Суббота
20.04.2024
12:23
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Декабрь » 11 » БОЛАМ...
    08:32
    БОЛАМ...
    Бугун яна баҳорингдаман, 
    Сенсиз оқар анҳорингдаман. 
    Жим ёт болам чўчимагин ҳеч, 
    Қошингдаман, мен ёнингдаман. 
    Қоним болам, болажонима, 
    Жоним болам, болажонима. 

    Қаро тупроқ остидасан мум, 
    Онам! Деган забонларинг жим, 
    Кеттинг болам қаддимни букиб,
    Қолавердим ортингдан юм-юм. 
    Қоним болам, болажонима, 
    Жоним болам, болажонима. 

    Хонанг бўйлаб исларинг қолган, 
    Кенг ҳовлида изларинг қолган, 
    Йўл пойласам, йўлинг пойласам, 
    Кўзларимда кўзларинг қолган. 
    Қоним болам, болажонима, 
    Жоним болам, болажонима. 

    Муҳаббатдан этган пайвандим, 
    Қайдан топай оҳ, жигарбандим. 
    Кенг дунёга сиғмаган болам, 
    Дилбандимсан о, асал қандим. 
    Қоним болам, болажонима, 
    Жоним болам, болажонима. 

    Қабринг силаб меҳрингни туйсам, 
    Куйган дилим, эркалаб суйсам. 
    Соғинчимни совутмоқ учун, 
    Тупроғингни ўпибла тўйсам. 
    Қоним болам, болажонима, 
    Жоним болам, болажонима. 

    Баҳор келди, севган баҳоринг. 
    Тараннумбахш тонги наҳоринг, 
    Жим ёт болам, хотиржам ётгин, 
    Тўлиб оқди қайта анҳоринг.
    Қоним болам, болажонима, 
    Жоним болам, болажонима.

    Шодияхон Қосимова
    2013й

    Манба: shodiyaxon.uz 
    Просмотров: 474 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: