Пятница
29.03.2024
10:43
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 20 » БЎЗТЎРҒАЙ
    10:10
    БЎЗТЎРҒАЙ
    Дашт ҳавоси ҳаволатган димоғим
    Энди аксин топар фақат сўзларда.
    Узоқ кетдим. Кенглик очмас қучоғин...
    Бўзтўрғайим бўзлаб қолди бўзларда.

    Қават - қават кўкка ўрлаб ҳарсафар
    Жовулларди тинмай тонгдан шом қадар.
    Борлиғимни боғлаб кундан - кун баттар -
    Бўзтўрғайим бўзлаб қолди бўзларда.

    Ҳавас билан қараб - қараб қолардим,
    Шавқин кўриб ўзим ҳам завқ олардим.
    Эрк нелигин ўйлаб ўйга толардим...
    Бўзтўрғайим бўзлаб қолди бўзларда.

    Эл эркига ғаним тушиб қасдимга
    Занжир боғлаб оёғимга, дастимга
    Сиғдирмади униб - ўсган даштимга...
    Бўзтўрғайим бўзлаб қолди бўзларда.

    Ваҳм бўлди ҳатто қушнинг парвози,
    Дашт осмонин зориллатган овози...
    Жўрлашганда энди дилнинг навоси -
    Бўзтўрғайим бўзлаб қолди бўзларда.

    Ёт элдаман. Бўғилсам ҳам куйлайман,
    Дашт ҳавоси, дашт осмонин ўйлайман...
    Ҳасрат билан кўринганга сўйлайман -
    Бўзтўрғайим бўзлаб қолди бўзларда

    Ёдгор Обид

    Манба: facebook.com
    Просмотров: 899 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: