Вторник
23.04.2024
21:29
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Декабрь » 7 » Холодильник шаҳар.
    08:53
    Холодильник шаҳар.
    Швецияга келган илк кунларимда қиш фасли эди ва бир нарса мени жуда ҳайратга солганди. Уйларда, квартираларда холодильниклар бор экан. Нима учун? Бу ерда холодильник нега керак экан деб ўйлардим.  

    Тежамкорликни билишмаскан деган қарорга ҳам келганим бор. Совуқдан совуқ Швециянинг кўчаларида пиёда юрганимда эса яна бир нарса мени қаттиқ ҳайратлантирди. Баъзи уйларнинг пештоқида кондиционерлар бор экан. Наҳотки Швецияда ҳам ҳаво шунақа исиса? Албатта бу ерда ҳам ёз бўлиши, ҳаво дим бўлишини эса ёзга бориб англадим.  

    Куни кеча Қарши шаҳрига кўнғироқ қилганимда эса, Қарши шаҳар маъмурияти мен туғилиб ўсган шаҳарда тежамкорлик ишларини бошлаб юборганини ҳис қилдим. Чунки мамлакат бойлиги бўлган газни элдан тежаб, Хитойга сотишни билганлар эндиликда электр қувватини ҳам тежашга ўтишибди. Айтиш мумкинки, одамлар бекорга холодильник ишлатишмасин дейишганда. Лекин қани ўша холодильникга солиб қўйиб сақланадиган маҳсулот? Борми бирор нарса?  Одамлар холодильникларини ҳам сотиб юборишгандир ҳойна ҳой. Ёки суварак уяга айлантириб бир бурчакка ташлаб қўйган бўлсалар ҳам эҳтимол. Хуллас, Ўзбекистонда, айниқса менинг жонажон шаҳрим Қаршида одамлар яшайдиган уйлар холодильникларга айлантирилган.

    Электр қуввати ҳозирча узиб-узиб берилаётгани бор экан. Ахир холодильник ҳам узук-кун дўриллаб турмайдику. Узилиб, тўхтаб-тўхтаб ишлайди, шундаймасми? Қаршилик ҳокимлар ва электр тармоғи идорасидаги мутасаддилар, керак бўлса вилоят ҳокимиятидагилар ҳам халқни музхонада сақланаётган гўшт деб ўйлашади. Ўзику аслида ҳам шундай. Бу боқиманда тўралар учун эл гўштдир, даромад манбаидир, балки тажриба ўтказилинадиган қуёндир, ҳар нима бўлса бордир – аммо эл эмас, одам эмас улар! Бу касофатлар билишмайдики, шу эл сабаб ҳам улар ҳокими мутлоқ! Шу халқнинг елкасига миниб яшашмоқда улар. 
      
    Икки кундан сўнг 8 декабрь – Ўзбекистон Конституцияси куни. Бу, қиш фаслларида холодильникга айланадиган мамлакатда ҳам Конституция борлигини писанда қилсангиз биров ишонмайди. Чунки бу мамлакат мафия тартиблари билан бошқарилади ва унда энг катта мафиоз, ҳалиги…, ким эди…, хуллас…, ўша-да, ҳа ўша киши ҳокимлигу, ҳукамолик қилади холос. Балки улар халқ кўчага чиқиб "бошингдан ордона қолсин байраминг, газни, электрни бер!” дейишини кутишаётгандир. Йўқ! Ҳеч қачон бизнинг ҳалимдекгина мулойим халқимиз бу ишни қилмайди. Музхонада ўлса ўар, аммо ўз ҳаққини сўрамайди. Уятда ахир бунақа қилиш! 

    Шу кунларда Ўзбекистонимиз Конституцияси кунини яхши нишонлашни ҳаттоки мамлакат масжидларидаги имомлар ҳам элга уқтираётган экан. Ҳукуматда ва ҳокимликларда ишлайдиганларку роса эзмалик қилиб бу азиз кунни яхшигина нишонлаш кераклигини такрор ва такрор айтишаётгандир. Аммо эл нима қиларкин? 

    Нима ҳам қиларди?  Қоронғу уйда дир-дир титраб кўрпалар остида беркиниб "Ҳе ўша ҳукуматингниям, Конституциянгниям…,” деб нишонлашга мажбур улар. Чунки ўзбеклар шимолий қутбдаги чукчалар эмас, улар иссиқ жойда яшаб ўрганган миллат, лекин буни Ўзбекистонимизнинг олий мафияси тушунармикан? 
    Хуллас, Ўзбекистон халқи қишдан соғ-омон чиқиб олса Наврўз байрамини ҳам нишонлаб, олий мафиянинг олдида рақсга ҳам тушиб беради. Холодильник кунларида қийнагани учун миннадорлик сафатида. Фақат мамлакат аҳли яшаб қолса бўлди эди.

    Тўлқин Қораев
    Швеция.
    Просмотров: 699 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: