Суббота
23.09.2017
05:15
Форма входа
Корзина
Ваша корзина пуста
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Декабрь » 22 » Йиғламайман
    08:22
    Йиғламайман
    Ғамларга бош эгиб тушмайман чўкка, 
    Қўймайман юракни бўлгани тилка. 
    Тунлари азобда ёстиқ қучоқлаб,
    Йиғламайман бошқа тўлдириб ўпка. 

    Кўнглим ойнасига отишсин тошлар, 
    Қуюлиб келса ҳам майлига ёшлар. 
    Ўзимни қўймасман энди қийноқлаб, 
    Йиғламайман бошқа тўлдириб ўпка. 

    Азобларни менга кўришсин раво, 
    Изламай қўйишсин дардимга даво. 
    Севгилим бир умрга кетса йироқлаб, 
    Йиғламайман бошқа тўлдириб ўпка. 

    Кечиб кета қолсин шодлигим, бахтим, 
    Сизларга қўйганим биргина шартим. 
    Эшикдан тобутим келса сўроқлаб, 
    Йиғламанглар шунда тўлдириб ўпка.

    Шодияхон Қосимова
    2011й

    Манба: shodiyaxon.uz 
    Просмотров: 226 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: