Бирам ширин қовун ифори...
21. 09. 1988.
х х х х
Ойнам очиқ Чирчиқ томонга,
Димоғимда оғир, бўғиқ ҳид.
Илтифотлар тутмоқчи менга
Тозалигин бой берган муҳит.
Беҳи акси солланиб сузгай,
Ариқ юзи - гул тушган сурп...
... Юраккинам ачишди туздай,
Шира ёққан олмани кўриб...
Қўшним тунка қоқади тақ-тақ...
Ҳаёт саси сиғмас кўламга...
... Ҳув, пастликда турар муаллақ
Тутзор узра сариқ кўланка...
Нури - бигиз, нури - шокила,
Меҳр-у ғазаб кўк яллиғида...
... Мен турибман илтифот ила
Бешафқатлик ўрталиғида...