Суббота
20.04.2024
00:06
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 4 » БОҒИМ
    09:36
    БОҒИМ
    ГУЛЧЕҲРА НУР

    Боғимга келмайин ҳали баҳорлар,
    Дейишди: «Гуллари очилди пушти...»
    Дейишди: «Қуёши тунда ҳам порлар...»
    Ёлғонлар бўғзимдан бўғишга тушди,  -
    Менга сўз беринг. 

    Боғим деворлари боряпти нураб,
    Ўтган ҳам, кетган ҳам босмоқда оёқ.
    Қор ёғса, қорларин қўймаслар кураб,
    Куз келса, хазондан ҳазин ҳаммаёқ,  - 
    Менга сўз беринг.


    Шарбатлари эди оромбахш, ширин,
    Шохин синдирдилар, хосилин териб.
    Унинг афсонавий малоҳатларин
    Тунаб-топтамоқда жилмайган фириб,  -
    Менга сўз беринг.

    Боғим булбули ҳам тониб аслидан,
    Тўти азмойишин айлайди мақом.
    У жўшиб куйлаган гуллар васлидан
    Ҳайрон кўзларимга сачраётир қон,  -
    Менга сўз беринг.

    Оромда эмас, йўқ, аламда бу боғ,
    Дилрабо эмас, йўқ, манглайи ғижим.
    Ахир битта эди оламда бу боғ,
    Бўлак меҳробим йўқ.  Туролмасман жим,  -
    Менга сўз беринг.

    08. 03. 1988.
    Просмотров: 461 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: