Среда
24.04.2024
10:34
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Декабрь » 16 » МАҲАЛЛА ОҚСОҚОЛИ КИМ БЎЛИШИ КЕРАК?
    09:04
    МАҲАЛЛА ОҚСОҚОЛИ КИМ БЎЛИШИ КЕРАК?
    Шу кунларда Ўзбекистонда маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслахатчилари сайловлари бўлиб ўтмоқда. Бу сайловлар бизда сал бошқачароқ бўлади. Бизда номзод бўлишлик учун фуқоро аввало ҳокимиятга  ҳужжатлар топширади ва албатта ҳокимни суҳбатидан ўтади. Хокимият бир неча кишиларнинг ичидан номзодларни танлаб, иштирок этишига рухсат беради.
     
     Куни кеча мен истиқомат қилаётган Наманган шаҳрининг "Навбаҳор” маҳалласида сайлов бўлиб ўтди. Сайловда 95 нафар халқ вакиллари иштирок этди. Маҳалла оқсоқоллигига бир ҳақиқий халқ вакили, бир собиқ милиция ҳодими ва икки нафар ўқитувчиларнинг номзоди қўйилди. Уларнинг ҳар бирлари ўз дастурларини ўқиб беришди, савол жавоблар бўлди. Ҳамма асосан номзодларга газ, электр чироғи ва сув етишмаётгани ва муаммони улар қандай ҳал этишлари мумкинлиги ҳақида саволларни қалаштириб ташлашди ва деярли ижобий жавоб ола билишмади. Биргина халқ вакили Турғунпўлат Валиевгина бу муаммоларни ечиш юқорининг қўлида эканлигини, биргина маҳалла миқёсида бу муаммоларни ечиш ўта мушкул эканлигини очиқ айтди.
     
     Номзод собиқ милиция ходимининг дастурига киритган фикрлари сал бошқачароқ бўлди. У киши 90-йилларнинг бошларида "Ваҳобий”,"Ҳизби таҳрир” (ваҳоланки у пайтларда "Ҳизби таҳрир” гуруҳи йўқ эди) каби гуруҳлар тўс-тўпалонлар келтириб чиқарганини эслатиб, агар раис бўлиб сайланиб қолса асосан эл тинчлигини сақлашга ҳаракат қилишини айтди. Яна бир номзод ўқитувчи аёл эса, "Газ, свет, сув йўқ дейсизлар, қайсиларингиз буларнинг пулини вақтида тўлаяпсизлар?-деди. Шу гап кўпчиликка ёқмади. Залда ғала-ғовур бошланиб кетди.Сайловнинг биринчи турида халқ вакили ва милиция ҳодими қолганлардан кўпроқ овоз тўплади. Иккинчи турда эса, халқ номзоди Т.Валиевга 30 нафар, милиция ҳодимига эса 18 нафар сайловчилар овоз берди. Шундай қилиб Турғунпўлат Валиев маҳалламиз оқсоқоли бўлиб сайланди.
     
     Албатта бир оқсоқол бир маҳаллада ижтимоий тизимни ўзгартира олмайди. Лекин бу ерда оқсоқолни халққа бўлган муносабати, уни турли муаммоларини ҳокимиятга етказиб туриши асасий масала ҳисобланади. Т.Валиев аҳоли вакилларини эътиборини айнан мана шу масалага қаратди. Энди яна бир масала бор.Валиевнинг ваколати ҳокимият томонидан тасдиқланиши керак. Мен бу гапларни бежизга айтаётганим йўқ. Илгариги сайловда халқнинг меҳрини қозониб раис этиб сайланган кишини кейинчалик судлангани билиниб қолгач уч марта сайлов такроран ўтказилган эди. Қани бу сафар нима бўлар экан.
     
    Носир Зокир
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси

    15- декабрь, 2013-йил.
    Просмотров: 622 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: