Четверг
25.04.2024
15:41
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » Дилмурод Саидга
    11:48
    Дилмурод Саидга
    Ўзбекистон қамоқхоналаридан бирида оғир касал ҳолида азоб чекиб ётган журналист ва шоир Дилмурод Саид кўргани борганлардан бирига " Энди фақат ўлимимни кутиб ётибман...Бошқа ҳечнарсадан умид қолмади..." - деган экан...

    1.

    Дийдам қаттиқ эмас. Мен ҳам одамман.
    Ўкириб йиғлагим келар. Илож йўқ.
    Аламлар бўғзимни бўғади ёмон.
    Кўзимда - нафрат бор. Аммо кўзёш йўқ.

    2.

    Ҳақиқат бор дедим. Изладим уни.
    Адолат ахтардим. Топмадим охир.
    Эзгу орзуларнинг бўлдим тутқуни,
    Қўлларим - кишанда. Эзилган бағир.

    3.

    Ёвузлик тиғига санчилди хаёл.
    Қаноти қонланди. Қаноти синди.
    Фақат умид қолди. Умид - безавол...
    Эътиқод этагин тутди. Юкунди.

    4.

    Сўнгра - қанотланди. Юксалди - кетди -
    Қиличнинг тиғидек ўткир ва ҳассос.
    Аламли, ғазабли ҳолига етди...
    Сийрати - сўз эмас. У энди - қасос.

    5.

    Гарчи бор - йўғимдан бўлдим мосуво,
    Кишанда, қафасда пажмурда вужуд -
    Умидим - эркиндир. Умидим - наво...
    Самовий руҳ каби билмайди ҳудуд.

    6.

    Қотиллар, қалтироқ қўлингиз билан -
    Ҳақ сўзнинг бўйнига тортасиз арқон...
    Беҳуда уринманг. У - жуда баланд.
    У - энди имкондир. У - энди замон !

    Ёдгор Обид
    Манба : facebook.com
    Просмотров: 577 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: