Суббота
20.04.2024
17:43
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 12 » ДАҲШАТЛИ ТУШ
    08:55
    ДАҲШАТЛИ ТУШ
    Бу одам совет давридан бошлаб то шу кунларгача ўта юқори лавозимларда ишлади. Нафақага чиққач, ҳар куни гавжум бўлган уйи ҳуввиллаб қолди. Ҳатто энг яқин дўстлар-ю, уни кўмагида мансаб пилапояларидан кўтарилганлар ҳам ҳабар олмай қўйишди. Халқ ҳам анойи эмас, ўзининг яқин қариндошларини назарга олмаганда оддий ҳамқишлоқлари тўю-маракаларга айтмаслиги айниқса унга қаттиқ таъсир қилди. Кўчага чиқса назарида одамлар уни ўрта бармоғи билан кўрсатиб нималардир деяётгандек туюларди. Бир куни рўпарасидан келаётган одам уни кўриб тўхтатди ва деди: "Ҳа пораҳўр! Мени танияпсанми? Нафақага чиқиб олибсанда! Сендақаларга жин ҳам урмайди. Эсингдами? Бир мажлисда ҳамма сенинг фикрингни қўллаб-қувватлаб тилёғламалик билан қарсакбозлик қилаётганда биргина мен сени фикринга қарши чиққан эдим.

    Орадан уч кун ўтиб, менинг бўлимимни органда ишлайдиган ошнанга текширтириб, судда ишлайдиган ҳамтовоғинга суд қилдириб, айбим судда тасдиқланмаган бўлса ҳам ўн йилга қаматиб юбординг аблаҳ! Сендақаларга ҳам Ҳудо бордур!”- дедида юзига туф уриб кетиб юборди. Бунақа сўзларни эшитиб ўрганмаган эмасми, беш дақиқача ўрнида қотиб қолди. Кечаги кўрган даҳшатли туши эса, уни умуман эсидан оғдириб қўяй деди.

    Т У Ш

    Суд зали. Суд биносини эшиги олдида минглаб кишилар пораҳўр раҳбарни одил суд олдида жавоб беришини талаб қилиб туришибди. Суд биноси ҳовлисида эса юз нафардан ортиқроқ кишилар гувоҳлик беришга шай бўлиб туришибди. Котибани: "Ўрнингиздан туринг!Суд келаябди!” деган сўзи панжара ичида ўтирган собиқ раҳбарнинг юрагини уришини тезлатиб юборди. Ростда, кечагина айтгани-айтган, дегани-деган бўлиб турган раҳбар шу куйга тушиб турса, амалда бўлганида бундай кунларга қолиб кетмас эди-да! Гувоҳлар бирма-бир кўрсатма бера бошлашди:
    Биринчи гувоҳ: – Бу одамни амалда эканлигида олдига бориб бўлмас эди. Қўл остидагиларга шунақанги зулм ўтказар эди-ки, одамлар уни устидан юқори идораларга арз қилишга қўрқар эдилар. Чунки ёзилган аризалар "чора кўрилсин!” деган ёзув билан буни ўзига қайтиб келар эди. Қолаверса ҳамма жойда бунинг одами бор эди.

    Бир марта олдига бир таклиф билан кирдим. "Ҳали таклиф ҳам берадиган бўлиб қолдингизми? Шунақа ақллимисиз? Бу ерда фақат мен таклиф киритаман! Тушиндингми?”- деб сўкиб-сўкиб чиқариб юборди. Эртасига бўлиб ўтган мажлисда менингўша таклифимни ўзининг номидан киритди. Барибир таклиф қилинган ишлар уни чўнтагига фойда бермаслигини ўйлаб бу ишни ҳам тўхтатиб қўйди.

    Иккинчи гувоҳ: – Гдлян ва Иванов деган жаллодлар юртимизга келганида бу инсон жуда кўп адолатпарвар раҳбарларни уларга сотди. Улар турган меҳмонхонага бир қўйни сўйдириб олиб борганида мен бирга борганман. Бу, Гдлянга ҳушомад қилиб ўзи ёмон кўрган икки киши устидан кўзимни олдида ёзиб берди. Мен аниқ билардим бу улар учун тўхматдан бошқа нарса эмас эди. Кўчага чиқиб машинага ўтираётганимизда: "Мана энди иккалангнинг ҳам умринг турмада чирийди. Сенлармисан менинг ўрнимни эгаллайдиган?” деган гапи ҳали ҳам қулоғим остидан кетмайди.

    Учинчи гувоҳ:- Кўпчилик мен тенгилар Россияда мардикорчилик қилиб юрибди. Одам савдоси деган тарғиботни эшитиб у ёқларга боргим келмади.Телевизордаги бир рекламани кўриб ўша ташкилотга иш қидириб бордим. Ташкилот раҳбари судланувчининг номини айтиб, "Ҳамма иш каттанинг қўлида, мен унга узатишим керак”- деб мендан ишга жойлашишим учун беш минг доллар пул сўради. Аҳир ишсиз юрган бўлсам шунча пулни қаердан оламан? Бунга жаҳл қилиб Россияга кетиб, зўрға йўлкирага пул топиб, қарзга ботиб уйга келиб олдим. Бундай пораҳўрлар бор экан ҳеч қачон ишсизлик йўқолмайди.

    Тўртинчи гувоҳ: -Давлатдан ижарага уч гектар ер олиб экиб тирикчилик қилаётган эдим. Бу кимса зўравонлик билан еримни олиб қўйиб жиянига хатлатиб берди. Ҳокимнинг олдига арз қилиб кирсам:- Иложи йўқ. У мендан жуда "катта” одам!- деб чиқариб юборди.Ёзмаган, бормаган жойим қолмади.

    Бешинчи гувоҳ: – Мен футбол жамоасининг бошлиғиман. Бу одам ўзи футболни тушинмайди. Маълумки ҳукуматни қарори билан ҳомийлар жамоа ҳисоб рақамига пул тушириб беради. "Шу пулдан менга ҳам берасан, мени ҳам узатадиган жойларим бор”- деб туриб олади. Стадионга одам йиға олмай доғдамиз. Жамоа яҳши ўйнай бошлаб стадион ишқибозларга тўлиб кетса, "Нега одам кўпайтирдинг!” – деб сўкади. Одам кўпайиб кетса банкка буюриб пул бердирмай қўяди. Футболчилар пул бўлмагандан кейин бошқа жамоаларга ўтиб кетади. Ҳар йили аҳвол шу.

    Ҳуллас, бир неча кишилар гувоҳлик беришди. Улар гувоҳлик беришаётганда собиқ раҳбар "Инсофсизлар! Галварслар!” деб дўнғиллаб қўяр эди.Суд раиси судланувчини ўзини сўроқ қила бошлади.


    • Турингчи судланувчи. Гувоҳларни кўрсатмаларини эшитдингиз. Сиз пораҳўрликда, одамларга нисбатан зўравонлик қилишда айбланаяпсиз. Айбингизни бўйнингизга оласизми?

    • Энди олсаму олмасам барибир эмасми?

    • Нега пораҳўрлик қилдиингиз?

    • Нима, пораҳўр битта менми? Сиз ўзингиз пора олмайсизми?

    • Тўҳмат қилганингиз учун жавоб берасиз!

    Одамларни гувоҳлик беришича фермерларни йиғилишларда ҳақорат қилар эмишсиз, Ҳатто баъзиларига жисмоний куч ҳам ишлатибсиз. Шу ростми?

    • Ҳа, битта мен эканми фермерларни ҳақорат қиладиган, урадиган. Қолганларини ҳам қўлингиздан келса олиб келиб қаманг!

    • Уларни айби тасдиқланмаган. Уларга қарши ҳозирча ҳеч ким гувоҳлик бермаган.

    • Улар ҳозир амалда-да! Шунинг учун юрибди. Мен эса ҳозир ишда эмасман.. Тушиндингиз-ми?

    • Полончининг уч гектар ерини зўравонлик қилиб жиянингизга олиб берибсиз. Шу ерини экиб бола-чақасини боқаётган эди. Нега бундай қилдингиз?

    • Нега бундай қилдингиз эмиш. Айб уни ўзида. Бир дўқ урсам индамай қолди. Қонунни ҳам билмас экан.Ҳоким ҳам менинг номимни эшитиб ҳужжатга қўл қўйиб юборибди. Ҳа! Менманми айбдор?

    • Нега одамларга зўравонлик қиласиз? Бу қонунга зидлигини биласизми?

    • Сиз буларни билмас экансиз. Буларни озгина жиловини тутиб турмасангиз биласизми охири нима бўлади? Тинчлик бузилади, тинчлик!Булар ҳозир тилга кираябди ҳолос. Мен ишдалигимда олдимда гирдикапалак бўлиб юрарди, ноинсофлар!

    • Нега футбол жамоасига ҳомийлар томонидан ўтказиб берилган пуллардан улуш талаб қилдингиз?

    • Ҳа, жамоа бошлиқларининг ўзи покиза эканми? Булар футболчилар билан шартнома тузаётганда "Сенга полон сўм ёзиб берман, полон сўмини менга берасан” деб, шартномага катта суммани ёзади. Сиз биздаги футбол тизимини асил моҳиятини тушинмас экансиз.

    • Судланувчи энди сизнинг ўтмишдаги ишларингиз ҳақида бир-икки савол бераман.Гдлян, Ивановлар келганида кўпчилик ҳамкасбларингизни уларга сотган экансиз. Нега сотгансиз?

    • Ие, ғалати экансиз-ку! Битта мен эканманми сотган.Ҳамма бир-бирини сотган. Қутилиб қолиш учун уларга пора берганлар ҳозирам бор.Юрибди ҳеч нарсани билмагандек. Қўлингиздан келса уларни ҳам суд қилинг!

    • Сиз 1991- йилги олий кенгаш сессиясида, депутат сифатида муҳолифатни тарафини олган экансиз. Бунга нима дейсиз?

    • Ҳой судъя! Битта мен эканманми муҳолифатнинг тарафини олган?Сиз ҳали ёш экансиз.Масаланинг асил моҳиятини тушинмай, бунақанги саволларни менга берманг.Сизнинг ҳозирги саволларингиз бугунги сиёсатга тўғри келмайди. У пайтда вазият бошқача эди, бугун эса бошқача.Ўша куни тушликдан олдин кўпчилик депутатлар "энди тамом” деб муҳолифат томонга ўтиб олди. Мен дарров ўтмадим, кутиб турдим, кейин ўтиб кетдим. Тушликдан кейин вазият ўзгарди. Шундан кейин бу томонга ўтиб олдим. Агар сиз бўлганингизда ҳам шундай қилган бўлардингиз. Ё ёлғонми?

    • Эшитишимизча сиз "Озодлик” радиосини эшитар экансиз. Шу ростми?

    • Ҳа, битта мен эканманми "Озодлик”ни эшитадиган. Ишда юрганимда эшитмас эдим, нафақага чиққандан кейин эшитадиган бўлиб қолдим. Бу радиони эшитиш қонунга зид эмас-ку!

    • Шунча жиноятларни содир этганингиз учун қонун олдида жавоб беришингиз аниқ. Лекин айтингчи, сиз мусулмонсиз, Ҳудодан қўрқмайсизми?

    • Ким қўрқаркан Ҳудодан? У пайтларда раҳбарлар Ҳудодан эмас юқоридагилардан қўрқар эди.Ҳозир ҳам шунақа. Мен ҳозир беш вақт номоз ўқияпман. Менга бунақанги саволларни берманг! Оллоҳ! Оллоҳ!
    Собиқ раҳбар вужудини тер босган ҳолатда "Войдооооод” деб ўйғониб кетди. Хотини югуриб кирди:
    • Вой хўжайин тинчликми? Нима бўлди? Ҳамма ёғингиз ҳўл бўлиб кетибди.

    • Эҳ ҳотин! Туш кўрибман. Даҳшатли туш!Тушимда мени суд қилишаётган эмиш.Ҳеч суд залига кирмаган эканман. Даҳшат бўлар экан, даҳшат! Йигирма йил бериб юборишибди.Судъя мени танийди, отасини ўзим ишга олганман. Шуни ҳам инобатга олмади-я, нонкўр!

    • Тушингиз экан-ку ҳўжайин,ўнгингиз эмас-ку! Бунақанги даҳшатли ишлар фақат тушда бўлади, тушда.


     Носир Зокир
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
     10- сентябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 810 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: