Пятница
19.04.2024
12:13
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 24 » Бугуннинг сўзи
    09:48
    Бугуннинг сўзи
    Қандайин ҳаёт бу, қандайин дунё...
    Хазон бўлдим. Ёндим. Ўтга қаландим.
    Таъналар ёғилди. Ёғилди иғво...
    Сени алдадилар. Мен ҳам алдандим.

    Очиқ бағримизни борлиққа тутдик,
    Инондик. Рост айтдик. Аламлар ютдик.
    Билмам, ёвузлардан инсофми кутдик...
    Сени алдадилар.мен ҳам алдандим.

    Ҳаддидан ошмоқда ёвузлар ҳамон,
    Қотиллар қутурган. Ваҳшати ёмон.
    Охир бой берилди бизда бор имкон...
    Сени алдадилар. Мен ҳам алдандим.

    Оташга айланар. Ўртанар вужуд.
    Ёвнинг ёвузлиги билмайди ҳудуд.
    Ватанда қолмади бирон бағри бут...
    Сени алдадилар. Мен ҳам алдандим.

    Эл учун жонларни тиккан чоғимиз,
    Қон бўлиб оққанда юрак доғимз,
    Нолалар тутганда сўлу - соғимиз -
    Сени алдадилар. Мен ҳам алдандим.

    Умр ҳам ўтмоқда тақдирдан нолиб.
    гоҳ ундай, гоҳ бундай кунларга қолиб,
    Яна не кутамиз пайсалга солиб...
    Сени алдадилар. Мен ҳам алдандим.

    Ёдгор Обид
    Манба : facebook.com
    Просмотров: 459 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: