Среда
24.04.2024
18:48
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 28 » КОЛЛЕЖЛАРДАГИ СОХТАКОРЛИКЛАР
    11:59
    КОЛЛЕЖЛАРДАГИ СОХТАКОРЛИКЛАР
    Совет давридаги билим юртлари ўрнида ҳар бир шаҳару қишлоқларда коллежлар қуриб ташланди. Лекин бу даргоҳлардаги ўқитиш даражаси ўзгармай қолаверди. Аксарият коллежларда ўқийдиган ўқувчиларнининг ота-оналари: "Барибир коллежни битиргани билан ҳеч қаерда ишлай олмайди. Бекор бориб келиб йўлкирага пул сарфлайди. 

    Ундан кўра деҳқончилик ишларига ёрдамлашса оила иқтисодига фойда” деб болаларини ўқишга юбормаябдилар.  Юқоридан эса коллежлардан асосан давомат талаб қилиниб, тез-тез тафтишчилар жўнатилиб туриши оқибатида турли ҳил кўз бўямачиликлар содир бўлаябди. Бир ўқитувчи шундай дейди: " Кейинги пайтларда раҳбарларимиз давоматга кўпроқ эътибор қаратишаяпти. Тафтишчилар беҳосдан келиб қолишса, баъзан қўшни мактаб ўқувчилари билан синфларни тўлдирамиз.Тўғри-да, гап эшитиш кимга ёқади.”

    Бу тизимда яна бир муаммога дуч келасиз. Хукумат қарорига кўра коллежни битирган ўқувчига ўқишни битирганлиги ҳақида справка берилади. У бирор бир ташкилотдан иш топганлиги ҳақида ўша ташкилотнинг ҳужжатини олиб келсагина ўқувчининг дипломи берилади. Яна бир сохтакорлик мана шу жойда рўй беради. Ўқувчи ота-онаси ёки қариндошлари ёрдамида бирор бир ташкилот раҳбарига пора бериб, ишга жойлашганлиги ҳақида ҳужжат олиб келиб топширади. Ажабланарлиси буни коллеж маъмурияти ҳам билиб туради.

    Юқоридан талаб қилингани учун улар: "коллежимизни битирганларнинг ҳаммаси иш билан таъминланди” деб юқорига ахборот юборишади. Юқори эса полон минг киши иш билан таъминланди деб оммавий ахборот воситаларига хабар беради. Бундан кимга фойда-ю кимга зарар. Тўғри коллежни битирган ўқувчиларнинг ҳаммаси ҳам ишсиз қолиб кетмайди, лекин бу тизимни барибир ўзгартириш зарур. Бўлмаса бундай сохтакорликлар давом этаверади. Энг ачинарлиси юқоридаги сохтакорликлар ўқувчиларнинг кўз ўнгида рўй беради. Ёшлигидан бундай найрангларни кўриб катта бўлган ўқуви катта бўлса ким бўлиб етишади?

    Хориждаги коллежлар тизими бошқача. Уларнинг аксарияти хусусийдир. Ўқишга кираётган ўқувчи диплом олиш учун эмас, балки ҳақиқий таълим олиш учун киради. Чунки уларга коллежни битиргач иш ўринлари кафолатланган. Бундай ўқув тизимини яратиш учун эса давлат тизими тўлиқ бозор иқтисодиётига ўтиши зарур. Совет давлати бизда бой ҳам бўлмайди қамбағал ҳам бўлмайди деган сиёсати туфайли йўқ бўлиб кетди. Биз бошқача тизим қуришга ҳаракат қилаётган эканмиз, биздан ҳам бойлар чиқсин. Улар номигагина эмас, балки ҳақиқий хусусий мулк эгаларига айланишсин. Ана ўшандаги-на бошқа соҳалар каби таълим соҳасида ҳам ўзгаришлар бўлиши мумкин.

    Носир Зокир

    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
    27- октябрь, 2013-йил.


    Просмотров: 605 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Ўзбек мухолифати | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: