Четверг
25.04.2024
18:06
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 22 » Башорат Эшова: Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (10)
    09:13
    Башорат Эшова: Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (10)
    Бизларнинг қочқин аёллар мактабида конференcия бўлиб ўтди . Мени ҳам шу конференcияга  яъни муҳожир  аёллар мактабининг ўн беш йиллигини нишонлаш тадбирига таклиф қилишди.

    Мендан ташқари яна тўртта аёлни ҳам таклиф қилишган экан. Уларнинг ичида менда  энг катта тассурот  қолдиргани бразилиялик бир аёл ёшлигида жуда қийинчлик билан катта бўлган экан. Кўпинча болалигида оч қолган кунлари, қандай бўлмасин катта бўлсам ўқиб олий маълумотга эга бўламан,  деб ўзига мақсад қилиб қўйган экан .

    Шу аёлни  Швейcариялик одамлар бу мамлакатга олиб келишган экан .
    Швейcарияда    Универститетга кириб,  ўқишини ало баҳолар билан тугатиб, ўзи хақида китоб ёзибди ва сотувга чиқарган экан.
    Насиб қилса мен ўша китобни олиб ўқийдиган бўлдим. Тадбирда менга ҳам сўз беришди.

    Улуғбек ўғлим ҳақида,  диктатор Каримовнинг қилган адолатсизлиги ҳақида ҳикоя қилиб бердим. Ва мактаб ўқувчиларини ягана , пахта чопиғи ва ҳозирги кунда шароити қониқарсиз жойларда ётиб пахта тераётганини,  коллеж ва олийгоҳдаги талабалар  нормасини тера олмаяпгани ва фермерларнинг ҳар куни кечқурун мажлисда калтакланаётганлиги , қамоқхонларда аёлларимиз зўрланиб фарзандлик бўлганини,  отасини кимлигини аниқлаёлмаётганлардан бири Равшан Соатова мисолида гапириб бердим.

    Ўзбекистонда олтин , газ , нефт ва пахта етиштирилади,  бундан фақат юқорида ўтирган Каримов ва унинг югурдаклари фойда кўради,  оддий халқда ҳеч нарса йўқ.

    Завод ва фабрикалар ишламайди,  халқ бир бурда нон топиш  илинжида Россия, Қозоғистон, Туркия ва Америкага кетишган аёлларимиз болаларини боқа олмай фоҳишалликда юришибди дедим.

    Менга бир аёл ўғлингизни қидиришга сизга таниш  билишларингиз ёрдам бермаяптими деди. Мен,  йўқ бу тизимдан ҳамма ўзидан қўрқади дедим . Сиз бу ерга келганингизда биринчи нимани сездингиз,  деди яна бир аёл . Мен эркин демократияни дедим . Сиз бир откриткага "Мен Ўзбекистонда олмаган нарсани шу ерда олдим”,  дебсиз бу нима деганингиз деди.  Мен бизлар бу ерга келганимизда мен ва икки фарзандим ҳаммамиз касал эдик,  бизларни даволашди . Ўғлим билан қизим операcия бўлишди, бизларга қочқинлик мақомини беришди. Фарзандларим ўқиб диплом олишди . Қизим дизайнер  бўлди,  ўғлим магазинда ишлаяпти дедим.

    Менга яна бир аёл савол берди . Сиз ўзингиз нима иш қиляпсиз,   франcуз тилини ўргандингизми, дея сўради.  Мен,  ҳа ўргандим,  жуда яхши бўлмаса ҳам лекин савол-жавоб қила оламан. Мен ҳозир шу мактабда франcуз тилини ўрганяпман дедим .

    Сиз ҳозир ҳам инсон хуқуқлари  ҳимояси билан шуғулланяпсизми,  деган эди,  мен  курашяпман,  лекин мамлакат ичида эмас ташқарида мақолалар ёзиб тураман ҳар замонда дедим . Лекин бу кураш  мамлакатдан ташқарида бўлганлиги учун мен буни кураш,  деб ҳисобламайман . Чунки мени мамлакатга сира фойдам тегмаяпти,  дедим . Ўқитувчим Логонс Башорат сиз бир томчи,  яна биров бир томчи ёзса,  яна бошқалар ёзса бир  томчидан томчилаб дарё бўлади. Сизларда албатта ҳаёт ўзгаради деди.
    Бир аёл Тошкентга саёҳатга борган экан.  Тошкент жуда гўзал шаҳар экан деди. Мен сал ичкарироқ кирганингизда одамларни қийналаётганини ўз кўзингиз билан кўрган бўлар эдингиз дедим .

    Свет,  сув , газ масаласи жуда оғир,  мактаблар,  касалхоналар  жуда хам аянчлик аҳволда дедим. Ўша аёл бизлар пул алмаштираётганимизда муаммо бўлиб қолди,  шунда бизлар тушундик ёпиқ мамлакат эканлигини.  Яна бизларни Чкалов заводига олиб боришди ва эски самолётни кўрсатишди деди.
    Швейсариядаги мактабдан уйга қайтар эканман, Ўзбекистонни дунё таниб бормоқда ва у ердаги ҳақиқий аҳволдан ҳам кўпчилик бохабар, аммо ҳамма ҳам билавермайди, деган ўй кечди кўнглимдан.  Швейсариялик муаллима айтмоқчи ўзбекистонликларнинг ҳар бири ўз ҳақ-ҳуқуқи учун ҳеч бўлмаганда бир сўз айта бошласа ҳаммамизнинг овозимиз қудрати она Ватанимизда адолатли жамият қурилишига хизмат қилган бўлар эди. Шундай бўлишига менда шубҳа йўқ.

    Башорат Эшова.
    Швейцария
    Манба :  zamondosh.blogspot.com
    Просмотров: 594 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: