Пятница
26.04.2024
00:05
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 29 » “БИРДАМЛИК” “ОШ” РАСМЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ҚУТЛАЙДИ.
    11:30
    “БИРДАМЛИК” “ОШ” РАСМЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ҚУТЛАЙДИ.
    "Бирдамлик” Халқ Деомкратик Ҳаракатининг  ташаббуси билан 1 сенябрдан то 10 сенябрга қадар ўтказилган навбатдаги "Инқилобий Босқичлар”, "Оммавий Шодлик”, "Оммавий     Шикоят”,"Оқ Саройга Шошилинг” –  ОШ” тадбири доирасида ташкил этилган расмлар танлови ўз ғолибларини аниқлаганлиги хусусида илгари ҳам хабар берган эдик.

    Бугун "Бирдамлик” ХДҲнинг Тошкентдаги офисида мазкур расмлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 



    27 сенябр куни Каримов диктатурасига қарши бош кўтаришга қўрқмаслигини амалда исбот этаолган,"ОШ” тадбири талабларига кўра мавжуд режимдаги ноҳақликларга қарши ўз исёнини эгниларига оқ либос кийиш орқали изҳор қилиш учун ўзларида куч топа билган,ўз ички қўрқувларидан устун келишга журъат эта олган  ғолиб иштирокчилар жамулжам бўлишди. Совринларни топшириш тадбирини "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориев  кириш сўзи билан очиб берди.

    Ажабланманг,техника асрида яшаётганлигимиз фикрингиздан форомуш бўлмасин. 


    Интернетнинг skype тармоғи орқали ғолиблар даврасига ташриф буюрган Ҳаракат етакчиси "ОШ” расмлар танловининг барча иштирокчиларига ўз миннаддорчилигини билдираркан танлов ғолибларини эълон қилди. "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориев Расмлар танловининг Ҳасан Чориев номидаги Олий мукофотга ҳайъат аъзолари томонидан "Альянс инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси,таниқли ҳуқуқбон Елена Урлаева бир овоздан муносиб деб топилганллигини маълум  қилди.


    - Олий ўриннинг  айнан Елена Михайловага насиб этиши тасодий эмас,–деди Баҳодир Чориев,–Урлаева  Ҳасан Чориев бошига тушган оғир кунларда Чориевлар оила аъзоларига далда бўлиб,улар билан елкама-елка турган фидоийлардан бири. Қолаверса,Елена Михайловна Ҳасан Чориевга нисбатан қўланилаётган ноҳақликларга барҳам берилишини талаб қилиб Чориевлар оиласи билан бир қаторда турди ва шу йилнинг 3 июль куни Қашқадарё вилоят прокуратураси олдида норозилик пикетига чиқишга йўлбошчилик қилди.

    Мазкур норозилик тадбири жараёнида пикет иштирокчилари ҳукумат томонидан махсус ёлланган жангари аёллар қаршилига учраганлигидан хабарингиз бор.



    Елена Михайловна 10 га яқин куч ишлатар тизимларининг аёллардан иборат "армияси”  оёқлари остида қолиб кетгани,аёвсиз калтакларга дош бергани бизга яхши маълум. Янаям муҳимроғи шундаки,Ҳаракатимиз "ОШ” тадбирига бағишланган ўз мурожаатида расмлар танловига оид кичик бир сирни очиқлар экан,"Ҳокимият бинолари олдида ва Олой бозори қаршисидаги майдонда суратга тушган кишиларда ғолибликни қўлга киритиш имконияти юқорироқ бўлади” дея таъкидлаб ўтганидан яхшигина хабардорсиз.



    Елена Урлаева ана шу мурожаат моҳиятидан келиб чиқиб айнан Олой бозори қаршисида суратга тушган,  Ва ҳуқуқ фаоли бу билан чекланиб қолган эмас. Аксинча,Ҳаракатимиз "ОШ” тадбирининг мазмун-моҳиятини тарғибот ва ташвиқоти билан шуғулланганлиги уларнинг Олой қаршисида  Ада Ким ва икки нафар ҳуқуқ фаоли билан биргаликда тушган суратларида шундоққина акс этиб турибди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлашни истардимки,энг муҳими Елена Михайловна "ОШ” танловининг расмлар танловига энг биринчилардан бўлиб,тадбирнинг илк кунида – 1 сенябр куни суратга тушиб,тақдим этган энг фаол иштирокчилардан бири саналади.


    Бир сўз билан айтганда,Елена Урлаева бор кучини  Ҳасан Чориев ҳимоясига сафарбар қилиш,Олой қаршисида ва жамоат жойларида биринчилардан бўлиб оқ либосда расмга тушиш билангина чекланиб қолган эмас. Жумладан,Урлаеванинг  интернет сайтларида "ОШ” – Инқилобий Босқичлар тадбирини тарғибот ва ташвиқот қилувчи бир қатор мақолалари билан мунтазам равишда иштирок этганлиги ҳам эътиборга молик.

    Шу маънода Ҳасан Чориев ҳимояси учун амалда жон-жаҳди билан кураша олган Елена Михайловна айнан Ҳасан Чориев номидаги Олий мукофот соҳиби бўлишга чин маънода ҳақли деб биламан.



    Ва расмлар танлови ҳайъати аъзолари Олий ўринга айнан Елена Урлаевани танлаб,хато қилмаган деб ҳисоблайман,–деди  "Бирдамлик”  Халқ Демократик Ҳаракати етакчиси  Баҳодир Чориев ўз нутқи давомида ва сўзи ниҳоясида Елена Михайловнани Олий мукофот билан самимий муборакбод этди. Елена Михайлонага Ҳасан Чориев номидаги Олий ўринга мукофот учун қўйилган соврин – 3 минг АҚШ долларининг чеки топширилди.

    Шунингдек,Ҳаракат етакчиси 1- ўринни қўлга киритган "ОШ” расмлар танловининг 6 нафар совриндорларини ҳам номма-ном санаб ўтди. 



    - Расмлар танлови ҳайъат аъзолари 1- ўринлардан бирига Жавлон Бойматовлар оиласини муносиб деб топишган экан. Уларнинг фикрига тўлиқ қўшиламан,–дея сўзини давом эттирди Ҳаракат етакчиси,–Андижонлик Бойматовлдар оиласи "ОШ” – расмлар танловининг янги иштирокчилари эканлидан хурсандман.



    Шу ўринда бу оиланинг мамлакатимизда кечаётган сиёсий жараёнларга бефарқ эмаслиги эътиборга молик эканлигини ҳам таъкидлаш жоиз.

    Қолаверса,уларнинг қўлларида "ОШ” ёзуви акс этганнини кўриб янада кўпроқ хурсан бўлдим. Демак,фуқароларимиз "ОШ” тадбири моҳиятини англаб боришмоқда,–дейди Ҳаракат етакчиси.

    1- ўринларни қўлга киритган сурат соҳибларидан бири  Денис Урлаев ва унинг оила аъзолари бўлишди. Дениснинг танловга тақдим этган расмларига диққат қилсангиз,у ва унинг оила аъзолари Олой бозори қаршисида суратга тушган. Рафиқасининг оқ либосида ОШ ёзуви акс этган.



    Тадбир кунларида таъқиб кучли бўлганлигини биламиз. Шундай шароитда "ОШ” деган ёзув билан Олой бозорига чиқишликнинг ўзи жасорат эмасми,–дейди Ҳаракат етакчиси,  -  Шунингдек,ҳайъат аъхзолари Зарнигор Ҳакимовани ҳам 1- ўрин соҳиблигига муносиб деб топиб,адашмаган.

    Зарнигор қизимиз ҳам ёш бўлишига қарамасдан жамоат гавжум жойларда "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатинининг рамзи туширилган либосда юришда ва суратга тушишда,шу формада "ОШ” тадбири кунлари Олой бозори қаршисига боришда қахрамонлик кўрсата олган экан.

    1- ўрин эгаларидан яна бири таниқли ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов бўладилар.



    Шуҳрат ака ҳам тадбир талаблари доирасида Оқ либосда Олой бозори қаршисида суратга тушганлар. Қолаверса,  Каримов режимининг ноинсоний қиёфасини фош этувчи ёзувлар битилган плакат қаршисида турган ҳолатини расмга муҳирлаганлар. Табиийки,ушбу суратлар сайтимиз саҳифасини безайди. Бу дегани Рустамовнинг суратига Каримовнинг кўзи тушиши табиий. Шуни била туриб,қўрқмаслик ҳам жасорат саналади.

    Ваҳоланки,5 сенябр куни – Олойга чиқиш режалаштирилган куннинг тонгида Рустамовни Шайҳонтоҳур туман Ички ишлар идорасига судраклашган ва уйидан чиқмаслик ҳақида огоҳлантиришган ҳам.



    Шу каби босимлардан кейин ҳам ўзига хос услубни топиш ва Рустамовнинг  оқ либосда суратга тушишга ўзида куч топа олиши таҳсинга лойиқ эмасми?

    Рустамов 1- ўрин соҳиби бўлишга лойиқ. Табриклайман!

    Мен Нодир Аҳатовни ҳам фахрли 1- ўринни қўлга киритганлиги билан табриклайман.

    Расмлар танлов ҳайъати аъзолари суратларни кўздан кечириш жараёнида сонга эмас,сифатга эътибор қаратишиб жуда тўғри қилишибди.

    Тўғри,Нодир аканинг суратлари атига бир дона. Лекин Ҳокимият биноси қаршисида куйлагида ОШ ёзуви билан расмга туша олганлигининг ўзи мақтовга лойиқ деб ҳисоблайман. Раҳмат,Нодир ака. 



    1- ўринларнинг яна бири  Ҳаракатимизнинг Ўзбекистон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқуловага насиб этган.

    Эшонқулова ҳақида алоҳида тўхталиб,сизларни зериктирмоқчи эмасман. Мабодо,Эшонқулованинг суратларига сайтимизда кўзингиз тушса,Ҳайъат аъзолари тўғри хулосага келганлигига ўзингиз ҳам амин бўласиз,деган фикрдамна,–деди Баҳодир Чориев ва 1- ўринга муносиб топилган танлов иштирокчиларини қўлга киритган совринлари билан қизғин табриклади.

    Шундан кейин "Бирдамлик” ХДҲ етакчиси "ОШ” расмлар танловида фахрли 2- ўрин ғолибларини номма-ном санаб ўтди. 



    2- ўринларнинг бирини   Навоийлик Муҳаммадали Узоқовлар оиласи эгаллаган.

    Муҳаммад али ҳеч бир мухолиф партия,ҳаракат,ёки инсон ҳуқуқлари ташкилоти аъзоси эмас.

    Шундай бўлишига қарамасдан,унинг оилавий оқ либосдаги тушган суратлари Муҳаммадали ва оила аъзоларининг сиёсий уйғоқлигидан дарак беради. Бу оила ҳам мамлакатда кечаётган сиёсий жараёнларга бефарқ эмас.

    Назаримда,шунинг учун ҳам танловимизнинг ушбу янги иштирокчиларини 2- ўринлардан бирига лойиқ деб топилиши ва рағбатлантирилиши лозим. Бу борада ҳам Ҳайъат жуда тўғри тўхтамга келган.

    "ОШ” тадбири мурожаатида айтилганидек,Адила Кимнинг  Олой бозори қаршисида қўлида ОШ ёзуви битилган  кўргазма билан тушган сурати акс этган. 



    Шу маънода ҳайъат аъзоларининг Адила Ким 2- ўринлардан бирининг соҳиби бўлишга лойиқ  деган фикрларига тўлиқ қўшиламан.

    Танловимизнинг яна бир ёш иштирокчиларидан бири Камола Суннатова масаласида ҳам Ҳайъат аъзоларининг фикри билан менинг фикрим ҳамоҳанг.

    "ОШ” тадбиримиз Расмлар танловини ўзи ва тенгдошларининг чиройли суратлари билан бойитган янги иштирокчиларидан бири Камола Суннатова 2- ўринлардан бирига эгалик қилди.

    Камола коллежда ўқийди. Шундай бўлса-да,у устозлари томонидан кутилажак босимларга қарамасдан,"ОШ” расмлар танловида иштирок этишга ўзида куч топди ва нафақат ўзи,балки тенгдошларини ҳам тадбиримизга жалб қила олди. Шунинг ўзиёқ таҳсинга лойиқ. 


    Чамангул Негманованинг ранго-ранг суратлари ҳам унинг нуфузли ўринлардан бирига астойдил ҳаракат қилганлигидан дарак беради.

    Менимча,Ҳайъат 2- ўринлардан бирини Чамангул Негмановага атаб,холислик принципларига қатъий риоя қилган.

    2- ўринларнинг бири Ҳаракатимиз фаоли  Саиджаҳон Зайнобиддиновга насиб этганидан хурсандман.

    Саиджаҳон ака ижодкор шахс. Нафақат адабиёт оламида,балки "ОШ” тадбирининг расмлар танловида ҳам улар ижодкорлик қобилиятини ҳамиша ишга соладилар.

    Саиджаҳон ака,раҳмат сизга,-2 ўрин муборак.  

    2- ўринлардан яна бири Гулшан Қараевага аталган. Гулшан ҳам биринчилардан бўлиб Ҳайъатимизга ўз суратларини тақдим этган иштирокчиларимиздан бири.

    Умид қиламанки,Гулшан 1- ўринга эгалик қилаолмаганидан хафа эмас. Кейинги ОШ тадбирларимизда 1- ўрин албатта Гулшанга насиб этиши тарафдориман. Танловдаги иштирокингиз учун раҳмат,Гулшан,соврин муборак,–дея сўзига якун ясаркан,Ҳаракат етакчиси жумладан шундай деди,–Сизлар бизнинг Ўзбекистон ичидаги кўзимиз,сўзимизсиз. Биз ўз ғояларимизни интернет тармоғи орқали имкон қадар халққа ёишга уринмоқдамиз. Бироқ интернет хизматининг Ўзбекистондаги аҳволи ўзингизга маълум. Электр узиб қўйилган. Шу сабаб бутун аҳолини қамраб олиш имкониятидан мосувомиз. Аслида,"Халқ радиоси” деб аталмиш хизматдан самаралироқ усулнинг ўзи йўқ,бугунги шароитда. Халқимизда "ўттиз икки тиш орасидан чиққан гап – ўттиз икки овулга тарқалади” деган гап бежизга айтилмаган. Шу боис,сизлардан умидимиз катта. Умид қиламанки,халқимизни рангли инқилобга тайёрлашда сиз асосий кучимиз,энг асосий таянчимизсиз. Ҳаммангизга катта раҳмат!

    Шундан кейин  раммлар танловининг 1 ўринга муносиб деб топилган 6 нафар ғолибларнинг ҳар бирига 1000 АҚШ доллари ҳисобида чек топширилди.

    Шунингдек,  2- ўринни қўлга киритган 6 нафар иштирокчиларнинг ҳар бири 500 доллар миқдоридаги чекка эга бўлдилар.

     "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати етакчиси Олий,1-,3- ва 3- ўринни қўлга киритган барча иштирокчиларни қизғин муборакбод этаркан,3- ўринга муносиб деб топилган 18 нафар ғолибларни эълон қилиш ва уларга аталган совринларни топшириш масъулиятини "ОШ” расмлар танлови Ҳайъати раисининг ўринбосари,таниқли ҳуқуқ фаоли Елена Урлаевага топширди.

    Ғолибларни қутлаш навбатини Елена Михайловна давом эттирди.

    Бир сўз билан айтганда,"Бирдамлик” ХДҲ "ОШ” расмлар танловининг 31 нафар иштирокчиларига ўз совринларини топшириш тадрибири тантанали равишда ниҳоялади. Аммо якун топган эмас.

    Азир ватандош!

    Елкамга офтоб тегсин,оғзим ошга етсин десангиз,Каримовнинг ноҳақ режимига тиш-тирноғингиз билан қарши туринг,ҳаётнинг барча неъматларидан баҳраманд бўлиш учун олға босинг.  Саодатли кунлар совринини қўлга киритиш учун курашинг. Зеро сиз саодатли кунлар совринининг соҳиби бўлишга муносибсиз!

    "Бирдамлик” Халқ Деморкатик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими матбуот хизмати. 

    Манба : birdamlik.info



    Просмотров: 640 | Добавил: hamkorlik | Теги: Билдиришлар, Ўзбек мухолифати | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: