Пятница
19.04.2024
05:00
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 6 » Янги шеърлар тўплами
    09:00
    Янги шеърлар тўплами
    ГУЛЧЕҲРА   НУР

    Краснодарда бўлган пойгада Ғиркўк лақабли отимиз бор кучини оёқларига тўплаб, марра сари югурди. Лекин, бахтга қарши, судья Ғиркўкнинг ғалабасини инобатга олмади. Сабаби: унинг чавандози йўлда йиқилиб қолган  ва маррага отнинг ўзи етиб келганди.
    Нусрат  РАҲМАТОВ

    Ғиркўк учар, Ғиркўк учар,
    Шитоб учиб борадир.
    Унинг билан ер-кўк учар,
    Кўзлагани маррадир.

    Энг биринчи бормоқ лозим,
    Бормаса, ор бўлади.
    Йўлда учган чавандозин
    Номуси ер бўлади.

    Майиб руҳни тузатаркан
    «Енгдим» деган сўз фақат.
    Халқ бетоқат кузатаркан,
    От ҳам учар бетоқат...

    ... Қарсаклардан еру кўкнинг
    Тиниб кетар кўзлари.


    Бошдан-оёқ ҳўл Ғиркўкни
    Қучар «қойил!» сўзлари.

    Афсус, лекин олинмас тан
    Қарсаклар-у «балли»лар.
    Шундоқ бўлгай, ўлтираркан
    Ҳакамликда даллилар.

    Шундоқ бўлгай, ўзгаларни
    Ёрти-пачоқ кўрсалар,
    Бошни силай турган бўлиб,
    Зимдан пичоқ урсалар.

    Шеър ёзмадим руҳсизликдан,
    Алам ёздим, оҳ ёздим.
    Нетайинки, ҳақсизликдан
    Ёнай, деса қоғозим.

    Бўлса ҳамки гоҳи дардли
    Туйғуларим хатлари,
    Тик бошимдир ориятли
    Ўзбекистон отлари.
                                           23. 07. 1987.

    х  х  х  х

    Сиз орзу қиласиз:
    олимлар шундоқ
    асбоб ясашсаки,
    акс этса унда
    тегрангизда турган одам сийрати
    муҳаббати ила,
    нафрати ила,
    қувончлари ила,
         ҳасрати ила,
    ишчанлиги,
    шавқу ланжлиги ила,
    риёси,
     орзуси, 
        ранжлиги ила...



    Ўшал асбоб мавжуд, билсангиз агар:
    У  -  Ватан кўкига тўпланар булут,
    У  -  Ватан бошига тушар мусибат.
    Шулар айтиб бергай бекаму бекўст:
    мен кимман?
    Сиз кимсиз?
    Қандай одам у?..
          1987.

     х  х  х   х

    Бир пас хаёлларга боғланиб турдим,
    Турфа саволларга боғланиб турдим,
    Не бўлар, ўзинг айт, онажон юртим,
    Шоир рост сўзини айтмасдан қўйса?!

    Бағрингни ёғийлар тўлдирмасмикин?
    Меҳмон мезбонини ўлдирмасмикин?
    Ёлғон юрт тўрида ўлтирмасмикин?  -
    Шоир рост сўзини айтмасдан қўйса...

    Эркин фикрларни сириш ортар-ку,
    Силлиқ рухсорларда тириш ортар-ку,
    Иймон-эътиқодда чириш ортар-ку,
    Шоир рост сўзини айтмасдан қўйса...

    Одам одамлигин қўйгай унутиб,
    Лойқа талотумни бўлмас тинитиб,
    Соврилмоғи тайин, чарҳи дун йитиб,
    Шоир рост сўзини айтмасдан қўйса...

    Минбар, китоблардан қилинг қувғинди,
    Увол эрур унга ҳатто ювинди,
    Майли, ғурбатларга бўлсин сиғинди,
    Шоир рост сўзини айтмасдан қўйса...

    Ғурбат ҳам жирканиб, атасин «хоин»,
    Ундан дариғ тутсин бир парча жойин,
    Умрлик қисмати шу бўлсин доим,
    Шоир рост сўзини айтмасдан қўйса...



    Яшноқ кўрай, дейман, юртим атласин,
    Ҳар жилоси унинг рост шеър ёдласин,
    Портлай қолсин замин, осмон портласин,
    Инсон рост сўзини айтмасдан қўйса...
             29. 08. 1987.


    х  х  х  х

    Номардларга айтар сўзим йўқ,
    Айтсам, қалби шерга айтаман.

    «Мен ўзимни ўйламасман ҳеч,
    Халқникиман...»  -  дерга айтаман.

    Шундайларни топмасам агар,
    Ёниб-ёниб шеърга айтаман.

    Шеър ҳам менга қилмаса вафо,
    Унда қаро ерга айтаман...
       23. 07. 1987.

    Просмотров: 590 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 1.0/1
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: