Четверг
15.11.2018
01:01
Форма входа
Корзина
Ваша корзина пуста
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 16 » «Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати етакчисини Ҳукумат Ҳайит билан “қутлади”…
    08:42
    «Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати етакчисини Ҳукумат Ҳайит билан “қутлади”…
    Жиззах вилоятининг Зомин туманида истиқомат қилувчи Алиқул Саримсоқов қарийиб чорак асрлик умрини эл хизматига бағишлаб келмоқда.
    У фуқароларнинг фаровонлиги йўлида маҳаллий ҳокимият вакиллари билан тинимсиз курашда.
    Эл дардини эмас,ўз ҳамёнининг ғамини ейдиган муттаҳам амалдорлар ҳамиша Саримсоқовнинг танқидига нишон бўлган.

    Бугун,14 октябрь куни  халқи хизматига камарбаста бўлиб келаётган Алиқул Саримсоқовнинг ана шу фидоийлиги учун Хукуматнинг  унга  "атагани” бор экан,Қурбон Ҳайити арафасида "Бирдамлик” етакчисига ҳадя қилди.
    Хабарингиз бор,  "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ўз етакчисининг тақдиридан ташвишланиб икки кун илгари БАЁНОТ берганди.

    Дарҳақиқат,Ҳаракат фаоллари беҳуда қайғурган эмас.
    Шу йилнинг апрел ойида интернет сайтларида эълон қилинган Зомин туман ҳокими  У.Азимов ва унинг атрофидаги ҳамтавоқлари – жиноий тўданинг қаллобликларини фош этувчи "Зомин золимининг зулмидан дод!” сарловҳали мурожаати учун мақола муаллифи Алиқул Саримсоқовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 139-,140-,159- моддалари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

    Ҳукумат Саримсоқовга атаган "туҳфаси”ни кўп узоққа чўзиб ўтирмади.
    Айнан Қурбон Ҳайити арафасида,2013 йилнинг 14 октябр куни маҳаллий вақт билан соат 16.00 га белгиланган суд соат 18 дан 10 дақиқа ўтганда ўз ишини бошлади.

    Ҳайратланарлиси шундаки,суд мажлисини кузатиш мақсадида Тошкентдан Зоминга келган ва суд биноси эшиги қаршисида ҳозир бўлган "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати етакчиси Малоҳат Эшонқулова,"Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Елена Урлаева ва ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамовларга очиқ суд мажлисига киришга изн берилмади.

    Тошкентдан ташриф буюрган  мухолифат ва ҳуқуқ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси асосида ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб туриб олишганларидан кейингина, Жиноят ишлари бўйича Зомин туман суди биноси олдида ҳозиру нозир бўлган миллий хавфсизлик хизмати ва  Ички ишлар идораларининг ўндан ортиқ  ходимлари қозилар билан ўзоро тил бириктирган ҳолда катта "ўйин”га қўл урдилар,муғомбирлик кўчасига кирдилар.

    Гап шундаки,"эшик оғаси” вазифасини ўтаётган миллий хафвсизлик хизмати ходимлари "Судья билан гаплашдик,сизларни суд мажлисига киришларингизга рози. Марҳамат қилиб,ҳужжатларингизни кўрсатинг,сизларга киришга рухсатнома ёзилиши керак” деган важ билан мухолифат ва ҳуқуқ фаолларининг шахсларни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қоғозларини қоралаб олгач,суд биносига олиб кирдилар.

    Очиғи,"дарёга олиб бориб,суғормасдан қайтариб келиш” "санъати”ни халқ Зоминдаги маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибод идоралари ходимларидан урганишса бўларкан. Негаки,улар қаллоблик борасида шайтонга ҳам дарс беришаркан.

    Котиб суд бўлиши мўлжалланган хонага Алдиқул Саримсоқовни таклиф қилиши биланоқ ички ишлар ходимлари суд мажлисига киришга чоғланган Елена Михайловна ва Шуҳрат Рустамовга "йўлтўсарлик” қилишди.
    - Сизларнинг бу эшикдан киришларингиз мумкин эмас. Бу қози кирадиган жой. Сизлар бошқа эшикдан,орқа томондан киришларингиз керак бўлади. Қани,биз билан юринглар,йўл кўрсатамиз,–деди ички ишлар ходимларидан бири ўта хушмумомалалик билан.

    Ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати ходимларидан кутилмаганда илиқ гап эшитган мухолифат ва ҳуқуқ фаоллари уларга эргашишди.
    Муғомбир ходимлар  суд мажлисига кириш истагида интиқ турган "меҳмонлар”ни кириш "пости”га келтириб,"банди” қилишди.
    - Энди,шу ерда кутишларингизга тўғри келади. Судьянинг фикри ўзгариб қолибди. Сизларни суд мажлисига қўя олмаймиз. Бизга шундай топшириқ бўлди,–дея тушунтириш берди МХХ ходимларидан бири.
    Кейин билсак,улар бизнинг шахсимизни аниқлаш мақсадида муғомбирона йўл тутишган экан.

    Шахсимизни тасдиқловчи ҳужжатларни қўлга киритиш мақсадидагина алдов йўли билан шунчаки номига ичкарига таклиф қилишган,кириш рўйхатлар китобидан ўтказишган,қўлларимизга "рухсатнома” беришган,бир сўз билан айтганда,алдаб,чув туширишган экан.

    Қани энди  Зомин туман суд биносида бўлиб ўтаётган судда раислик этувчи Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди судьяси И. Абдуллаев бизни Алиқул Саримсоқовнинг очиқ суд мажлисига киришга изн бермади!” деб айтинг,исботлаб кўрингчи!  Ахир у ерда бизнинг кириш рўйхатлар китобидан ўтганлигимиз  –қоғоздагина суд мажлисида "иштирок этганлигимиз”ни тасдиқловчи  сохта ҳужжат мавжуд-ку!
    Мана сизга Зомин туман ҳуқуқ-тартибод идораларининг қаллоб қиёфаси!
    Нега шундай бўлди?
    Нега қози жанобларини ҳуқуқ фаолларининг очиқ суд мажлисидаги иштироки бу қадар ҳуркитиб юборди?
    Негаки,аслида,Алиқул Саримсоқовга оид "жиноят иши”нинг ҳатто пуфлаб шиширилган шарчалик қуввати ҳам,қиймати ҳам йўқ.
    Буни шу ишнинг тепасида "бош-қош” бўлиб "бакавуллик” қилиб турган корчолонларнинг ўзлари ҳам  жуда яхши билишади.
    Шу сабаб ҳам ҳақиқат юзага қалқиб чиқиши борасидаги ҳадик уларни қўрқувга солади-да!

    Хуллас,ёпиқ-яширин ўтказилган навбатдаги суд мажлисида судда раислик этувчи Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди судьяси И. Абдуллаев томонидан ҳукм ўқилди.
    Суд Алиқул Саримсоқовни ЎзРесЖКнинг 139-,140-,159- моддалари билан айбдор деб топди ва "жавобгар”га нисбатан шартли равишда уч йил муддатга жазо чораси тайинлади.

    - Мен суднинг бу ҳукмидан норозиман. Мега нисбатан ноҳақлик бўлди. Ноқонуний ҳукм ўқилди. Эртадан кейин ҳукм нусхасини қўлимга беришади. Ўшанда суднинг юқори инстанцияларига апелация тартибида шикоят ёзаман,–дейди "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Жиззах вилоят бўлими етакчиси Алиқул Саримсоқов биз билан суҳбатда.

    Хуллас,шу йўсинда ҳукумат Алиқул Саримсоқовга қилган хизматлари учун Қурбон Ҳайитида "сайил хажи” ҳадя қилди.

    Бироқ ҳукуматнинг бу "тортиғи”дан Саримсоқовнинг кўнгли тўлган эмас.
    - 159- модда билан – яъни давлатга қарши жиноят содир этганлик айблови билан айбдор деб топилган шахсга нисбатан шартли равишда уч йилллик жазо чора қўлланилиши бу  - суд тарихидаги илк ҳолат. Шу воқийликнинг ўзиёқ Алиқул Саримсоқовга оид "жиноят иши”нинг қўлбола эканлигидан далолат,–дейди ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов.

    "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими матбуот хизмати
    Манба: birdamlik.info
    Просмотров: 279 | Добавил: hamkorlik | Теги: Билдиришлар, Инсон ҳуқуқлари | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: