Пятница
19.04.2024
21:50
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 19 » ФИКРЛАМАЙДИГАН ХАЛҚ
    08:41
    ФИКРЛАМАЙДИГАН ХАЛҚ
    Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларида ишсиз ёшларни ва аёлларни тўпланиб гурунглашадиган жойлари бор. Қишлоқларда аёллар асосан хонадонларда, ёшлар эса қишлоқнинг турли панароқ жойларида гурунглашади. Шаҳарда эса аёллар кўп қаватли уйларнинг олдига қўл бола қилиб ўрнатилган сўриларда, ёшлар эса гузарларда гурунглашади. Баъзида шуларнинг гапларига қулоқ тутиб аҳолининг борган сари фикр доираси торайиб бораётганига гувоҳ бўламан.  Аёллар асосан маҳалласидаги қўни-қўшниларини иғво қилса, ёшлар ўзбек миллий қўшиқчилигидан йироқ бўлган эстрадачиларни фолиятини муҳокама қилишади. 

    Мамлакатда нима гаплар, ижтимоий, иқтисодий,сиёсий муҳит қанақа, нима қилсак муаммолар ҳал бўлади, буларни муҳокама қилиш уларнинг ҳаёлларига ҳам келмайди. Давлатбек деган укамизнинг фикрича ҳозир фақат маҳаллалардаги тўпланишлардагина эмас, уйда, кафеларда ўтказиладиган гап ёки зиёфатларда ҳам суҳбат даражаси аксарият ҳолларда ғийбатдан баландроққа кўтарилмайди. 

    Фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги қанча суст бўлса, бу жамият тарақиётида акс этади. Демократия, мустақил фикр тушинчаларининг ҳаётда тадбиқ этилиши ҳам шу нарсаларга боғлиқ. Одамлар юқоридагидек майда-чуйдалар ҳақидагиина фикрлаётган экан, демак, мамлакат тараққиётга ҳали эришгани йўқ. Тўғри, юртимиз шаҳар ва қишлоқлари тобора гўзаллашиб бормоқда, лекин юрт фақат қурилишлар билангина тараққий этмайди-ку! Тараққиёт авваланбор одамларни фикр доирасида намоён бўлиши керак.

    Одамларнинг фикр доирасининг тбора торайиб боришида ОАВлари асосий рўлни ўйнамоқда.Газеталарда, телевидение кўрсатувларида мллийликдан йироқ қўшиқлар тарғиб қилинади, одамларни фикрлашга чорловчи ижтимоий-сиёсий кўрсатувларни, мақолаларни кўрмайсиз, ўқимайсиз. 

    Лекин, ҳар куни демократик ислоҳотлар ҳақида тинимсиз гапирилади.Кейинги 22 йил ичида ОАВларида ҳукуматни, турли тоифадаги раҳбарларни танқид қилувчи бирорта материални кўрмадик, ўқимадик. Наҳотки 22 йил ичида ҳукумат ёки раҳбар бирор-бир ҳатога йўл қўймаган бўлса! Аҳир ҳаммамиз инсонмиз-ку! Инсонлар хато камчилликларсиз яшай олмайдилар-ку!

    Эътибор берган бўлсангиз ривожланган ёки ривожланаётган мамлакатларда ҳиёбонлар ва йўл транспортларида одамлар газета, китоб мутолаа қилаётганига кўзингиз тушади. Бу мамлакатларнинг ОАВларида олди-қочди нарсаларни кўрмайсиз. Асосан жиддий, одамларни фикрлашга чорловчи материаллар берилади. Халқ ўзига ёқмаган нарсалар ҳақида бемалол чиқиб гапириши мумкин. 

    Мана шундай жамиятлар албатта тараққиётга юз тутади. Бизда эса ҳатто ўзаро суҳбатларда ҳам ҳукумат амалдорларини фолиятига танқидий фикр билдирсангиз, суҳбатдошингиз секин атрофга ҳадиксираб қараб қўяди.Демак, мутасаддилар юртимизни ҳақиқатда ҳам келажаги буюк бўлишини истасалар аввалонбор халқнинг фикр доирасини ўстиришга тўсқинчилик қилмасликлари керак, аксинча бунга кенг йўл очиб беришлари зарур. 

    Бўлмаса, илгари ҳам айтганимиздек демократик ислоҳотлар ҳақидаги оғиз кўпиртириб гапиришлар ғирт ёлғон бўлиб, бундай тарғиботлар фақат халқнинг калласини айлантириш учунгина қилинаётган бўлиб қолади.

    Носир Зокир
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
     
    18- октябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 562 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Ўзбек мухолифати | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: