Четверг
25.04.2024
01:46
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 19 » КЕЛАЖАКНИНГ ОДАМИ
    08:44
    КЕЛАЖАКНИНГ ОДАМИ
    ГУЛЧЕҲРА НУР 

    Қўлларига тушди сиз битган хатлар,
    «Афсус, тушунмоғим даргумон...»  -  деди.

    ... Сиз макр китобин ўқиган дамлар
    У меҳр китобин ёдлаган эди.

    Қулоғига кирди ханжарли сўзлар,
    Лабларин тишлади, ҳайратда қолиб.
    ... Сиз барбод илмига мук тушган кезлар
    У бунёд илмига бўлганди толиб.

    Юксак эди унга бани одамлар,
    Унга бедоғ эди кўкси доғ ҳаёт.
    ... Сиз унинг заволин ўйлаган дамлар
    Тилаб юрган эди сизга камолот.

    ... Қани, айтолса-чи бирон сўз сизга...
    Сўзга айланмовди ундаги ғулув.
    Сўзсиз тикилди-ю рафторингизга,
    Ўгай даврангизни талоқ этди у.

    Олди ўзи билан улуғ покликни,
    Сиғиниб яшарди шу кимёсига.
    Сиз учун қолдириб ёқачокликни,
    Кетди у ардоқли ўз дунёсига...

    27. 08. 1987.


    х  х  х  х


    Сизнинг даврангизда қолмоқлик учун
    ярим юлғич бўлмоқ,
    ярим субутсиз,
    ярим айёр бўлмоқ,
    ярим ҳаёсиз,
    ярим мўлтони-ю
    ярим дилозор,
    ярим кўр, 
         ярим кар,
      ярим савдойи...  -
    қисқаси, куйгунчак бутун юракни
    ифлос яримларга булғамоқ керак,
    воз кечмоқлик керак ўзликдан буткул,
    мослашиб чиқиш-чун ҳар бирингизга...
    Мен-чи, қолмоқ истаб бутунлигимча,
    ташқари чиқаман, даврангиз ташлаб...


    ...  Оҳ, қандай сокинлик, мусаффо ҳаво!..
    Кўксимни тўлдириб оламан нафас.
    Теграмга тикилиб қарайман.
    Ажаб?!  -
    Бир-икки мендайлар ташланар кўзга.
    Таажжуб қиламан: 
    нима сабабдан
    одамлари сийрак тоза ҳавонинг?!

    16. 07. 1987.

               х  х  х  х

    Куз ташвиши йўқдай шаҳарда,
    Пахтани деб ҳамма ҳашарда.

    Мен оромин тилаган чоллар
    Пайкалларга тўлган қачонлар.

    Мен китобга ундаган гўдак
    Эрта тонгдан тутибди этак...

    Булутларнинг лашкари тўкис,
    Қилсин, дерми, кузлигини куз.

    Қор учқуни музлатар ичим,
    Омонмикин ўғлим-ҳашарчим?!

    Телпак ғамин мен қайдан евдим,
    Совуққача қолмаслар, девдим...

    Жиринглайди телефон шу чоғ,
    Газетадан менга қўнғироқ.

    Пахта ерда... Келаётир қиш...
    Даъваткор бир шеър керак эмиш...

    12. 11. 1987.
    Просмотров: 552 | Добавил: hamkorlik | Теги: Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: