Суббота
20.04.2024
14:48
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Ноябрь » 25 » БИР АЖОЙИБ ХАЛҚИМИЗ БОР…
    10:11
    БИР АЖОЙИБ ХАЛҚИМИЗ БОР…
    Ботир НОРБОЙ
    Сарлавҳани шундай қўйдигу,ўйланиб қолдик…30 миллион аҳолининг ҳаммаси ростдан ҳам халқмикан? Бизнингча халқ эмас. "Инсонни тил айлади,жудо ҳайвондин,билки,гуҳари шарифроқ йўқ ондин”,дейди буюк Навоий…Бу ерда ТИЛ калимиси жуда кўп маънони – Инсонни инсонлигини билдирувчи тафаккур,ахлоқ,имон,эътиқод маъноларини англатмоқда. Шу хил тафаккур,ахлоқ,имон,эътиқодга эга инсонларгина гавҳардай шариф – буюк бщлиши мумкин…

    Ҳа,шундай! Дунёга келиб,еб-ичиб,бола орттириб ўтиб кетиш жами тирик мавжудодга хос. Аммо Инсонгина тафаккур,ахлоқ,имон,эътиқодга эга:инсониятнинг шу белгиларга эга қисмининг баъзиларинигина ХАЛҚ деган бўлардик.

    Нега баъзиларини,деган саволга жавоб  беришга интилар эканмиз,биринчидан,имон эътиқодли одамларнинг баъзилари танбал,баъзилари у ёки бу мазҳабга берилиб,ўта "ҳаракатчан” ёки бошқача айтганда,экстримистик характер эгаси бўлиши ҳам мумкин. Иккинчидан,ўша буюк Навоиймиз:"Одаме эрсанг демагил одаме,ониким,йўқ халқ ғамидин,ғами”,ҳам деган . Навоийнинг мантиғи бўйича,одамзод халқ ғамини ўз ғами деб билиши керак. Агар сен халқ ғамини емаганларни одам десанг ўзинг ҳам одам бўлолмай қоласан,демоқчи!
    Аммо аҳоли орасида халқини ўйлайдиган қанча одам бор? Агар шундай савол берсангиз ҳамма ўзини (оғизда) халқни ўйлайдиган,фидоий одам деб таништириши мумкин.

    Биз Қозоғистондаги юздан ортиқ зиёлиларга (асосан шоир ва ёзувчилар,мактаб ўқитувчиларига) анкета тарқатдик. Анкетада "Ўзбекистондан бошқа МДҲ давлатларидан 4 таси (Қозоғистон,Қирғизистон,Туркманистон,Тожикистон)да ўзбеклар ҳам ғуж яшайдиган ҳудудлар бор. Ўзингизни ўша тўрт мамлакат (Қозоғистон,Қирғизистон,Туркманистон,Тожикистон)даги ўзбеклар тақдирига бефарқ эмасман,деб ҳисоблайсизми? (Тагига чизинг!)” деган савол бор эди. Уларнинг 99 фоизи:"бефарқ эмасман”,деган сўзнинг тагига чизди. Барака топишсин. Улардан аксариятига оғзаки равишда:"Қирғизистондаги ўзбеклар иқтисодий қийналаётган экан,уларга ҳеч бўлмаса минг тангадан йиғиб ёрдам берайлик”,деб мурожаат қилганимда "бўпти” деганини кўрмадик.

    Сўнг "Туркистон тонги”да қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Иззатулла Раҳматуллаевнинг мурожаатини босдик. Унда қуйидаги сўзлар ҳам бор эди:"…Куни кеча Ўзганлик бир миллатдошимиз бизни офисга келиб,озгина эҳсоним бор шуни жабрланганларга бирга бориб берсак,деган эди. Бизни офис ходимлари ҳам янги йил арафасида ўз ойлик маошларини эллик фойзини энг оғир аҳволдагиларга берамиз,деб қарор қилишган эдик,биз ҳам баҳоли қудрат тўплаганимизни олиб,Ўзганлик меҳмон билан бирга жабрланган районга бордик. Бугунги кунда оила бошлиғи қамоқда,кўп болали,бир уйга кирдик. Халқаро ташкилотлар қуриб берган жозибали уй,ичкарига кирсак дахшат,эшикда қор ёғаябди совуқ,хонада тўрт бола ва икки аёл пишиқ ғишт устига ўрнатилган спирал атрофида исинишиб ўрибди. Хонада 4-5 матрас ва адияладан бошқа уй жиҳозлари йўқ,Фақат бир казонча ва сковороткаси бор экан. Ҳол аҳвол сўрашиб қолган хоналарни ҳам кўрдик:уй бўм-бўш. Олиб борган пулимизнинг бир қисмини уларга бериб яна учта ҳовлига кирдик. Аҳвол қолганларида ҳам яхши эмас,ёш болалар совуқдан иситмалаб,ёниб ётишибди. Маҳалий ҳокимият факат кўчаларни ободлаштириш билан банд. Бизни ёрдам олиб келибди,деб эшитиб ўнлаб одамлар бизга ҳам ёрдам беринг деб,қуршаб олишиб ўз арз-додларини айтишиб кетишди. Шунда биз икки уч маҳаллани айланиб чиқиб,дилларимиз вайрон бўлиб чиқдик ва керакли ташкилотларга мурожат қиламиз деб ваъда бериб келдик.

    2010 йили жабрланганлар учун банкдан хайри-худойи ҳисоб раками очган эдик. Ташшаббускор аёллар грухини тузганмиз,улар холис хизмат қилиб миллатдошларимизга ёрдам беришган эди. Сизга ҳисоб рақамларимизни юборсам,сайтингиз орқали эълон берсангиз,балки баҳоли қудрат ёрдам берадиган,саховатли миллатдошлар чиқиб колармикан? Агар ҳисоб рақамимизга маблағ тушса,энг қийин аҳволдаги миллатдошларга бериб,сайтингиз орқали хисоботларини бериб борамиз.

    Реквизиты:Наименование получателя:ОФ.Правозащитний Центр «Закон и Порядок» Кыргызстан,г.Ош ул.Ленина 314. Тел. +996 (3222) 44238,+996 (3222) 57516
    Филиал «Халык Банк Кыргызстан-Ош».ОАО «Халык Банк Кыргызстан»
    БИК.125002.Р/счет:1250260071690085 сом КР. Счет:   1251260071690037 в долларах.США.»

    Яқинда Иззатулла билан боғланиб,мурожаатдан сўнг ёрдам берганлар бўлдими? Бугунги аҳвол қанақа,деб сўрадик. У бу мурожаатдан кейин чет элдан Юсуф Расул ва Саломатой Бойматова уларга ёрдам қўлини чўзганини ва бу пулни жабрдийдаларга улашиб,видеога олиб ҳисобот сифатида юборганини баён қилди. Демак,чет эллардаги миллатдошларимиз ичида лоқайд бўлмаганлар ҳам бор экан…. Демак ўзбекистонлик ва қозоқистонлик ўзбеклар ёрдам қўлини чўзишмаган ёки кам чўзишган.

    Хўш,нега шундай бўлди? Ахир 1990да Ўш-Ўзганда шу хил фожиа бўлганда ўзбекистонлик ўзбеклар ўшлик ва ўзганликларга ёрдам қўлини чўзишган эдику! (Ўшанда Бирлик халқ ҳаракатининг фаоллари икки юк машинасида кийим кечак,озиқ овқат оборишганди. Аллоҳ улардан рози бўлсин. 2010 йилги қирғиндан кейин ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари йиғилишиб,баъзи бир саҳоватпарварларнинг ҳам ёрдамида,кийим-кечак йиғиб оз бўлсада пул оборишган,Андижон бозоридан мева,шакар,ёғ,ун каби маҳсулотлар сотиб олиб бориб беришган. Москвада яшаётган Алишер Усмонов 5 миллион долларга яқин пулини хайрия этганидан,(афсуски,у бу қадар катта суммани кимга берганини аниқлай олмадик. Агар ҳукуматга берган бўлса,ўшлик ва жалолободлик жабрдийларга қанча тегди экан?) хабаримиз бор.

    Аммо ҳуқуқ фаолларидан ва ўша саҳоватпешалардан бошқа ўзбекистонлик ва қозоғистонлик ўзбекларга ҳам бу тадбир ҳақида хабар берилган:натижаси бизга қоронғу. Ҳолбуки,Ўзбекистонда ҳам,Қозоғистонда ҳам юзлаб табиркорлар,минглаб тижоратчилар,ҳатто миллионерлар бор…

    АММО,ҲАҚИҚИЙ ИНСОНЛАР ҚАЕРДА?..

    Шоирлардан бири ўзбекларимиз ҳақида шундай ёзган:
    Бу халқ билан пахта экса бўлади,
    Юк учун туядек чўкса бўлади.
    Бу халк билан ғийбат урса бўлади,
    Ғаним учун буғдой ўрса бўлади.
    Бу халқ билан юртни талатиш мумкин,
    Бухоро,Хевани қулатиш мумкин…

    Бу ердаги шоир айтаётган халқ аслида оломондир. Зотан бу халқ фақат пахта экаяпти ва ҳузурини бировлар кўряпти,жойларда бировларнинг юкларини ташиб арзимаган чой-чақа ишлаяпти,Хевани қулашига (термит қуртлари деворларигча ейишига) жим қараб туришибди,бировларнинг уйларини ҳовлиларини,кўчаларини супиршяпти. Жинсий эксплуатацияга рози бўлишяпти. Демак булар ОЛОМОНдир. Зеро,халқ пахта экиш,туяга ўхшаб юк кўтариш,тарихий шаҳарларини қулатиш билан шуғулланмайди. Равшан Гапиров бир мақоласида айтганидек,аёлларини номаҳрамларга топшириб қараб турмайди…
    Бир пайтлар ”Бирлик халқ ҳаракати”га аралашиб юрган ҳаваскор шоир:
    "Интилмасанг ҳурликка,
    Чидайверсанг хўрликка,
    Улуғ мақсад йўлида,
    Қўшилмасанг бирликка,
    Сен ҳам одамми”,

    деб ёзган экан. Демак,унинг фикрича,ҳурликка интилмаган,ҳар қандай хўрликка чидайверадиган,ўзининг ва халқининг бахт-саодати йўлида имкони қадар бўлсада,курашмаган одам одам эмас экан…

    Бизда шундайлар борми? Бўлса қанча?

    Бир пайтлар кўчаларни тўлдириб,"Она тилим –жону дилим”,"Оролни қутқарайлик!” "Пахта яккаҳокимлигига чек қўяйлик”,деб кўчага чиққанларнинг аксарияти ўзини таниган одамлар – яъни халқнинг фарзандлари  эди. Бирлик фаол ишлаётган пайтларда унинг аъзолари сони 500 минг дейишганди. У пайт Ўзбекистон аҳолиси нуфузи тахминан 20 миллион деб ҳисобласак,500 минг ИНСОН аҳолининг қирқдан бири бўлади. Аммо мухолифат турли тазйиқларга учраб,енгилгач ўша беш юз мингнинг бир қисми чет элга қочишга ва уердан туриб фаолият олиб боришга мажбур бўлди. Юртда қолган мухолифат вакилларининг асосий қисми Инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш ташкилотларидагина ишлай бошлашди. Вақти келиб уларнинг ҳам бир қисми қамалди,бирқисми чет элга кетди. Бугунги кунда юртимиз ичкарисида Гулшан Қораева, Елена Урлаева,Саиджаҳон Зайнабитдинов,Араббой  Қодиров,каби ҳуқуқ ҳимоячилари ва сиёсатчилар,Дадахон Ҳасан,Гулчеҳра Нуриллаева,Абдулазиз Маҳмудов сингари ижодкорлар,Носир Зокир,Малоҳат Эшонқулова,Ҳаёт Хон Насриддинов …каби журналистларгина халқ учун ачиниб,кўп намунали ишлар қилишмоқда. Чет эллардаги адолат учун курашаётган сиёсатчилар,мухолифатчи шоир ва ёзувчилар,ҳуқуқбонлар эса,бундан ҳам кўпроқдир.

    Шу кунларда "Ўз миллатдошлари оғир аҳволда қолганда,имконлари бор бўлатуриб,ҳеч бўлмаса шуларга иқтисодий кўмак бермаган,халқ тақдирини ўз тақдири деб билмаган инсон –инсон эмас”,деган ўй хаёлимиздан ўтди.

    Шу орада Иззатуллоҳнинг шу кунларда Ўш ва Жалолободда репрессиялар сурункали равишда давом этаётгани,48 одам умрбод қамоққа олинганини,570 киши уч йилдан бери ноқонуний ўтирганини аниқладик.

    Шунча муаммолар бор бир пайтда,миллатдош бўлгани учун эмас,инсон бўлгани учун ўшлик ва жалолободлик жабрдийдаларга ҳозирги кунда ҳам иқтисодий ёрдам бермаган ўзбекни одам деб бўлармикан?! Наҳотки,тижоратчилару бизнесменлар халқини ўйламайдиган,шу қадар тош юрак кимсаларга айланишган бўлишса!?
    Балки ҳамма ҳам у ёки бу даражада халқни ўйлар,аммо ўйлаш бошқаю,унинг оғирини енгил қилиш йўлида фаолият кўрсатиш бошқа.

    Яъни халқнинг ғамини еб,эл оғир аҳволда қолганида халқ учун ҳам (экстремистик планда эмас) тўғри маънода,фойдали иш қилиб,жабрдийдаларга ёрдам кўрсатганларни ИНСОН деса бўлади…

    Абдулла Орифнинг бир шеърида:"Қачон халқ бўласан,эй,сен,оломон!” деган мисра бор. Аммо билганлар бу мисрани шоир эмас,таҳрирчи қўшган дейишади. Ҳозирда каттакон шоирнинг юраги тош қотганига қараганда шу фикрда жон борга ўхшайди…

    Аммо мисрадаги маъно тўғри…Афсуски,миллатдошларимиз орасида аксарият одамлар ОЛОМОНлигича,қалби тошлигича қолиб кетган. Бизнингча,улар орасидаги одамларни инсонликка номзодлар дейиш керак.
    Бу гапни ишчилар,  зиёлилар,ёзувчи ва шоирларнинг аксарияти ҳақида ҳам айтиш мумкин! Нега дейсизми?

    ХЎШ,УНДА ХАЛҚНИНГ ДЎСТИ КИМДИР?

    1990 йилларда Ўзбекистонда  ёзувчилар уюшмасининг 1000дан ортиқ аъзоси бор эди. 20 йил ичида бу аъзолар сони ҳеч бўлмаса 200га кўпайгандир…Шу билан биргаликда Ўзбекистонда 500 дан ортиқ газета,ўнлаб радио ва телевидениелар бор. Бу жойлардаги  ишлаётган (2000-3000 атрофида) атрофидаги газетчилар,теле ва радиожурналистлар,яна 500-1000 атрофида мустақил журналистлар бор. Буларга минглаб мактабларда юзлаб коллежларда,ўнлаб университетларда ишлаётган ўқитувчиларни,юзлаб шифохоналарда меҳнат қилаётган шифокорларни ҳам қўшсангиз зиёлинамо кимсалар сони 50 минг 60 мингларга бориб қолади. 60 минг зиёли каттакон армия!

    Агар улар оломон эмас,инсон бўлганида ҳозирда бу аҳволга тушмасдик:ўзбек мардикорга айланиб,москвада кўча супирмас,аёллар Дудайда,Остона ё Олмаотада фоҳишалик қилмасди.

    Эзгуликнинг кечи йўқ,дейди халқимиз.Демак,ҳозир ҳам кеч эмас,зиёлиларимиз,виждонли ва билимли ишчиларимиз,деҳқонларимизнинг ҳар бири 10та кишини курашчан ИНСОН қилиб тарбияласа Навоий айтгандай,"халқ ғамини ғамим” деб биладиган 500,600 минг ИНСОН пайдо бўларди.

    Бирники мингга,мингники туманга деганларидай,ўша уйғоқ исонларнинг ҳар бири беш олтита  одамга тўғри тарбия берса,жамиятни ўзгартирувчи 3-4 миллион киши пайдо бўларди. Агар кимгадир шу гапларни айтсангиз,дарҳол:"сиз мухолифат аъзоси эмасмисиз”,деб сўрашади.

    Шу учун мухолифат сўзига ҳам изоҳлар бериб кетайлик.
    Мухолифат русчадаги оппозициядан нотўғри таржима қилинган. Оппозиция аслида бошқа позиция (томон)да турган,ҳукуматдагилардан бошқача фикрда бўлган кишиларга нисбатан айтилади.

    Улар (дан қурол кўтариб юрмаганлари) халқнинг ҳам,ҳукуматнинг ҳам мухолифи (яъни душмани) эмас. Аксинча улар халқнинг дўсти ва ҳукуматнинг ишларини таҳлил этиб,уларнинг хатоларини аниқлаб,уларга (ва халққа) ёрдам берувчи кишилардир.

    Қолаверса,тинч йўллар билан ҳукуматга келсалар ҳаётни қай даражада яхшиланишини турли воситалар орқали эълон қилиб,сиёсий ҳаракатда бўладиган одамлардир…

     Европада ва Америкадаги мухолифатчиларни (ақли ноқислардан бошқа) ҳеч ким душман деб билмайди. Бизнинг оломонимиз  орасида эса,буни тушунмагани учун мухолифат сўзидан илондан қўрққандай қўрқадиганлар кўп.

    Ўзбекистонда ва Туркманистонда оломончилар фалончи мухолифатнинг одами,дейишса ундан қочишга ҳаракат қилишади. Ҳатто:"Газеталарингиз мухолифат газетасига айланиб кетмасин”,деб ақл ўргатадиган арбоблар ҳам бор. Улар ўзларини гўё халқнинг ҳимоячилари,мухолифатчиларни эса ақли йўқ одамлар,деб ўйлашади. Аслида бир пайтлар ўзбек мухолифати орасида Бек Ойбек ўғлига ўхшаган ўнга яқин академик,Шукрулло ва Гулчеҳра Нуриллаевага каби  кўплаб халқ ёзувчилари,ўнлаб фан докторлари ва номзодлари,ёзувчилар уюшмасининг юзлаб аъзолари бор эди. Улар мухолифатга яқинлашманглар,деб ақл ўргатадиганлардан ақллироқ эдилар…

    "ЮЗИНГДА ХОЛИНГГА БАЛЛИ…”

    Яна бир шоир:"Юзингда холингга балли,нолга тенг ақлингга балли”,деб ёзган экан. Хўш,бу хил ақли нолга тенг "оқиллар” қандай одамлар?
    Уларнинг бир хиллари катталарнинг ялоғини ялаб катта бўлганлар ёки катта бўлиш илинжида юрганлар. Уларнинг аксарияти халқ ва ҳукумат орасида туришади. Худди,Суннатуллоҳ Акромов ("Мунофиқлар ким” мақоласида) айтган буқаламуннинг ўзи:халқ орасига кириб қолганларида халқнинг гапини,ҳукумат аъзолари билан учрашганларида ҳукуматнинг гапини айтишади…Аммо бекорга эмас,улар ҳукуматга яқин юриб бирон мансаб олишади ёки бизнесларини юритишади. Халқ орасига киришса,биз халқ тарафдоримиз,дейишади.

    Катталар ҳам анойи эмас,улардан ўзларининг рупори ўрнида фойдаланишади. Сал "чегара”дан чиққанларини кўришса,қармоқларига илинтиришади ва "қўйиб юбориб”,фойдаланишни давом эттиришади.

    Энг ёмони,сиёсатни тушунмайдиган бу хил одамлар ўз ҳудудларида "сиёсат” қилишади. Сиёсатлари шуки,ахборотлардан чала хабардор бўлганлари ҳолда,жамиятдаги воқеа-ҳодисалар тўғрисида нотўғри хулосалар чиқаришади ва манфаат бандалари бўлганлари учун катталарга ёқадиган хулосаларни кенг ёйишга интилишади.

    Уларнинг аксариятида муаммолар ҳақида ўйлаб кўриш,ахборотларни таҳлил этиш салоҳияти йўқ. Салоҳияти бўлганлари ҳам қобилиятларидан ўз фойдалари йўлидагина фойдаланишади. Бир хиллари ҳамма нарсани тушуниб турсаларда,тўғрисини айтишдан қочадилар.

    Қирғизистондаги уруш жанжаллар ҳақида гап кетса,кимдир бировнинг:"Қирғизистонлик ўзбеклар ғўдайиб кетган экан” ёки "Қирғизистонлик ўзбеклар автономия талаб қилган экан”,дейишади,шу билан Сизни енгган бўлишади. Ўзлари ишонмаган нарсага сизни ишонтиришга ҳаракат қилишади ва айнан шу ёлғон хабарни тарқатишади.

     "Халқоро комиссия Жанубий Қирғизистонлик ўзбеклар ва уларнинг лидерлари автономия талаб қилмаганлигини аниқлади”,десангиз,ўзларини эшитмаганга солишади ва ўша эски гапларини юзсизларча такрорлайверишади.
    Бундан ҳам ёмони жамиятдаги катталарга яқин одамларгина эмас,оддий,ҳатто бирмунча истеъдодли кишилар ҳам ўша "оқил”ларнинг айтгани ёлғонлигини билиб тургани ҳолда ишонишади ва ёки ўзларини улар олдида ишонган қилиб кўрсатиб,тўғри фикрлар айтган,ёзган ва ёзаётган одамларни мухолифат санаб,улардан узоқлашишади…

    Бир пайтлар (2006 йили) Ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси ва ўтюрак журналист Равшан Гапиров 2010даги урушнинг олдини олиш учун ҳаққоний гапларини айтиб ва ёзиб юрган экан. (унинг мақоласи шу сонда босилмоқда)
     Аммо бу хил "оқиллар” унга "ваҳима қилмаслик”ни маслаҳат беришган. Уни эса  мухолифатчи,"ваҳимачи”,деб гап тарқатишган.

    Кўплаб ўшлик ва жалолободликлар қатори ўша "оқил”ларнинг ҳам уй-жойлари ёниб кетган. Энди улардан айримлари,Сиз тўғри айтган экансиз,деб думини ликилатишаётганмиш. Бир шоир бу хил одамларни "қарғалган миллатнинг вакиллари” деб атайди.

     Оломоннинг ичидан виждонли,имон эътиқодли инсонлар етишиб чиқиб,ҳаётни тинч йўл билан ўзгартириш илинжида юрганларга яқинлашиб,уларга баҳоли қудрат ёрдам бергандагина турмуш янада яхшиланади.

    БОТИР НОРБОЙ.

     Манба :  birdamlik.info 
    Просмотров: 627 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Ўзбек мухолифати | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: