Четверг
28.03.2024
22:35
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 25 » «Каттанинг қизи» ҳамманинг жонига тегди.
    08:54
    «Каттанинг қизи» ҳамманинг жонига тегди.
    Фарғона водийсида яшовчи бир ўртоғимиздан келган хабар диққатимни тортди.  Унга кўра, Марғилон шаҳри кўчасида кетаётган бир маршрутка ҳайдовчиси, йўловчилар учун Гулнора Каримованинг бир қўшиғини қўйган. Йўловчилар аввалига эшитиб кетишган. Сўнгра улардан бири "Ким бу?” деганида, хайдовчи "Каттани қизи” деган.

    "Аввалига йўловчилар индамай қолишган.  Кейин эса бир киши овозини кўтариб "Гулнорахон жуда зўр айтади-да!” деган. Шундан сўнг, йўловчилар бир-бирига гал бермасдан Гулнорани мақтаб кетишган. Фақатгина орқа ўриндиқда ўтирган бир йигит бошқалар гапириб бўлгач, ”Бу канжиққа ким қўйибди ашула айтишни?! Ўзбекистонни еб битириб, яна ашуласиниям тиқиштиряпти. Хой ака, бошқасини қўйинг, йўқотинг бу ж…ни!” деган.

    Йўловчилар йигитга хайрон бўлиб қўрқа-писа қарашган ва Гулнора хақида бошқа гапиришмаган. Ҳайдовчи Ҳам дарров музикани ўчирган. Фарғона водийсида Гулнора Каримованинг қўшиқларини эшитиш урф бўлаётгани ҳақида яқинда эшитгандим.

    "Ҳаммаёқда Гулнорани расмлари, қўшиқлари. Уйга кирсангиз, ТВда уни кўрасиз, радиода уни эшитасиз, кўчага чиқиб, таксига ёки маршруткага ўтирсангиз ҳам Гулнорани варанглатаётган бўлишади”, дейди андижонлик Ҳаёт исмли йигит.

    Одамлар Гулноранинг қўшиқларини ўз ихтиёри билан эшитишяптими? деб сўрадик фарғоналик бир танишимиздан.

    "Мана шу нарса анча тушунарсиз. Баъзи йигитлар ўз машинасида фақат Гулнорани қўшиғини баланд қилиб, намойишкорона қўйиб олишади. Баъзилари ҳаттоки, салон ичига монитор кўйиб, унда фақат Гугушанинг клипларини қўйиб олишади.  Қизиғи шундаки, президент қизининг қўшиқлари уларнинг ўзларига хам ёқмагани билиниб туради. Буни нимаси ёқади сенга? десангиз, жавоб беришмайди” дейди фарғоналик Маъсумжон.

    Андижондаги тўйхоналардан бирида ишлайдиган танишимизнинг айтишича, баъзи келин-куёвлар Гулноранинг "Небо молчит” қўшиғига вальс тушишяпти. "Гулноранинг қўшиғига келин-куёвнинг рақс тушганларини тўртта тўйда кўрдим. Бу тўйларнинг эгалари ҳаммаси савдо ишларини йўлга кўйган, топарман-тутарман оилалардан. Кечаги тўйда ҳам, масалан, ёшлар Гулноранинг қанақадир инглизча рақсбоб ашуласига роса ирғишлашди. Тўғриси, ғаши келган одамлар ҳам бўлди бундан. "Ўзимизникилардан бўлсин!” деб бақирганларни ҳам кўрдим” дейди андижонлик Махфузахон исмли аёл.

    Яна-да ажабланарлиси, тўйда Гулноранинг биронта қўшиғи янграшидан олдин, бошловчи албатта "Энди эътиборингизга машҳур хонанда ва бастакор, дизайнер ва дипломат, умуман буюк инсон ва маликамиз Гулнорахоннинг ажойиб таронасини тақдим этамиз!” дея тантанали эълон қилади.Водийда иш олиб борувчи радиолар ва барча хусусий ТВ каналларда ҳам сўнги ярим йил мобайнида Гулнора Каримованинг "ижоди ва фаолияти” кенг ёритилаяпти.

    Бу соҳада хизмат қилаётган танишларимиз эса, бу борадаги кўрсатма юқоридан келганини айтишмоқда.

    "Юқоридаги қайси қаватдан? Ўша қаватдаги нечинчи хонадан?” деган кинояли саволимиз эса жавобсиз қолаяпти.

    Дунё таниган золимларнинг "энг машъум ўнталиги” сафида турган Ўзбекистоннинг қонхўр диктатори Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулноранинг "тахт ишқи”даги амбициялари чегара билмаслиги кундан-кунга равшанлашмоқда. У ўзининг бемаъни қўшиқларини  одамлар онгига мажбурий равишда сингдиришга кўпдан уриниб келади.

    Қароқчи хонимнинг бу ҳаракатлари нималар билан тугашини кўрадиган вақтга эса оз қолди…
     
    Улуғбек Ҳайдаров
    Манба: uzxalqharakati.com
    Просмотров: 830 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: