Пятница
23.06.2017
23:51
Форма входа
Корзина
Ваша корзина пуста
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Декабрь » 4 » Хорижга чиқсанг, ишдан кетасан!
    06:36
    Хорижга чиқсанг, ишдан кетасан!
    "Бугун Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясида ана шундай шиор остида мажлис ташкил қилинди. Уни компаниянинг "Режим ва хавфсизлик" бўлими бошлиғи олиб борди. Унинг айтишича, компанияда фаолият олиб бораётган ҳар бир ходимнинг таътил вақтида ҳам, бошқа вақтда хам хорижга чиқиши тақиқланади.

    Сабаби, унинг таъкидлашича, хорижга чиққан киши киши давлат сирини сотиб қўяр экан. Кузатувчиларнинг фикрига кўра, шу пайтга қадар бирор бир журналистнинг давлат сирини билиши Ўзбекистон фуқаросининг ақлига сиғмайди. Чунки бугун Ўзбекистонда бу соҳа ходимлари ҳар жойда чегараланиб қўйилган. Савол туғилади, ўзи билмаган сирни кимга айтиши мумкин?! Бу хам аслида эркин бўлиши лозим бўлган журналистларни янада кўпроқ қўлга олишнинг бир йўли бўлиши мумкин. Яқинда Ўзбекистон президенти ва унинг тўнғич қизи жанжали ортидан ёпиб қўйилган 4 та телеканал хам фикримизни тўлдиради.

    Яна бир томони борки, ЎзМТРК раҳбариятининг ўзи хориждан дала ҳовли ва вилла сотиб олаётган бир даврда унинг ходимларини четга чиқармасликдан нима маъни? Аслида ҳамма сирни ўша бошлиқларнинг ўзлари билишадику! Огоҳлантирилишича, хорижга чиққан журналист сўзсиз ишдан ҳайдалар экан", деб якунлайди ўз хатини Krasniy Aleksandr.

    Хатда келтирилган гапларни Би-би-сининг Ўзбекистон телерадиокомпаниясидаги бир нечта манбалари ҳам тасдиқлади. Уларнинг айтишича, телевидениенинг катта мажлислар залида ҳамма ходимлар раҳбарлар иштирокида йиғилиб, хорижга чиқиш мумкин эмаслиги тўғрисида буйруқ яхшилаб тушунтирилган.

    Мажлисга турли сабаблар билан кирмаган ходимлар огоҳлантирилиб, улардан тушунтириш хатлари ёзиб олинган.

    Бундай тақиқнинг сабаби нима эканини журналистлар ўзлари ҳам билмасликларини айтишди.

    "Раҳбарлар юқоридан шундай буйруқ бор, дейишади. Улар тушунтириб ўтиришмайди. Худди кўрсатувларда шу гап кетмасин, дегандек. Тамом, бажаришга мажбурсиз. Акс ҳолда, ишдан ажралиб қолишингиз ҳеч гап эмас", дейди юқоридаги мажлисда қатнашган журналистлардан бири. 

    Манба : BBC Uzbek

    Просмотров: 142 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Билдиришлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: