Пятница
26.04.2024
15:33
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Ноябрь » 21 » Ислом Каримов ҳаммани ҳайратга солмоқчи.
    08:24
    Ислом Каримов ҳаммани ҳайратга солмоқчи.
    Ушбу мақолани мен жорий йилнинг февраль-март ойларида ёзмоқчи эдим, бироқ ёзишни кейинга суравердим. Бошлашим қийин бўлди. Одамлар тушунишармикин? Ишонишармикин? Мени кимлардир нотўғри маълумотлар тарқатишда, Ўзбекистон Республикаси раҳбарига тўҳмат қилишда айблай бошлашмасмикин?

    Ўй-ҳаёллар билан вақт ўтди, июнь ойида Қирғизистоннинг жанубида миллатчилик кайфиятидаги қирғизлар ўзбекларга қарши геноцид уюштиришди. Ўзбекистон махсус хизматлари Жанубий Қирғизистонда жиддий бир нарса бошламоқчи бўлишаётгани ҳақида мен Андижонда содир этилган қирғиндан кейиноқ ёза бошлаган эдим. 2010 йилнинг июни охирида мен "Бош буюртмачи” номли мақола ёздим, унинг тўлдирилган русча варианти http://www.yangidunyo.com сайтида чоп этилди. Менга қарши заҳарли камон ўқлари отила бошланди. Йўқ, махсус хизматлар томонидан эмас, ўзбек "ватанпарвар” зиёлилари томонидан ёғдирилди.

    Бу ҳужум мазкур мақолани ёзишдан тамоман совутгандай бўлди. Бир вақт … Ислом Каримов бутунлай ўзгариб кетди. У шундай нарсаларни илгари сура бошлади-ки, оддий одамлар уёқда турсин, ҳатто минг чиғириқдан ўтган журналистлар, тадқиқодчилар, сиёсатшунослар ва бошқа мутахассислар ҳам ҳайрон қолишди. Ҳамма у ўзидан кейин "тахт”да кимни қолдирар экан, деган топишмоқ ҳақида ўйлай бошлади. Шундан кейин мен ёзишга қарор қилдим, чунки менда у-бу маълумотлар ҳам бор эди.

    Ислом Каримовнинг узоқ Бразилия сафарида мантиқ борми?

    Гапни Ислом Каримов узоқ Бразилияда нимасини йўқотиб қўйган эди, деган саволдан бошлайлик. Ҳеч нарсани йўқотган эмас! Ҳатто иқтисод нуқтаи-назаридан олиб қаралганда ҳам бу Жанубий Америка давлатига қилинаётган сафарни асосли деб бўлмайди. Иқтисодий манфаат Қозоғистон президенти Н.Назарбоевни бу мамлакатга беш марталар бориб келишга ундаган бўларди. Бразилия АҚШ эмас, у АҚШга ўхшаб бутун дунёда қўлини ҳар бир давлат қон томирига қўйиб, унинг пульсини, юраги қандай ураётганини билиш учун сиёсий ўйинлар ўтказмайди. Бразилия ҳозир тез ривожланаётган давлат бўлса-да, Ўзбекистонга ўхшаш иқтисоди қолоқ давлатлар унинг учун ҳеч қандай қизиғи йўқ. Шуни ҳам айтиш керак-ки, Ислом Каримовни Бразилияга таклиф қилиш бу давлат раҳбариятидан йўналган эмас, унинг сафари Ўзбекистон ҳукуматининг ташаббуси билан уюштирилган эди.
    – Жаноблар, бизга Осиёнинг бир алламбало давлатининг президенти учиб келмоқчи, қабул қиламизми?
    – Албатта қабул қиламиз! Кўрайлик-чи, у қанақа мева экан! Айтишларича, унинг ниҳоятда гўзал қизи қардош Испанияда элчи эмиш. Балки уни ҳам кўришга муяссар бўлармиз!

    Аргентиналик журналист Ислом Каримов билан қизиқмоқда

    2002 йилнинг ноябрида Сеул шаҳрида нодавлат ташкилотларининг 2-умумжаҳон Форуми бўлиб ўтди. Мазкур Форум "Юзта демократик давлатлар ташқи ишлар вазирлари Форуми” билан бир вақтда, айни кунларда шу шаҳарда ташкил этилган эди. Нодавлат ташкилотлари Форумида мен ҳам қатнашдим – у тўрт кун давом этди. Бир куни, менинг докладимдан кейин менинг олдимга бир йигит келди ва ўзини аргентиналик журналист Рамон Диас деб таништирди (унинг хавфсизлиги учун мен унинг исми-шарифини ўзгартирдим). У рус тилида яхшигина гапирар эди. Мен рус тилини у бунчалик яхши билиши сабаби билан қизиқдим. Рамоннинг айтишича, унинг аждодлари рус бўлган, у Порт Артурда хизмат қилган, Россиядан биринчилар қаторида келган денгизчи экан.

    Россия Япония билан бўлган урушда енгилгач, Порт Артурдаги русларнинг бир қисми ватанига қайтмай чет элларга кетишган. Рамоннинг аждоди Аргентинага бориб қолган ва аргентиналик аёлга уйланиб оила қурган. Бироқ, бу тарихдаги энг қизиқарлиси шунда-ки, Рамоннинг аждоди Порт Артурга бормасдан олдин бир неча йил Марказий Осиёда, айнан ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида яшаган экан. Бу ерга Россия колониал армияси аскари сифатида келган, билимли одам бўлган ва бу ўлкага меҳр қўйиб қолган. Рамоннинг айтишича, у ўзининг болалари, неваралари, эваралари ва аргентиналик дўстларига Россия ҳақида кам гапирар, асосан у ўзбеклар, тожиклар ва Марказий Осиёнинг бошқа халқлари, уларнинг ўзига хос маданияти, турмуши ва бошқа томонлари ҳақида гапирар экан. Рамоннинг аждоди ўз болаларига, улар эса ўзларининг болаларига ва ҳоказо бегона эллар маданияти, турмуш тарзи, дунёқарашига ҳурмат ва ҳатто севги билан қарашга уринар экан. Рамон Диасга ҳам шу "юққан” экан.

    Мен Рамон билан бир неча мазмунли сўҳбатлар қилдим, биз бир-биримизга э-майларимизни бердик ва хайрлашдик. Орамизда ёзишма бўлган эмас, тўғриси у менинг эсимдан ҳам чиқиб кетди. Кутилмаганда 2009 йил августида мен Рамондан хат олдим. У мендан Ислом Каримов ҳақида етарлича тўлиқ маълумот беришни илтимос қилибди. Мен унга бу вазифани бажаришнинг жисмонан имкони йўқлиги, барча маълумотни Интернетдан топиш мумкинлиги, агар қандайдир махсус саволлар бўлса мен уларга жавоб беришга уриниб кўришим мумкинлиги ҳақида ёздим. У Ўзбекистон ва Ислом Каримов ҳақида унда маълумотлар кўп эканлиги ва уларни у Интернетдан олганлиги, Ўзбекистонга доир халқаро ҳужжатларни ўрганишга анча диққат қилаётгани ҳақида ёзди.

    Бироқ, Интернетда чиқмайдиган нарсалар бор – шулар ҳақида маълумотлар бўлса яхши бўларди. Масалан, унинг миллати ҳақидаги гаплар қанчалик жиддий? Номи чиқмаган, очиқдан-очиқ қўпол одам, маълум бир яширин доираларнинг маънавий ва айниқса молиявий кўмагисиз қандай қилиб Ўзбекистонга раҳбар бўлди? Мустабид диктатор бўлиш учун қўпол ахлоқнинг ўзи етарли эмас; барқарор репрессив система, айниқса диктаторни қўриқловчи ишончли гуруҳ яратиш зарур; ким бу билан шуғулланган? Ва ҳоказо. Мен Рамоннинг барча саволларига тўлиқ жавоб бера олганим йўқ, жавобларим уни қаноатлантирдими-йўқми – билмайман.

    Охири Рамон очилди. Айтишича, унга, Ўзбекистонни биладиган мутахассисга Ислом Каримов билан қизиқаётган Аргентинанинг махсус хизматлари мурожаат қилган экан. Улар Ислом Каримов оиласининг иқтисодий вазияти, жамиятдаги обрў-эътибори, мамлакат табиий бойликларининг ҳисоб-китоби ва ишлатилишининг очиқлиги ва бошқа саволлар билан қизиқишган. Бу мен учун тамоман кутилмаган янгилик эди. Ислом Каримов билан узоқ Аргентина махсус хизматлари қизиқмоқда! Қойил! Ва жумбоқ!

    Гулнора Каримова – "темир” хоним эмас

    Кўпчилик қатори мен ҳам Ислом Каримов ўз ўрнига катта қизи Гулнорани тайёрламоқда, деган фикрда эдим. Ўз халқингга нисбатан кўз кўриб қулоқ эшитмаган жиноятлар содир этганинг туфайли ўзингга беҳисоб, сени ҳатто ернинг тагидан ҳам суғуриб олишга тайёр душман орттирганингда, бу – ягона йўл бўлиб, сен (а): барча "йиғганларингдан” ажраб қолмасликни; (б): ҳокимиятни қўлда ушлаб қолишни; (в): ўзингга, қизларингга ва невараларингга тўқ ва бекаму-куст ҳаёт таъминлашни; (г): ўлимингдан кейин сенинг жонсиз танангни шунча йиллардан бери сен ҳукмронлик қилган ерга беришларини, балки бирорта мавзолей тиклашларини истайсан. Режа муваффақиятсиз чиқса (а) – (б) – (в) – (г) ларнинг (б) ва (г) ларидан воз кечиш мумкин.

    Менинг фикри ожизимча, Андижон аҳолисини оттиргандан кейин бу масала Ислом Каримовни қадам-ба-қадам таъқиб қилиб келмоқда. 2005 йил узоқлашган сари кучлироқ ва тармашиброқ таъқиб қилмоқда. Менимча, у Гулнорага "тахт”ни ишониб топшириб бўлмайди, деган қатъий фикрга келган кўринади. Ислом Каримов мамлакатни қаттиққўллик билан бошқарди, бироқ ўз қизини тергай олмади. Қўпол қилиб айтганда, у ўз қизига эркак кучи ва эркалатишига тўйишига, эркак тери ҳиди билан тўйиб нафас олишга, давлат ишларида эркакча ақл, тажриба, қатъийлик орттиришга йўл бермади. Шу сабабли, http://www.Wikileaks.com сайти ёзишича, "Америкалик дипломатлар Гулнора эрталабгача "кўриниши қароқчига ўхшаган” йигити билан ўйинга тушди, деб айтишган”. Гулнора Каримова шуғулланадиган фаолият турлари (аёллар кийими дизайни, тилла буюмлар дизайни, ашула айтиш ва ҳоказо) унга "темир” хоним, яъни жиддий, чуқур фикрли ва қарорлар қабул қилишда қатъий давлат бошлиғи бўлишига ёрдам бермайди. Унинг ҳуқуқ, иқтисод (ва ҳоказо) профессори бўлиши отаси Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги бўлганидан нари эмас.

    Аёл-прокурор ва эркак-прокурор, аёл-Бош вазир ва эркак-Бош вазир тенгкучлими ёки тенгкучли эмасми? Аксар ҳолларда тенгкучли эмас. Аёллар орасида кучли шахслар учрайди, эркаклар орасида кучсиз шахслар ҳам учрайди. Агар масъулиятли лавозимни аёл эгаллаб турган бўлса, у ишни барбод қилиши эҳтимоли каттадир. Бир мисол келтираман.
    СССР пайтида бутуниттифоқ қидирувига берилган ўта хавфли рецидивист қўлга олинган. Тергов Ленинградда олиб борилган бўлиб, уни алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчи аёл тергов қилган. Бир мунча вақтдан кейин рецидивист қўриқчиларни отиб ташлаб қочиб кетган. Маълум бўлишича, тергов пайтида рецидивист гап билан аёлнинг шу қадар бошини айлантириб хушини олган-ки, аёл тамоман унинг иродасига бўйсуниб қолган ва сейфидан ўзининг тўппончасини олиб айбланувчига берган. Буёғи – унинг эпчиллигидан келиб чиққан. Алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчи аёлни қамаганлар.

    Маргарет Тэтчерни "темир” хоним дейишган. У 54 ёшида, бошида ёш, гўзал ва ўйинқароқ аёлларга хос "шамол” қолмаган пайтда Буюкбританиянинг ҳукуматини бошқара бошлади. Германиянинг канцлери Ангела Меркель ҳам шундай. Жамиятдаги демократик тартиб, инсонларнинг қонунларга бўйсунувчанлиги, кучли фуқаровий жамият ва мустақил оттавий ахборот воситалари (ОАВ) авантюристларга бу жасур аёллар ўз лойиҳаларини амалга оширишга монъелик қилишга йўл бермади. Бироқ, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Бангладеш, Покистонда демократияни унча хуш кўрмасалар-да, ҳукуматни аёллар бошқаргани кам ҳодиса эмас. Бу мамлакатларда демократияни эмас, диндорлик, табақалик, баъзи кланларга мансубликни ёқтиришади. Бу мамлакатларда аёл давлат ёки ҳукумат бошлиғи бўлса, у ўзини ҳамма вақт иззат-одоб, диндорлик доирасида тутади ва ўзининг обрўсига зиён келтирадиган ҳатти-ҳаракат содир этмайди. Уни ўз эркаклари (эри, ака-укалари, ўғиллари ва ҳоказо) ҳам, бегона эркаклар (иш жойида, жамоат тадбирларида ва ҳоказо) ҳам ҳар томонлама қўриқлайдилар.

    Ўзбекистонда буларнинг биттаси ҳам йўқ: "Горбачёв қайта қуриши” даврида энди шакллана бошлаган демократияни давлат тепасига келган Ислом Каримов таг-томиригача йўқ қилди. Диндорлик Ўзбекистонда "мода”га кирмадигина эмас, аксинча, мусулмонларга қарши ўтказилган мисли кўрилмаган қатағон туфайли у ўта хавфли тадбирга айланди. Медиклар дори ёрдамида вирусларни "бош кўтара олмайдиган” ҳолатга тушириб қўйишганидай "Тошкент”, "Самарқанд”, "Фарғона” ва бошқа кланлар шундай ҳолатга келтирилди. Ислом Каримов авантюристларни ҳам, ўз қизларини ҳам исканжада ушлаб турувчи барча факторларни йўқ қилди. Демак, қочиш керак. Бироқ, қаёққа? Қандай қилиб? Кимнинг ёрдамида? Россия, Европа мамлакатлари, Австралия, Янги Зеландия, Канала ва АҚШ тўғри келмайди, қабул қилишмайди. Араб мамлакатлари ишончли эмас. Қурманбек Бакиевнинг ҳоли умуман тўғри келмайди. Ўзининг ўйлашича одамларидан ёқимсиз ҳид келиб турадиган мамлакатларга боргиси йўқ. Испания ёки Португалия каби давлатлар бўлса яхши эди, бироқ бу мамлакатларга қочиш мумкин эмас.

    Ислом Каримов Бразилияда бир кун қаёққа йўқолди?

    Ислом Каримов Бразилияга кетишда Испанияда тўхтаб ўтгани махлум. Уни Испания қироли, диктатор Франконинг узоқ йиллар бошқарувидан кейин мамлакатни демократия томон бурган Хуан Карлос қабул қилди. Қирол кимни қабул қилганини билганмикин? У Франко ва Каримов битта даланинг меваси эканини билганмикин? У Каримов худди Франко каби қонхўр эканини билганмикин? Жумбоқ! Ислом Каримов элчи қизини ўз учқучига миндириб йўлни давом эттирди. Биринчи кун Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Сильва билан сўҳбатлашгач, эртаси куни Ислом Каримов … йўқолиб қолди. Кейинроқ, Аргентина махсус хизмати ходимлари Рамон билан алоқага киришишгач, журналист шуларнинг орсидаги бир танишидан билишича Ислом Каримов ҳеч қаёққа кетмаган. У Аргентинадан махсус учиб келган қандайдир бир одам билан учрашган. Шахсан. Деярли гувоҳларсиз. Рус тилидан инглизчага, инглизчадан рус тилига Гулнора таржима қилиб турган. Ким бўлган бу одам? Жумбоқ!

    Немис нацистлари уяси турли авантюрист, ўз халқи томонидан ҳайдалган диктаторлар, йирик жиноятчилар-"пул қоплари”ни
    ўзига таборо кўпроқ тортмоқда

    Аргентина ва бир қатор бошқа Жанубий Америка давлатлари илгаридан турли-туман авантюристлар, қароқчилар, жиноятчилар, нацистлар ва бошқа маразларнинг севимли ўлкаси бўлиб келган. Масалан, Аргентинада аллақачон немис диаспораси жойлашган бўлиб, у Аргентина иқтисоди ва ҳатто сиёсатига таъсир этиш кучига эга бўлган. Иккинчи жаҳон уруши олдида немислар ўзларининг Аргентинадаги диаспорасини сон жиҳатдан кучайтирдилар. Бу мамлакат уруш даврида Германия вермахти (армияси)ни озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаб турган. Немислар Аргентинада катта-катта ҳудудларни сотиб олишган ва бу ҳудудларда немис қишлоқлари ва баъзилари махфий бўлган шаҳарчаларини ташкил қилишган.

    2-чи жаҳон урушида Германия мағлуб бўлгач, Жанубий Америкага нацистларнинг катта оқими кириб келди, улар бу мамлакатларда қолган умрини яхшигина яшаб ўтказишди. Уларнинг баъзиларини нацистлар зулмидан жабрланган давлатлар махсус хизматлари тутиб кетишди, холос. Чексиз-чегарасиз ўрмонлар ичида жойлашган қишлоқлар, шаҳарча ва шаҳарларни Жанубий Американинг баҳайбад ҳудуди ва ўзига хос ландшафти эътиборни ўзига ортиқча тортмай бемалол яшашни таъминлар эди. Пул бўлса бўлди. Баъзиларда пул бор, бироқ осойишталик, тинчлик йўқ. Уларни ҳамма жойда таъқиб қилаверадилар. Ўз ватанларида уларни ичак-чавоғи билан еб қўядилар, демократик давлатлар қабул қилишмайди, араб мамлакатлари ишончли эмас, Африка ва Осиё далатларига кўнгил ётмайди.

    Аргентинага сурворилса-чи? У ерда билдирмасдан сингиб кетса бўладими? Бўлади, ҳеч қандай муаммо йўқ! У ерда оқтанлилар, цивилизация, от ўйинлари, сомбреро. У ерда икки соат ичида бутун оилангга паспорт қилиб беришади: Ўзбекистонда сен Ислом Каримов эдинг, бу ерда эса Исидор Кемпес бўлиб юраверасан. Изтиробсиз яшайвер! Биз Рамон икковимиз Ислом Каримовнинг аргентиналик меҳмон билан ўтказган учрашувини шундай тасаввур қилдик. У меҳмон билан бошқа нима ҳақида ҳам гаплашиши мумкин? Нега махфий ҳолда? Узоқ Бразилияда қанақа махфий нарса бўлиши мумкин? Бу ерга Аргентинадан махсус агент учиб келди-я! Аргентина махсус хизматини қизиқтирган қанақа учрашув бўлиши мумкин? Бу учрашувни ким уюштирган? Учрашувнинг натижаси қандай бўлдийкин? Жумбоқ ва яна жумбоқ!

    Юраксиз давлат

    Мен Рамондан бир неча марта Ислом Каримовнинг аргентиналик билан учрашувида фақат унинг оиласини Аргентинага кўчириш ҳақида гап бўлганми, бошқа вариантлар бўлиши мумкин эмасмиди, деб сўрадим. Рамон қатъийлик ва ишонч билан Ислом Каримов масаласида бошқа вариантлар бўлиши мумкин эмас, деб жавоб бераверди. "Аргентина у ва унинг оиласи тинчлик ва осойишталик топадиган ягона жой” – дерди у. "Унда пул бор, тошча ва металлча [гап бриллиант каби қимматбаҳо тошлар ва олтин каби металлар ҳақида кетмоқда - Муаллиф]лар ҳам бўлса керак. Унинг қизи испан ва бразилиялик футбол уддабурронлари ёрдамида Аргентинанинг маълум бир ҳудудларидан кўчмас мулк сотиб олаётган бўлиши мумкин. Отаси уни беҳудага Испанияга элчи қилиб юбормаган-ку. Нега у испан ва португал тилли футболистлар ва тренерларга баҳайбат пуллар бераяпти? Кўзи чиройли бўлгани учунми? Йўқ, албатта!” – бу ҳам Рамоннинг гаплари эди.

    Ҳамма нарса бир-бирига мос тушмоқда эди. Ўша кунлари мен бошқа нарсалар ҳақида ўйламай ҳам қўйдим. Мен Ислом Каримовдан ҳамма нарсани кутишим мумкин эди, бироқ буни ҳечам кутган эмасман. Вой, қўнғиз-ей! Шуни ҳам ўйлаб топадими?! Бир савол устида фикрлашни тугатмасимдан миямдан уни бошқаси суриб чиқарар эди. Илгари баъзилар менга Ислом Каримов ҳақида гапирганда, у ўзининг ҳолатини яхши тушунади, у ўзининг мутлоқ ҳукмдорлиги, миллионлаб инсонлар тақдири билан ўйнашаётганидан мазза қилаяпти, деб ўйлаш керак эмас. У йиллар ўтишини, қарилик келишини ва ҳукмдорлиги бир онда барбод бўлиши мумкинлигини тушунади. У қарилиги дўзахга айланиши мумкинлигини ҳам тушунади. Ўша инсонлар Ислом Каримов табиатан товба қилишга қодир эмас ва нариги дунёга кетаётганда ҳам ўлдиришга ва бузиб ташлашга ҳаракат қилади, дейишганди. "Нариги дунё” фақат ўлимми ёки Аргентинанинг бепоён ҳудудлари ҳамми? Ўша пайтларда, 2010 йилда, Ислом Каримовнинг бундай кутилмаган режалари ҳақида қанча кўп ўйласам, менда у шунча катта қўрқув пайдо қиларди. Шундай қилиб …

    Бир кун кечаси, мутлоқ сир тутилган ҳолда унинг лайнери қатъий ғарб томонга парвоз қилади. Сир тутишни Президент хавфсизлиги хизмати (ПХХ)нинг энг ишончли ваеиллари (ЭИВ) гуруҳи таъминлайди. Лайнер бортига экипаждан ташқари ЭИВ гуруҳи ва Ислом Каримов Оиласи чиқишади. Африка шимолидаги бир сирли авиабазада тўхташ билан ҳисоблаганда камида 20 соат училади. У ерда лайнер бошқа типли учқучга алмаштирилади. Учқуч экипажи ва ЭИВ бориладиган жойга етганда отиб ташланади. Телефон сўзлашувлар қатъиян маън қилинади.

    Бутун дунё информацион агентликлари эрталабдан мудҳиш янгиликни узатмоқда: Тошкент сув остида қолиб кетди – Чорвоқ сув омбори тўғони бузилиб кетган! Ё тўғонни портлатиб юборишган, ёки сув босимига дош бера олмай ўзи бузилиб кетган. Бир неча ўн метр баландликдаги миллиардлаб кубометр сув йўлидаги ҳамма иншаотлар, қишлоқлар, шаҳарчалар, шаҳарларни яксон қилиб, яшин тезлигида Тошкентни босган. Даҳшатли ҳодиса, қиёмат-қойим! Ҳамма ҳалок бўлди: ҳукумат ҳам, Ислом Каримов ҳам, аҳоли ҳам. Ўзбекистон шокда, мамлакат тўхтаб қолди. Юраксиз давлат. Давлатми? Қандай бахтсизлик уни таъқиб қилмоқда?

    Мен кечалари ухлай олмадим, ўзимни ўзим тинчлантириб бошқа вариантларни топишга ҳаракат қилардим. Масалан мана бундай. У Оиласи билан қаёққадир бедарак учиб кетади. Бироқ бир-икки кундан кейин излаш, суриштирув ва ҳоказо бошланади. Бу ҳодиса ҳақида эълон қилиш, жамоатчиликка билдириш, қандайдир қарорлар қабул қилиш керак. Гап-сўзлар, тахминлар, талаблар бўҳрони бошланади. Интернет "тутай бошлайди”. Ҳамма тушунди – ҳамма муҳокама қилмоқда. Халқаро текширув кетаяпти.

    Хотима

    Муҳтарам ўқувчи тушунгандир: бу тарихнинг Ислом Каримов Аргентинадан келган махсус агент билан учрашганигача бўлган қисмини мен журналист Рамон Диасдан эшитдим. Менинг ўрнимда бу маълумотларга эга бўлган ҳар қандай одам ўз фантазиясига таянган ҳолда сюжетни ўзича давом эттириши мумкин. Рамон иккаламиз Ислом Каримов мансаб пиллапоясининг охирида беиз йўқолиб ҳаммани ҳайратга солмоқчи бўлса керак, деган тўхтамга келдик.

    Толиб Ёқубов
    2010 йил 15 декабр
    2013 йил 18 ноябрда таржима қилинди  

    Манба: uzxalqharakati.com
    Просмотров: 673 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Ўзбек мухолифати | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: