Четверг
28.03.2024
23:50
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 8 » Янги шеърлар тўплами
    08:55
    Янги шеърлар тўплами
    ГУЛЧЕҲРА   НУР

    Ойижон.

     Ойижон, неча ой бора олмадим,
    Армоним айтмаган сўзимда пинҳон.
    Сизга дил ёрардим... Ёра олмадим...
    Йиғилган ёшларим кўксимда пинҳон.

    Дедим: «Дардли дунё, ҳасратли дунё...
    Баским, марҳумларни қийнамоқ нечун?»
    Ойижон, алвидо айтганмисиз ё
    Яшаш  -  азобланиш бўлгани учун?!

    «Йўқ-йўқ, хотиржамман,  -  дердингиз бизга,  -
    Куйгунчак қалбларим  -  мардларим ила».
    Мен эса борайми ҳузурингизга
    Яккаш ҳасратларим  -  дардларим ила?!

    Нетай, ҳаёт нурсиз менга бу дамда,
    Шоир айтганидай, дорми, ойижон?!
    Бўйи бўйимга мос кўпдир теграмда,
    Кўнгли кўнглимга мос борми, ойижон?

    Истардим: эркаклар баландбўй бўлса,
    Баланд ўйли бўлса, деярдим яна.
    Истардим: аёллар лоларўй бўлса,
    Тотув уйли бўлса, деярдим яна.

    Йигит хаёлида замин-замонмас,
    Манманликни кўрсам, ерга кираман.
    Аёл турмушида тинчмас, омонмас,
    Вайронликни кўрсам, ерга кираман.

    Тўкис муҳаббатим, бахтимдан хурсанд,
    Оёқни узатиб кетганингиз чин.
    Оҳ, мен ўз бахтимдан хотиржам юрсам,
    Қачон мукаммаллик топгай бу очун?!

    Ойижон, олишув бормоқда ошкор
    Бўйи баланд, ўйи майдалар билан.
    Яхшилик нелигин билмаган зинҳор,
    Меҳрсиз, тош-метин дийдалар билан.

    Чекимизга тушган қайта қуришлар,  -
    Ватан йўлларини покламоқ иши.
    Зимдан қаршиликлар, суйиқасд ишлар...
    Шундан қизингизнинг бисёр ташвиши.

    Неча ойлар ўтди...
    О, мен  -  бемеҳр...
    Зиёрат этмабман, меҳрибонгинам!..


    ... Қандай одам  бўлдим, ойижон, ахир
    Дардим билан келсам марҳумларга ҳам...
             
                                                        21. 06. 1987.


    х  х  х х


    Ўйлар эдим: йўқ дардкашинг, бирон руҳдошинг.
    Ўйлар эдим: ҳасади мўл ағёрларинг бор,

    Эй  сен, боғим ўртасида тик тутиб бошин,
    Танҳоликни тақдир билган хаёлкаш чинор.

    ... Букун эса, ўйларимни, сенга боққан чоғ,
    Таҳрир айлаб, инқилоблар кирди сезгига.
    Бошингда нур,
      бағрингда ел,
        пойингда ирмоқ
    Кўнглинг олиб, сенинг учун ўйнар «Лазги»га...

                  1987.

    х  х  х  х


              У...га

    Кўтаргувчи руҳим, таъбимни
    Рост, покиза сўзга ташаккур.
                Тушунмади кўплар қалбимни,
    Тушунгувчи сизга ташаккур.

    Танлаганман сизни, қаламни,
    Суюклиги кўзда намоён.
    Бунча тубан, десам одамни,
    Буюклиги сизда намоён.

    Ҳасратим-ла ўрасам мунгга
    Юрагингиз вазнларини,
    Шодлик қўшиб тутасиз менга
    Бу ҳаётнинг назмларини.

    Сиз  -  энг етук, покиза ижод
    Руҳиятим кўлкаларида.
    Турса керак тўкилмай ҳаёт
    Сиздайларнинг елкаларида...
           
                                          21. 06. 1987.

      
    Просмотров: 663 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1 Ergash  
    0
    Sherlaringiz menga juda yoqdi. Ijodingizga baraka.

    Имя *:
    Email *:
    Код *: