Четверг
15.11.2018
00:37
Форма входа
Корзина
Ваша корзина пуста
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 15 » БЕМОРЛАР МАМЛАКАТИ
    08:31
    БЕМОРЛАР МАМЛАКАТИ
    Андижонлик бир дўстимиз бир пайтлар менга: "Эй ака! Инсониятни ички ва ташқи организмини Аллоҳ шундай яратган-ки, у ҳудди завод конвейерига ўҳшайди. Бир-бирига боғлиқ ҳолда ишлаверади. Одам вужудида мавжуд бўлган ҳар бир орган доимий равишда бир-бирига ахборот бериб туради. Агар мана шу аҳборотларнинг атиги биттаси тўхтаса, инсонда қандайдир касалликлар пайдо бўла бошлайди”-деган эди. Менимча жамият ҳам шундай.

    Масалан ҳар бир инсонга иқтисодий эркинлик берилмаса унинг тирикчилигига путур етади. Оиласидан барака кетади. Иқтисодий эркинлик бўлмаганлиги учун мамлакат иқтисоди бора-бора таназзулга юз тутади. Агар улар диний эркинликдан маҳрум этилсалар, уларнинг иймони сусаяди. Улар Ҳудони танимайдиган, бандасидан қўрқувчи, еб-ичишдан бошқасини билмайдиган қулларга айланадилар. Агар аҳоли сиёсий, маънавий-маърифий, ахборот эркинликлардан жудо этилса, улар тафаккур қилишдан тўхтайдилар.Мана шуларнинг барчаси жам бўлиб, охир оқибат жамият аҳолиси бир бутун манқурт халққа айланади.

    Мен Инсон ҳуқуқларини ҳимояси билан шуғулланувчи ва мухолифат вакилларини юқорида келтирилган касалликларни олдини олувчи кишиларга ўҳшатаман. Инсонни унинг мияси бошқарса, жамиятни унинг раҳбарлари бошқаради. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчилар жамиятдаги касалликларни жамиятнинг миясига етказиб туришади. Бу мия эса, агар яхши ишлаб турса, касалликларни ошкор қилган кишиларга қарши курашмайди, балки ўша касалликларни олдини олиш учун курашади.

    Аслини олганда, инсонларга Аллоҳ томонидан берилган эркинликлардан уларни маҳрум қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Чунки бу эркинликлар, инсониятнинг ички ва ташқи организми ҳудди завод конвейеридек ишлагани каби, табиий эркинликлардир. Агар бу эркинликларнинг биттаси бузилса бутун мамлакат беморлар мамлакатига айланади… Кечирасизлар. Мақоламни давом эттира олмайман шекилли. Мазам қочаяпди.

    Носир Зокир
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
     14- октябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 273 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Ўзбек мухолифати | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: