    Кошки юртим ўрай қолса мовий уммонлар.
    Тўлқинлари хас-чўпларни ташласа суриб,
    Оромижон ҳаволарни турса уфуриб.
    Дарёлари қуримаса ярим йўлида,
    Қирғоқлари сўйлаб турса она тилида.
    Биз яшасак, нуқул ерга букавермай қад,
    Қуриб мовий уммон ила маъсуд мулоқат.

    Топилса-ю армонимга ногоҳ имконлар,
    Кошки юртим бўлса эди адр-ўрмонлар.
    Майли, майли, подачининг бўлсам келини,
    Момолардан ўргансайдим шеърим тилини.
    Сигир соғсам, кувлар пишсам, ивитсам қатиқ,
    Қуртлар қилиб, болаларга айласам тортиқ...
    Улар  -  менинг оғриқларим, қийналган жоним,
    Пахтасидан эгик-букри, рангпар, нимжоним...
    ... Биз яшасак, нуқул ерга букавермай қад,
    Қуриб яшил ўрмон ила ширин мулоқат...
    Кошки эди...

    21. 12. 1988.
    Просмотров: 568 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: