Четверг
28.03.2024
13:45
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 10 » ҲАСАНХОН РАУПОВ ВАФОТ ЭТДИ.
    09:00
    ҲАСАНХОН РАУПОВ ВАФОТ ЭТДИ.
    Биз мураккаб шароитда яшаётганимиз учун фаолларимизнинг номларини кўп ҳам ошкор этавермаймиз. 

    Ҳасанҳон Раупов Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Чортоқ тумани бўлимининг ҳақиқий жонкуяр фаолларидан бири сифатида йигирма йил  мобайнида фаолият олиб борди. 

    Ҳасанхонни Чортоқ санаторияси ҳудудида ҳусусий чойҳонаси бор эди.  Шаҳардан ташқарида, тинч жой бўлганлиги учун биз муҳолифатчилар, ҳуқуқ фаоллари бу чойҳонада кўп бор учрашиб турардик. Йиғилишларни ҳам асосан шу ерда ўтказар эдик. 

    Бундан ташқари Ҳасанхон зиёлиларга хос характерга эга бўлганлиги учун таниқли санъаткорлар, олимлар доимо унинг чойҳонасига ошиқишар эди. Шеърхонлик қилар эдик, унинг тоғаси кекса санъаткор Расул ака Ҳасанов ижросида мумтоз қўшиқлар эшитиб дам олар эдик, сиёсат оламидаги воқеаларни муҳокама қилар эдик. У, Муҳаммад Солиҳ шеъриятининг шайдоси эди.

    Ўн кунча олдин Ҳасанхон мени оила аъзоларимни чойҳонасига таклиф қилди. Кейинги пайтларда қон босими ошиб кетиб, тез-тез мазаси қочаётганини айтган эди. У, Толиб Ёқубов,Абдужалил Бойматов, Муҳаммад Солиҳ, Жаҳонгир Маматов, Ризо Обид, Гулчеҳра Нуруллаева, Дилором Исоқова, "Озодлик” даги укаларимизни ва бошқаларни номма-ном сўраб чиқди. 

    Энди билсам Оллоҳ дилига солиб у бизни абадий ҳайрлашувга чақирган экан. Куни кеча укамиз юқорида ўзи айтган касаллик оқибатида оламдан кўз юмди.

    Биз ташкилотимиз фаоллари, дўстларимиз номидан Ҳасанхон Рауповнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз. Укамизни охирати обод бўлсин!

    Носир Зокир

    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
      9- октябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 651 | Добавил: hamkorlik | Теги: Таъзия | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: