Четверг
28.03.2024
13:32
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 9 » Хитой давлат раҳбари Тошкентга келди.
    10:26
    Хитой давлат раҳбари Тошкентга келди.
    Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан 8 сентябрь, якшанба куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА хабар бермоқда.

    «Икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди. Қисқа мулоқотдан сўнг Хитой делегацияси шаҳар ташқарисидаги Кўксарой мажмуида ўзи учун ажратилган резиденцияга йўл олди», – дейилади ЎзА хабарида.

    ХХР раисининг давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар 9-10 сентябрга мўлжалланган. Ташриф давомида Ислом Каримов ва Си Цзиньпин Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир масалалар, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.

    Аввал хабар қилинганидек, музокаралар якунида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари ва узоқ истиқболини белгилаб берадиган муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

    Хитойнинг «Синьхуа» давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, Си Цзиньпин Тошкентга келишидан аввал Қозоғистонда меҳмон бўлганди. 

    Бундан аввалроқ эса, Ўрта Осиё давлатлари бўйлаб ташрифларини Туркманистондан бошлаб, орада Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил этилган G20 саммитида ҳам иштирок этди. Хитой давлат раҳбари Тошкентдан Қирғизистонга йўл олади ва у ерда Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг давлат раҳбарлари саммитида қатнашади.

    Манба : ЎзА

    Просмотров: 585 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: