"... Бўшалса ўзади ўзбекнинг оти..." - 8 Октября 2013 - "Ҳамкорлик" жамғармаси.
Среда
18.01.2017
10:54
Форма входа
Корзина
Ваша корзина пуста
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 8 » "... Бўшалса ўзади ўзбекнинг оти..."
    09:01
    "... Бўшалса ўзади ўзбекнинг оти..."
    ("Алпомиш" достонидан)

    Ўртади ғанимнинг заҳар имдоди,
    Ёғилди бошингга дунёнинг доди.
    Синчи бобо, бир сўзингдан қайтмадинг,
    Қандай ўзар экан ўзбекнинг оти...

    Ўйиб олди Кўкал икки кўзингни,
    Бир гап учун тикдинг ризқу - рўзингни. 
    Бугун биров англамайди сўзингни,
    Қандай ўзар экан ўзбекнинг оти...

    Алпомиш йўқ. Йигитларнинг шери йўқ.
    Чопай деса чопадиган ери йўқ.
    Бел букмаган, қул бўлмаган эри йўқ,
    Қандай ўзар экан ўзбекнинг оти...

    Кундан кунга оғир юртнинг аҳволи,
    Унутилди нону - қоннинг уволи.
    Дину - иймон кетди етиб заволи,
    Қандай ўзар экан ўзбекнинг оти...

    Элин сотган - элбошиман дер бўлди,
    Ўз тилини билмас қаро ер бўлди.
    Айил тортабилмас эр не эр бўлди...
    Қандай ўзар экан ўзбекнинг оти !

    Синчи бобо, кўзларингни қайтиб ол,
    Бу элнинг бош кўтармоғи кўп маҳол.
    Ёв билганин қилаберса бемалол -
    Қандаё ўзар экан ўзбекнинг оти...

    Ёдгор Обид
    Манба: facebook.com
    Просмотров: 150 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: