Пятница
19.04.2024
22:03
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 21 » Қиш келмасдан газ йўқми энди?
    07:32
    Қиш келмасдан газ йўқми энди?
    Октябрь ойининг ярми ўтди, олдинда ноябрь, кейин эса қиличини ялонғочлаб қиш фасли ҳам кириб келади. Қарши шаҳрининг Махаллот маҳалласи  аҳолиси эса аллақачон, аниқроғи 10 октябрдан буён газ танқислигига гирифтор бўлишган. Ахир беҳудага айтмаганлар: "келди олтин куз, газ билан электрдан умид уз”.

    Ушбу маҳалла аҳли умидсизликка тушганликларини яширишганлари ҳам йўқ.
    "Энди газни ёзда кўрамиз!” – дейишади улар. Ҳамма гап энди қишдан
    қандай қилиб эсон-омон чиқиб олишга бориб тақалади. Бу мавсумда электр
    қувватида берилармикан?

    Балки қиш мавсумидан ҳар галгидек, тағин дод-войлар билан чиқишга тўғри келсачи? Ривожланган, эл қадрини ўрнига қўядиган мамлакатларда салгина совуқ тушганидан, қишки иситиш тизимлари ишга туша бошлайди. Биздачи? Бунинг бутунлай аксини кўриш мумкин. Чунки бунда бўлиб турган иссиқликдан ҳам элни мосуво қиладилар.

    Нима, бизда инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари бир тийинга ҳам қимматми? Ёки
    мансабдорларимиз  халқни қийнаб бундан ҳузур қилишадими? Куни кеча бир танишимни кўчада учратиб қолдим. Унинг айтишича, тез орада газ танқислиги бартараф этилиши мумкин экан.  Бу гапни эшитиб балки хақиқатдан ҳам яхши бўлар, бирон гапдан бехабар қолгандирмиз деган
    хаёлда "Сиз қаердан биласиз?” – дея сўрадим. Унинг жавоби эса мени ҳангу-манг қилди.

    "Ҳоким алмашдику, вазият ўзгарар деб ўйлайман энди”. – деди у.

    Яшаворсин  бу ўзбек халқи! Оддийгина ҳокимнинг алмашганидан  ҳам вазият яхшиликка томон ўзгаради деб умид қилади. Наҳотки ҳокимлар йилда минг бор алмашганида ҳам халқ учун бу бефойда эканлигини тушуниб етишмаса? Бутун бошли системанинг эгаси ҳоким эмаску ахир? Буни фаҳм этиш шунчалар қийинмикан?

    Мана шундай қилиб, ҳоким алмашганини ўзаро муҳокомага қўйиб, ўзимизни
    алдашдан нарига ўта олмай қолмоқдамиз. Муаммонинг  бошқа ечимлари ҳам
    борку, масалан ҳукуматдан эл учун газ етказиб беришни талаб қилиш. Бу талабни  халқ  хукумат олдига қўя олармикан? Ҳамма гап шунда…

    Гулшан Қораева

    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
    Қашқадарё вилоят бўлими раиси
    20- октябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 602 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: