Аввал сиёсат кейин иқтисод - 15 Сентября 2013 - "Ҳамкорлик" жамғармаси.
Среда
18.01.2017
10:57
Форма входа
Корзина
Ваша корзина пуста
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 15 » Аввал сиёсат кейин иқтисод
    09:19
    Аввал сиёсат кейин иқтисод
    Коммунистларнинг "Аввал иқтисод кейин сиёсат!” деган шиори бор эди. Бугун ҳам баъзида шу шиор айрим юқори мартабали шаҳслар томонидан такрорланаётгани қулоғимизга чалиниб қолмоқда.Комунистлар бу сиёсатни одамлар сиёсатга эмас балки кўпроқ еб-ичишга эътибор қаратиши учун ўта усталик билан ўйлаб топишган. Бундоқ қарасангиз, қорнингиз тўйса кейин бошқа иш билан шуғилланасиз-да. 

    Сиёсат билан шуғилланиш учун ҳам аввал қорин тўйиши керак. Бу фикр юзаки қараганда тўғридек туюлади. Лекин, масалага чуқурроқ ёндашсангиз юқоридаги шиор нотўғри эканлиги ойдинлашади.
     
     Масалан деҳқоннинг кетмон чопиб меҳнат қилиши бу иқтисод, лекин аввало унга ўша ерни ҳусусий қилиб берилиши керак, мана бу энди сиёсат. Демак деҳқон аввало ерни ҳақиқий ҳусусий мулкдорига айланиши керак. Агар ер деҳқонга ҳусусий қилиб берилмай, маълум йилга ижарага берилса, ҳозиргидек у ерга нима экишни, қанча ҳосил олишни давлат ташкилотлари белгиласа бир умр деҳқонни косаси оқармай юраверади. Бундан келиб чиқаяпди-ки олдин сиёсий масала ҳал қилиниши керак.
     
     Бу фикрларни гўёки тасдиқлагандек, Наманган Давлат Университети доценти, тарих фанлари номзоди Баҳтиёр Исоқов, "Наманган ҳақиқати” газетасида чоп этилган мақоласида жумладан шундай дейди: "Ҳар бир инсон ўз иқтисодий мустақиллигини таъминлаш учун мулкни эркин тасарруф қилиш имкониятига эга бўлмоғи керак. Минг йиллар мобайнида тажрибадан ўтган, исбот талаб қилмайдиган хаёт ҳақиқатларидан бири шуки, меҳнат қилган одам ўз меҳнатини самарасини кўрмоғи лозим. Агар бундай бўлмаса, натижада ҳалол меҳнат ўрнига кўзбўямачилик авж олади, бир-бирини алдаш, ўғирлик,ташмачилик каби иллатлар оддий ҳолга айланиб қолади, эл маънавий жиҳатдан занглай бошлайди, инсоф,диёнат, виждон деган муқаддас, эзгу қадриятлар ўрнини ёвузлик,шафқатсизлик, жиноят эгаллаб олади.”
     
     Бизда бугун бўлаётган айрим камчилликларни асл сабабини ҳам айнан олим айтган жиҳатлардан қидиришга тўғри келади.Яҳши ниятлар билан ҳусусий фирмангизни очиб, ҳали иш бошламасингиздан олдин атрофингизда таъмагирлар пайдо бўла бошлайди. Улар билан келишмасангиз умуман бемалол ишлай олмайсиз. Агар қонунни талаб қилиб, уларни айтганини бажармасангиз, икки кундан кейин ўт ўчириш ташкилотидан иккитаси келиб, талаб қилинган нарсалар йўқлигини рўкач қилиб фирмангиз фолиятини тўхтатиб қўяди.
     
     Энди масалани бошқа жиҳатига эътибор қаратайлик. Баъзи давлатларда фуқароларга аввал сиёсий эмас, балки иқтисодий эркинликлар берилди. Масалан Чилида давлат тепасига ҳарбий тўнтариш орқали келган диктатор Пиначет фуқароларни сиёсий эркинликлардан маҳрум қилиб, иқтисодий томондан кенг имкониятлар яратиб берди. Бугун Хитой ҳам шу йўлдан кетаяпди.Лекин бу сиёсат ҳам нотўғридир.

    Нотўғрилигини яна ўша Чили мисолида кўришимиз мумкин. Чили халқи иқтисодий томондан эркинликларга эга бўлиб олгач, сиёсий эркинликларни талаб қилиб чиқа бошлади. Яқинлари қамалган, қатағон қилинган кишилар турли норозиликлар уюштира бошлашди.Охири халқнинг бу ҳаракатлари диктаторни ҳокимиятдан шармандаларча кетишига олиб келди. Хитойда ҳам ҳокимият халққа иқтисодий эркинлик билан бирга сиёсий эркинликлар бермаса вақтлар келиб бу давлатда ҳам Чилидаги воқеалар такрорланиши муқаррар. Демак, коммунистларнинг шиорини ўзгартирадиган вақт келди:
    АВВАЛ СИЁСАТ КЕЙИН ИҚТИСОД!
     
     
      Носир Зокир
     Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
      14- сентябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 97 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: