Пятница
29.03.2024
14:48
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 16 » ФАРИШТА ОДАМ
    08:37
    ФАРИШТА ОДАМ
    ГУЛЧЕҲРА НУР 

    Учраганни атадингиз опа ё ака...
    Учраганни атадингиз ука ё сингил...
    Айтинг, айтинг, сувайдосиз нечун ойдака?
    Айтинг, нечун кўнгил бериб, топмабсиз кўнгил?

    Қарайман-у кўзларимдан тирқирайди ёш,
    Яхшисизки, яхшиликка ташнасиз доим.
    Ўзгаларни ўйлар экан беозор, ювош,
    Ўзгалар ҳам ўйлагайми беозор ройин?

    Индамайсиз...
    Сизникимас бешафқат олам...
    Жон куйдириш, фидо бўлиш, ўртаниш абас.
    Фариштасиз яшолмагай фаришта одам...
    Мен биламан: фариштангиз бу ерда эмас.

    «Кетинг,  -  дейман,  -  бу даврага кетинг тупуриб.
    Маъқул,  -  дейман,  -  нокаслардан қутилмоғингиз...»
    Ўйланаман: кейин яна етмасми фириб?
    Кейин кимлар тўлдираркин кўнгил боғингиз?

    ... Сиз кетасиз...
    Яна ҳамма опа ё ака...
    Сиз кетасиз...
    Яна ҳамма ука ё сингил...


    Бу дунёни оппоқ истаб сиз ҳам ойдака,
    Яна бошдан қоврилгайсиз, фаришта кўнгил...

          10. 12. 1987.

          


    ТЎРТЛИКЛАР

                     1.
    Ҳаёт яшаш илмин мендан яширди,
    Ҳамдамлар топ, дея шошди-шоширди.
    Топдим... Бошга қўйдим... Кўпларин пастлик,
    Ажаб, ўз-ўзидан ерга туширди...

    25. 07. 1987.

           
                         2.
    Дуч келган ҳар кимдан дўст-ёр изладим,
    Ҳар кун, ҳар сония бисёр изладим.
    Бу  -  менга тақдирнинг нечоғ ҳазили:
    Демаган эдим-ку: «Ағёр изладим...»

    26. 07. 1987.
         

                       3.
    Яхшилар, яхшиям борсиз ҳаётда,
    Юрагим соати биламан сизни.
    Ҳовлиқсам, тўхтасам ё қолсам ортда,
    Тинглашга тушаман зарбларингизни...

    01. 08. 1987.
          

                    4.
    Дўлворгинам, тентакчам  -  поклик,
    Ҳар кимсадан излайсан оқлик.
    Мен қўрқаман: шу атвор боис
    Тушмаса, деб, бошга ғамноклик.

    12. 11. 1987.

    Просмотров: 566 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: