Пятница
19.04.2024
18:50
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВОЛАНИШ ҲУҚУҚЛАРИНИ КИМЛАР ПОЙМОЛ ҚИЛАЯПТИ?
    10:01
    ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВОЛАНИШ ҲУҚУҚЛАРИНИ КИМЛАР ПОЙМОЛ ҚИЛАЯПТИ?
    Ҳар бир шифохонага кирсангиз катта қилиб, "Бизда бепул даволанади” деб ёзиб қўйилганига кўзингиз тушади. Ўзи қонун бўйича бепул даволаниш фуқароларнинг ҳуқуқи бўлса, нега энди буни ёзиб қўйилиш керак? Ичкарига кириб қайсидир шифокорга дардингизни айтган заҳотингиз, "Бизда бепул даволанади” деган ёзув аксинча эканлигига амин бўласиз. Жуда кўп шифоҳоналарда шифокорлар айнан пул ишлаш илинжида, сизда асли бўлмаган касалликларни айтиб, қўрқитиб, сизни ё аперация қилишга ундайди ёки катта суммани айтиб ўзи даволаши мумкинлигини шаъма қилади.

    Бундан икки йил олдин келинимнинг фарзанд кўриш пайти етиб келди. Наманган шаҳридаги 5-поликлиникадагилар тезда операция қилинмаса келиним ҳалок бўлишини ёки бола ўлик туғилишини айтишди. Мен билардим, агар операция қилинса, биринчидан келинимни бошқа туғмайдиган қилиб қўйишиб, юқорини "БЕШ”ини олиб, шу билан бирга каттагина пул ҳам ишлаб олиш уларнинг асосий мақсади эди.. Буни билиб кўнмадик. Ўғлимнинг танишлари орқали бошқа шифохонага олиб бордик. Келиним эсон-омон, соғлом фарзанд дунёга келтирди.
    Куни кеча бўлган воқеа. Туғруқҳонада ҳодимлар қўшнимнинг қизини янги туғилган чақалоғини кўксига қўйиб, бепарво ҳолатда чиқиб кетишибди. Ўрнидан қимирлашга ҳам мадори етмаган аёл жон холатда: "Ҳоооой ким бооор? Болам нафаси қайтиб ўлиб қолади!” деб роса бақирган, Ҳеч ким эътибор бермаган. Бола шу ётганича, онасининг кўкрагида нафаси қайтиб қазо қилди.

    Қуйидаги воқеа ҳар қандай инсонни даҳшатга солади. Наманган аэропортида ишловчи Николай деган йигит шундай ҳикоя қилади: "Турмуш ўртоғим касал бўлиб қолди. Шифохонага олиб бордим. У шифокорнинг олдига кириб кетгач, сигарета чекиш учун ташқарига чиқиб кетаётсам бир палатадан бир аёл кишини инграган овозини эшитиб қолдим. Эшик қия очиқ эди. Секин ичкарига қарасам аёл ўлар ҳолатда инграб ётибди. У менинг кўзимга илтижо билан қаради. Тезда шифокорларга бориб вазиятни тушинтириб, агар тез ёрдам беришмаса аёл қазо қилишини айтдим. Улар, – Ҳе бу аёл кечадан бери шу аҳволда ётибди. Яқинлари келсин, кутиб турибмиз, кейин қараймиз- дейишди. Шунда мен – Яқинлари келиши шартми? Тезда қараш сизларни вазифангиз-ку! Аёл ўлиб қолса ким жавоб беради?- деб бақирдим. Улар гапларимга парво ҳам қилишмади. Сигарета тутутгани иккинчи бор чиқиб кетаётсам, ҳалиги аёлнинг инграган овози эшитилмади. Қарасам аёл қазо қилибди. Аёлимни дарди бу ёқда қолиб, шифокорларга айтадиганимни айтдим. Аёлнинг яқинлари келишди. Энди тўпаланг бошланади десам, оқ ҳалатлиларга ҳеч нарса демай жасадни олиб чиқиб кетишди. Кейинги пайтларда одамлар, сиёсий ҳуқуқларини қўйинг, ҳатто оддий ҳуқуқларини ҳам талаб қилишга қўрқадиган бўлиб қолдилар.”

    Яна бир воқеа ҳам кишини дахшатга солади. Таксида кетаётсам бир аёл мана бу воқеани айтиб берди: "Ўғлим яхшигина пул топар эди. Жарроҳлик столига ётишига тўғри келиб қолди. Ўғлим операцияга кириб кетаётиб қўлимга бир сумка пул берди. Врач чиқиб "Мана бу дори кам, тезда олиб келинг”деса яна бири келиб бошқа дори буюради.Куёвим ички ишлар вазирлигида ишлар эди. Ўша куни у ҳам қизим билан келиб турди. Куёвим шифокорлар айтган ҳамма дори-дармонларни дорихонага тушиб ҳисоблатди. 450 минг сўмлик бўлибди. Куёвим дорихона мудирига "Бу дориларнинг қайси бири жарроҳлик учун керак бўлади?”дебди. Дорихона мудирининг айтишича шифокорлар ёзиб берган бирорта дори-дармон жарроҳлик учун керак бўлмас экан. Шифокорлар ўзлари фойдаланиш учун бизни шоширишган экан. Бу ишларни билиб биз индамай ўтаравердик. Ҳали униси,ҳали буниси чиқиб,”Ўғлингизни қорнини очиб қўйдик,тезроқ бўлмайсизларми!”деяверди, биз индамай ўтиравердик. Куёвим, бир врачга Тошкентдан текширувчиларни чақирганини айтган эди, дарров бош врач етиб келди. Билсак ўғлимни икки ярим соат аввал операция қилиб палатага олиб бўлишган экан”.

    Албатта, ҳамма шифокорларни ҳам юқоридагилари қаторига қўшиб бўлмайди. Гиппократ қасамига амал қилиб ҳалол ишлаётганлари ҳам бор. Лекин уларнинг аксарияти совет даврида таълим олган шифокорлардир. 90- йиллардан кейин ҳар бир соҳада пул билан ўқишга кириб, пул билан ўқишни битираётганлар кўпайиб кетди. Албатта пул билан ўқишни битирган мутахассис иложини борича пулни биринчи ўринга қўйиб ишлашга мажбур. Шунинг учун ҳар қадамда юқоридагиларга ўҳшаган воқеаларга дуч келаябмиз.Ҳайрон қоласан, айнан инсонларнинг тақдирига, соғлигига дахлдор бўлган соҳаларда пораҳўрлик мавжуд.Зурриёдларингизни шуларнинг қўлига топшириб кетиш, нақадар аянчлидир.

    Носир Зокир
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
    22- ноябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 599 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Инсон ҳуқуқлари | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: