ФАЛАК
Сизни сарбонликка ўч этмиш фалак,
Мени ҳайронликка дуч этмиш фалак.
Сиз - сафо бандаси.
Фароғатларни
Маъюс кўзларимга пуч этмиш фалак.
Фармонлар сизники. Минбар сизники.
Менга уқубатни тож этмиш фалак.
Пахта қули менман. Мансаб қули - сиз.
Кўнгил зуволангиз берч этмиш фалак.
Тилимни топтайсиз... Қалбим ўртаниб,
Фарёд айламакни бурч этмиш фалак.
Сиз арши аълода ожиз-нотавон,
Менга руҳдошларни зич этмиш фалак.
Риёлардан тўйган халқим руҳини,
Кўринг, инқилобий куч этмиш фалак!