Вторник
16.04.2024
18:32
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 25 » Конституцияси ва Қонуни ишламайдиган давлат, давлатми?
    09:09
    Конституцияси ва Қонуни ишламайдиган давлат, давлатми?
    Мен, Абдилло Тожибой ўғли, Ўзбекистон Республикаси Конституцион суди райисига 2013 йил 16 сентябрь куни ариза билан мурожаат этган эдим.

       Мен Конституцион судидан қайси кўринишдаги намойишлар ҳукумат учун хавф туғдиришини ёзма равишда кўрсатиб беришлигини сўраганман.

       Аризамда, Конституциянинг 33-моддасида кўрсатилишича, фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини митинг, йиғилиш ва намойишлар шаклида  ўтказишларига рухсат берилиб, яна унда ҳокимият манфаатлари учун хафли бўлса бу намойишларнинг бекор қилиниши ҳуқуқига эга- дейилган.


      Мана бунингдек Конституция ва Қонуностки қабул қилинган қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига ўта зид деб ҳисоблайман.

       Қонуностки қонунлар Ўзбекистон халқининг хар қандай кўринишдаги ҳуқуқларини чеклаш ва топташга ҳизмат қилади.

       (Ўзбекистон Қонунининг 5- моддаcидаги  2-чи бўлими " Фуқароларнинг мурожаати”), Кўплаб ўзбек фуқаролари томонидан орган ва ташкилотларга ариза ёки шикоятлар билан мурожаатларига  жавоб берилмайди, ёки бўлмаса ваколатга эга бўлмаган шахслардан жавоб оладилар.

       Фуқаролар томонидан берилган ариза ёки шикоятларни пастки ташкилот органларга юборадилар, ё бўлмаса арз ёки шикоят этилган тошкилот ва органларга жўнатадилар.

       Президент, президент аппарати ҳодимлари, Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ва унинг депутатлари, Сенати раиси ва унинг депутатлари, Вазирлар маҳкамаси Бош Вазири ва вазирликлари, суд, прокуратура, ИИВ ва ИИБ ҳодимлари томонидан Конституция ва Қонунлар
    бузулади ва бузулиб келинмоқда.

       Ўзбекистон президенти Каримов томонидан эса, Ўзбекистон Республика
    Конституциясининг  90- моддаси ва  Ўзбекистон Қонунининг 5- моддаcидаги  2-чи бўлими " Фуқароларнинг мурожаати”  қўпол равишда бузган.

       Президент аппарати ҳодимлари томонидан , Ўзбекистон Қонунининг 5- моддаcидаги  2-чи бўлими " Фуқароларнинг мурожаати” Ўзбекистон Конституцияси ва Қонунлари давомий бузилади.

       Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ва унга тегишлик вазирликлар томонидан ҳам    Ўзбекистон Қонунининг 5- моддаcидаги  2-чи бўлими " Фуқароларнинг мурожаати” ва Конституцияси  бузилган ва бузилмоқда.

       Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ва унинг депутатлари  шу қатори Сенат раиси ва депутатлари томонидан хар замон  Ўзбекистон Қонунининг 5- моддаcидаги  2-чи бўлими " Фуқароларнинг мурожаати” ва Конституцияси бузилган.

       Прокуратура,  Конституциянинг 118- моддаси ва прокурор қонунининг 7,22,25- моддалари , ЖКнинг 141,144,205,208,231,241,242- моддаларининг бузсалар.

       Судлардаги, судьялар, ИИВ ва ИИБ-ларнинг  ҳодимлари  томонидан Конституциянинг 18,19,33,35- моддалари ва Қонунларини бузадилар.

        Бу тузумнинг бошқараётган ҳамма ҳамма юқори мансаб аъзолари ва раҳбарларининг қонунбузарликлари, Ўзбекстон Республиканинг  Жиноий Кодксини  14- моддасига асосан жиноятдир.

       Ҳаммамиз учун азиз бўлган Ўзбекистонни, уни бошқараётган бир тўда жиноятчилардан, муттаҳамлардан озод этишлик ва яна шунақа шахсларни ҳокимият тепасига келиб қолишлигини  олдини олишлик, хар бир Ўзбекистон фуқаросининг вазифаси ва бурчидир.

      Ҳурматли ўқувчилар менинг, Сизларга электрон почталар орқали жўнатаётган дил сўзларимни журналистик мақолалар сифатида эмас, балким Ўзбекистондаги тузумнинг танқиди ёки унинг ағдариш тўғрисидаги даъвади-деб билишингизни истардим.

    Абдилло Тожибой ўғли.

    Пресс центр: " Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” жамоат бирлашмаси.
    23.09. 2013 й. Тошкент, Ўзбекистон.

    press sentr press sentr
    Просмотров: 628 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: