Пятница
26.04.2024
01:47
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 10 » ХИЁНАТ КЎРГАНДА...
    09:21
    ХИЁНАТ КЎРГАНДА...
    ГУЛЧЕҲРА НУР 

    Кўзгу, мудом дугона кўзгу,
    Тўйдим, сенга боқишдан тўйдим.
    Сен  -  бетуғён, лоқайд, бетуйғу,
    Дўстлигингга ишонмай қўйдим.

    Ишонмасман, асрий қуёш ҳам
    Эмас қувноқ, ошуфта бағир.
    У  -  дунёнинг кўксидаги ғам,
    У  -  ғамларнинг гулхани ахир.

    Ишонмасман, булут ҳам энди
    Баракамас, ерга эмас қут.
    У  -  осмонга ўгай, келгинди,
    У  -  кўксимдан кўтарилган дуд.

    Хўш, ўзим-чи?.. Куярдим ҳаргиз 
    Ҳар кўрганим дилхунга олдин...
    Ишонч боғим кўринар баргсиз...
    ... Мен ҳам энди... мен бўлмай қолдим...

    14. 01. 1988.


    х  х  х   х

    Бу кунимга ҳайратлар урф,
    Турфа-турфа ниқоблар кўриб...

    Бу кунимнинг умиди ушоқ,
    «Лазги» йиғлар, йиғлайди «Ушшоқ»...

    Бу кунимда изтироб-кадар,
    Зиё сарсон, зиё дарбадар...

    Бу кунимнинг йўллари тийғоқ,
    Бу кунимнинг кўзлари йиғлоқ...

    30. 03. 1988.

    х  х  х х
    Ватан уқубатдан ўксиркан бот-бот,
    Қулоғимдан кетмас суҳбатдош доди:
    «Биз  -  ношуд... Биз  -  пачоқ... Биз  -  худбин авлод...
    Тугаб бўлган ахир жўмардлар зоти».

    Зимдан солмоқдаман эътибор-разм
    Меҳрим-муҳаббатим қўш зурёдига.
    Майли, жанозамда қурсинлар базм,
    Она бўлолмасам жўмард зотига...

    29. 09. 1988.
    Просмотров: 456 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: