Четверг
25.04.2024
17:29
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 2 » Қаршида қувғин-барот!
    07:59
    Қаршида қувғин-барот!
    1 сентябрь, Ўзбекистон мустақиллик кунида, соат 19:30 лар атрофида болаларимни сайр қилдириш учун Қарши шаҳрининг эски шаҳар ҳудудидаги "Болалар истироҳат боғи”га бордим. Истироҳат боғи  дарвозаси олдида ўт ўчириш машинаси, тез тиббий ёрдам машиналари турарди. Парк ичкарисидаги аттракционларга қараб йўл олдик, ҳар қалай истироҳат боғи гавжум  эмасди. Болаларимни аттракционларда ўйнатиш учун осон бўлишидан шод бўлдим ҳам. Тўғрисини айтганда эса, сўнги беш йил давомида, тағин айни шу кунги санада истироҳат боғига бормаган эканман. Бир – иккитасига болаларни "учириб” бўлгандимдим ҳамки, ИИБ ходимлари келиб аттракционни зудликда ўчиришларини, болаларни эса бошқа учирмаслик талабини қўйишди.

    "Агар зудлик билан электрни ўчирмасанг ва арттакционни ёпмасанг ёмон бўлади!”-  дўқ пўписа қилишарди улар.  Мен ҳам  аввалига  нима бўлаётганини тушунмадим ва сўнг ИИБ ходимларига савол бердим:
    "Нима учун  бунақа қилаяпсизлар?”
    "Опа, паркнинг ишлашига то соат 20.00 гача рухсат этилган, буйруқ берилган”. – тушунтирган бўлди улардан бири.
    "Ким томондан  буйруқ берилган, тушунтириброқ айтинг”. – талаб қилдим мен.
    "Юқоридан" – дея тушунтирди болаларнинг милиционер "амакилардан” бири. Шунда тоқатим тоқ бўлиб тағин савол бера бошладим.
    "Мени кечиринглару, бу Қарши шаҳрида комендантлик соати жорий қилинганми”?
    " Йўқ опа, ким айтди сизга? Ундай эмас”- дея аниқлик киритди сержант пагонини тақиб олган милиционер.
    "Шунга ўхшатаяпман, акс ҳолда бундай қувғин қилмаган бўлардингизлар”. – дейман ҳафсалам пир бўлиб. Ҳаммани улар қувғин қилгунларигача қизларга музқаймоқ олиб бериш учун чиройли, бежирим қурилган музқаймоқ дўконига ўтдик. Қизларим эса – "музқаймоқ керакмас, аввал” хот-док” олиб беринг”. – дея туриб олишди.

    Хот-док буюртирдим. Олиб ҳам келишди. Анча- мунча одамлар музқаймоқ ейишаётган экан. Дабдурустдан ўтирган жойимиз қоп-қоронғу зулматга айланиб қолди. Электр чироқларини  учиришганди. Ана байраму – мана байрам! Қий-чув бўлиб қолди, чироқни ўша ўзимиз билган милиционер "амакилар” ёқишди, не кўз билан кўрайки формалик милиционер "амакилар” бу ерга ҳам ташриф буюришибди.

    "Заҳар қилишди, кетдик бу ердан”. – дедим қизларимга.
    "Ая, еб олайлик. Ҳозир ҳамма жойимизни расво қиламиз бу хот-док билан” – дейди қизларимдан бири. Асабим бузилди, у ерда ўтиришни эса сира истамадим, аммо илож қанча.

    "Бундан сўнг байрам демайсизлар, мен айтгандим сизларга ҳукуматда ишлайдиганлар учун бу байрам  дегандим-ку"- танбеҳ бердим уларга.  Қизларим ҳам шошилганидан ўша хот-докларини еди, ё емади. Ортгани эса қолиб кетди чамаси. Биз энди боғдан чиқиб кетишга тараддуд кўра бошлагандик. Шунда мен тилимни қиса олмай яна ИИБ ходимларга сўз қотдим.
    "Бундан сўнг паркга катта қулф илиб қўйинглар, шунда сизлар  ҳам тинч бўласизлар, эл ҳам овора бўлмайди бу ерга келиб”.
    Шундан сўнг чиқиб кетдик. Йўлда маршрутка тўхтатиб уйга қайтардим. Бўлиб ўтган кўнгилсизликни "маршрутка” ҳайдовчисига қисқа айтиб ўтиб, унга савол ташладим.

    "Ҳар йили ҳам шундай қувғин қилишадими ўзи, нега бундай қилишаяпти?” – дейман энсам қотиб. Ҳайдовчи ҳам бир сўзли йигит экан, бирдан жавоб берди.
    "Орқаси тоза эмасда, шундан қўрқади булар”!

    Бошқа савол беришга ҳожат ҳам кўрмадим. Шу жавоб мени қониқтирди!
    Соат 20.20 да қизларим билан уйга кириб келдик.

    Гулшан Қораева
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
    Қашқадарё вилоят бўлими раиси
    1- сентябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 599 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: