Четверг
25.04.2024
15:21
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 18 » Ёдгор Обид : Боқма, болам,
    10:09
    Ёдгор Обид : Боқма, болам,
    (Ўтган аср дафтаридан бир машқ.)

    Кўзларимга мунча маюс боқма, болам,
    Вайрон дилим вайрон этма, ёқма, болам.
    Насибангни йўлда итлар талаб кетди...
    Менга таъна қилиб киприк қоқма, болам.

    Жигар - бағрим эзилади сени ўйлаб,
    Қаерларга бош урмадим дардим сўйлаб.
    Бизни нонга зор қилганлар юрар тўйлаб...
    Менга таъна қилиб киприк қоқма, болам.

    Онангнинг кўз ёшларига қаролмайман,
    Билиб туриб ҳолинг не деб сўролмайман.
    Эркак бўлиб бош кўтариб юролмайман...
    Менга таъна қилиб киприк қоқма, болам.

    Умрим меҳнат билан ўтди. Ўтди ҳалол.
    Ўғри - подшо бўлди. Бу юрт топди завол.
    Қонимизни сўриб ётар билмай увол...
    Менга таъна қилиб киприк қоқма, болам.

    Насибангни шулар йўлда талаб олди,
    Тўппончалар ўқтаб ёмон ғавғо солди.
    Отанг нонсиз ва имконсиз бўлиб қолди...
    Менга таъна қилиб киприк қоқма, болам.

    Қонлар ютган бир сен эмас, бир мен эмас,
    Нажот - ёлғиз ўз жонимга қилмоқми қасд...
    Бутун бу юрт оғир - оғир олар нафас,
    Менга таъна қилиб киприк қоқма, болам.

    Умр берсин, мен бир йўлин биладирман,
    Шу кунларга солганга қасд қиладирман.
    Ўғри подшо жигар - бағрин тиладирман...
    Менга таъна қилиб киприк қоқма, болам.

    Манба : facebook.com
    Просмотров: 455 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: